ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 5
Эндиликда, дунё тажрибасидан келиб чиқиб,
дарсларда глобал тармоқ – интернет имконият-
ларидан кенг фойдаланиш, ўқувчилар, ота-
оналар ва хорижий ҳамкасблар билан бевосита
онлайн тартибида алоқа ўрнатиш, дарс машғу-
лотларини видеоконференция усулида олиб
боришга катта эътибор қаратилмоқда.
Бу сифатларга эга бўлиши учун педагоглар
тинмай ўз устида ишлаши, доимий тарзда мала-
ка ошириб бориши лозим. Мазкур жараён эса
замонавий ўқитувчидан куч-қувват, ғайрат ва
энг асосийси фидойиликни талаб этади.
Юртимизда тарбиявий ишларни ташкил
қилишнинг асосий мақсади миллий истиқлол
талабига жавоб берадиган ёшларни тарбия-
лашга қаратилган экан, айни пайтда бу ният
тарбиячи-ўқитувчиларга катта масъулиятни
юклайди. Педагогик фаолият юритиш давр та-
лабига жавоб бермоғи лозим. Ўзбекистон Рес-
публикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни-
нинг 5-моддасида худди шу хусусда тўхтаб
ўтилган: «Тегишли маълумоти, касб тайёргар-
лиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга эга
бўлган шахслар педагогик фаолият билан
шуғулланиш ҳуқуқига эга».
Ўқитувчи ўз фаолиятида озод ва обод ватан-
га муҳаб бат, инсонпарварлик, маънавий-ахло-
қий, иқти содий, экологик тарбия, нафосат тар-
бияси, жисмоний тарбия, комил инсонни вояга
етказиш кабиларга эътибор бериши лозим.
Демак, ўқитувчи жамият ҳаётида етакчи ўрин
тутувчи, мураккаб шахс структурасига эга бўлган
инсоннинг касбий қиёфасидир. Ижтимоий тур-
мушнинг барча соҳаларида эришилган ютуқ-
ларнинг заминида унинг меҳнатининг натижа-
лари ётади. Ўқитувчиларнинг педагогик, психо-
логик тайёргарлиги ва билимлар интеграцияси,
муомала маданияти, психологик вазиятларни
эътиборга олиши кабилар кучли бўлиши ке-
рак.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистон
Республикасининг Кадрлар тайёрлаш миллий
дастурида шахс кадрлар тайёрлаш тизимининг
бош объекти ва субъекти сифатида қаралади.
Демак, ҳар томонлама етук, интеллектуал ри-
вожланган, ижтимоий сифатлар билан тарбия-
ланган, миллий ва маънавий қадриятларга
садоқатли, янгича фикрлайдиган, ўз шахсий ва
фуқаролик позициясига эга бўлган, миллий
мафкуранинг барча сифатларини ўзида мужас-
самлаштирган баркамол шахсни тарбиялаш
жамият талабидан келиб чиқади.
Буюк мутафаккирлар ва маърифатпарвар-
ларнинг тарбияга оид қарашлари ХХ аср боши-
да миллатимиз учун қанчалар муҳим ва дол-
зарб бўлган бўлса, ҳозирги кунда биз учун ҳам
шунчалик, балки ундан ҳам кўра муҳим ва дол-
зарбдир. Чунки фан-техника тараққиёти, замо-
навий кашфиётлар инсониятнинг қудратини
оширади ва янги имкониятларни вужудга кел-
тиради. Бундай ҳолат инсондан янада юксак
маънавият даражасига кўтарилишни талаб эта-
ди. Ўз навбатида, шахснинг маънавий юксали-
ши унинг ижтимоий фаоллигини оширади ва
жамият тараққиётини тезлаштиради. Прези-
дентимиз Ислом Каримов тараққиётнинг ри-
вожланиш қонуниятларини чуқур англаган
ҳолда, «Бирон-бир жамият маънавий имкони-
ятларини, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий
қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳ-
камламай туриб ўз истиқболини тасаввур эта
олмайди»
1
, деб таъкидлагани бежиз эмас, ал-
батта. Дарҳақиқат, маънавиятни юксалтириш
шу куннинг долзарб вазифаларидан бири, ке-
лажагимиз пойдевори бўлмиш ёшлар қалби ва
онгига бой маънавий меросни сингдириш асо-
сида баркамол авлодни шакллантириш эса ун-
дан ҳам долзарброқдир. Чунки Ватанимиз ке-
лажаги, халқимиз олдида турган улкан мақсад-
ларга эришиш, аввало ёшларимизга, уларнинг
ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб вояга
етишига боғлиқдир.
Иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги барча
исло ҳотларнинг пировард мақсади юртимизда
яшаётган барча фуқаролар учун муносиб ҳаёт
шароитларини яратишдан иборатдир. Айнан
шунинг учун ҳам маънавий жиҳатдан мукаммал
ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва
маорифни юксалтириш, миллий уйғониш
ғоясини рўёбга чиқарадиган янги авлодни воя-
га етказиш давлатимизнинг энг муҳим вазифа-
ларидан бири бўлиб қолади.
59
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |