1-масала. Фараз қилайлик, биз бугунги кунда 1000 сўмга эгамиз ва бу
пул суммасини бугуноқ сарфлашимиз ёки келажакда истеъмол учун сақлаб
қўйишимиз мумкин. Иккинчи йўл бўйича иш тутилса, бу пул суммасини
ўзимизда ҳаракатсиз сақлаб қолдиришимиз ёки банкдаги депозит ҳисоб
рақамимизга даромад олиш мақсадида инвестиция сифатида қўйишимиз
мумкин. Масалан, банк депозити бўйича 20 фоиз миқдорида йиллик даромад
тўланади деб олайлик. Унда депозитга қўйилган пул суммасидан 200 сўмлик
(1000 сўмнинг 20 фоизи миқдорида) даромад олишимиз мумкин ва бизнинг
умумий пулимиз 1200 сўмни ташкил этади. Натижада, бизнинг ҳозирги 1000
сўм пулимизнинг бир йилдан кейингги эквиваленти 1200 сўм бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |