19
Тил ўйинлари биринчидан, ўқувчиларда фанга, мавзуга нисбатан мотивация ҳосил қилади,
иккинчидан,уларнинг ўқув жараѐнидаги фаоллигини таъминлайди, учинчидан,уларнинг ички қобилиятлари,
резервларини юзага чиқаришга хизмат қилади, тўртинчидан, таълим жараѐнида мустақил ва
эркин фаолият
юритиш имконини беради. Бир сўз билан айтганда, лингводидактик усуллардан ўринли ва унумли
фойдаланилса, улар ўқувчилар фаоллиги ҳамда билимларни ўзлаштиришнинг кафолати бўла олади.
Чунки бугунги кунда ўқувчиларнинг таълимдаги эркин ва фаол иштироки, мустақил
фикрлаши, ўз
фикрини бемалол ҳамда мақсадга мувофиқ ифода эта олиши, мулоқот маданиятига эга бўлиши муҳим
аҳамиятга эга. Мана шундай фаолликни таъминлайдиган, ўқувчиларни эркин мушоҳадага йўналтирадиган
методлардан бири ―Фикрий ҳужум‖ усулидир. Бу усул А.Ф.Осборн томонидан тавсия этилган бўлиб, бунда
бирор мавзу асосида муаммо
ташланади ва фикрий эркинлик, яъни суҳбатларда ўқувчиларнинг эркин
иштироки таъминланади. Ўқувчиларнинг ҳар қандай фикри рағбатлантирилади.
Бошланғич синф она тили дарсида ўқувчилар икки гуруҳга ажратилади ва уларга белгиланган шартлар
бўйича белашув – мусобақа бўлиши айтилади. 1-шарт сифатида ―Ким кўп мақол билади?‖ мусобақаси ташкил
қилиниб, гуруҳлараро мақоллар бўйича айтишув ўтказилади. Қайси гуруҳ ўз навбатида мақолларни тезликда ва
тўхтамай айтса, ўша гуруҳ ғолиб бўлади.
2-шарт ―Топқирлар беллашуви ‖ деб номланади бунда гуруҳлар навбатма- навбат бир- бирларига
топишмоқ айтадилар. Топишмоқлар жавобини тезда ва тўғри топган гуруҳ ғолиб бўлади.
Бу метод ўқувчиларнинг зеҳнини оширади, мантиқий фикрлашга ўргатади, фикр тезлигини
мустаҳкамлайди.
Она тили таълимида ―Мени (фикрни) давом эттиринг‖ методи ўқувчиларнинг ижодий ва мантиқий
фикрлаш қобилиятини ривожлантиради.
Бунда ўқитувчи доскага битта гап ѐзади ва уни мазмунан давом эттиришни ўқувчилардан талаб қилади.
Масалан: Юртимизга баҳор кириб келди... Дарахтлар гуллади... Ҳовлиларга турли гуллар экила бошланди...
Ўқувчилар шу тарзда галма-галдан олдинги гапни давом эттирадиган мазмунда жумлалар ѐзадилар. Ўқитувчи
раҳбарлигида тузилган гаплар мазмуни ҳамда имлоси кузатиб борилади. Энг яхши тузилган ва ѐзилган гап
эгалари рағбатлантирилади.
Ўқувчиларнинг оғзаки ва ѐзма нутқини мутаносиб равишда ўстириш мақсадга мувофиқ бўлади. Шу
мақсадда 4-синф она
тили дарсларида ижодий ишлар, ѐзма ишларнинг турларини кенг қўллаш аҳамиятидур.
Жумладан, ―Расмга қараб ҳикоя тузиш‖, ―Табиатга саѐҳат‖ мавзуларида ѐзма ишлар ѐздириш ѐки саволларга
жавоб ѐзиш, эркин мавзуда кичик матнлар туздириш, энг яхши ѐзилган ишлар тақдимотини бериш,
рағбатлантириш ўқувчиларнинг ижодий фикрлаш қобилиятлари ва ѐзма саводхонлик даражасини оширишга
асос бўлади. Масалан, музей, театр, кино ѐки истироҳат боғларига
экскурсия уюштириб, ўқувчиларга
кўрганлари юзасидан таассуротларини хатосиз ѐзишлари, мазмунига эътибор беришлари талаб этилади. Уни
ѐзишдан аввал ўзаро суҳбат уюштириш ҳам мумкин. Бу ҳам ѐзма нутқнинг ривожланишига сабаб бўлади.
―Ким тез ва тўғри?‖ усулида ишлашда эса 7- 10 дақиқали луғат диктантлар ўтказилиши мақсадга
мувофиқдир. Ўқитувчи ўқувчиларнинг ѐш хусусиятлари, ишлатилиш даражасига кўра сўзлар танлаб, шулар
асосида диктант ўтказади. Диктант ѐзиб бўлингач, сўзларнинг тўғри ѐзилиши мониторда кўрсатилади.
Ўқувчилар ѐзганларини аввал ўзлари текширадилар, кейин ўзаро текширув ўтказилади,
яъни улар бир-
бирларининг ѐзган ишини монитор асосида кузатиб, хатоларини кўрсатадилар. Охирида ўқитувчи ишларни
бир- бир кўриб чиқади ва натижаларни эълон қилади. Шу тарздаги ишлар мунтазам олиб борилса, кўзланган
мақсадга эришилади.
Бошланғич синфда ўқувчиларнинг сўз бойлигини оширишга қаратилган ―Сўздан сўзга‖ усулидан ҳам
фойдаланиш мумкин, яъни доскага ўқувчилар учун таниш бўлган сўз ѐзилади. Масалан: Ўзбекистон. Кейин шу
сўз таркибидаги ҳарфлар иштирокида сўзлар ҳосил қилиш талаб қилинади,
шарт шуки, мазкур сўздаги
ҳарфлардан бошқаси ишлатилмаслиги керак. Ўқувчилар белгиланган вақт орасида ўз, бек, ўзбек, ис, кон, кит,
ет, ит, он, от, ўт, эк, кет, сез... каби сўзларни ҳосил қиладилар. Маълум вақт ичида энг кўп сўз ҳосил қила олган
ва уларни тўғри ѐза олган ўқувчилар ғолиб ҳисобланадилар. Бу усул ўқувчиларни тезкорликка ўргатади, луғат
бойлигини оширишга хизмат қилади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, дарсларни замонавий технологиялар асосида ташкил қилинса,
ранг – баранг дарс шакллари, воситалари ва усулларидан фойдаланиб, бошланғич синф ўқувчиларини
билим
олишга рағбатлантирилса, уларнинг мустақил фикрлаши, ѐзма ва оғзаки ифода қилиш имкониятлари
ривожлантирилса, таълимдан кутилган натижа қўлга киритилади. Чунки нутқ тадбиркорлигига дастлабки
пойдевор бошланғич таълимда қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: