Замонавий таълим / современное образование 016, Абдураҳмонова З. А., Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти «Педагогика, психология, таълим менежменти»


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana22.02.2022
Hajmi2,07 Mb.
#106670
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
zamonaviy-ituvchining-shahsiy-kompetentsiyasini-shakllantirish-muammolari

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 5
Баркамол шахсни тарбиялаш барча даврларда муҳим иж-
тимоий талаблардан бири бўлиб келган, аммо бугунги сифат 
ўзгаришлар рўй бераётган бир даврда бу масаланинг долзарб-
лиги янада кучайиб, унга талаб ортиб бормоқда.
Республикамиз мустақилликка эришгач 
таълим-тарбия жараёни қайта кўриб чиқилиб, 
уни ривожлантириш учун бир қанча янги асос-
лар юзага келди. Жумладан «Таълим тўғри-
сидаги» Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дас-
турининг яратилиши таълимни тубдан ислоҳ 
қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий 
қарашлар ва сарқитлардан тўла ҳалос этиш, ри-
вожланган демократик давлатлар даражасида, 
юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб 
берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш 
имкониятини берди.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 
ўзининг бир қанча нутқ ва рисолаларида 
истиқболга эришишнинг йўллари, тамойилла-
рини аниқ ва равшан кўрсатиб берган. Юртбо-
шимизнинг 
«Истиқлол 
ва 
маънавият», 
«Ўзбекистоннинг 
сиёсий 
ижтимоий 
ва 
иқтисодий истиқболининг асосий тамойилла-
ри», «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсиз-
ликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва 
тараққиёт кафолатлари», «Баркамол авлод ор-
зуси» каби асарларида жамиятнинг маънавий 
жиҳатдан янгиланиши ва ривожланишининг 
асосий негизлари баён этилган.
Ўтиш даврининг энг асосий хусусиятларидан 
бири – жамиятнинг маънавий жиҳатдан янада 
юқори поғонага кўтарилишидир. Чунки ўтиш 
даври биринчи навбатда жамиятдан маънавий 
ўсишни талаб этади. Маънавий ўсиш ўз навба-
тида фан-техника, маданият, санъат ҳамда 
иқтисодий ривожланишга асос бўлиб хизмат 
қилади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда маъна-
вий фазилатларни тарбиялаш масаласи ўта дол-
зарб масаладир.
Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар 
тайёр лаш миллий дастурида ҳар томонлама 
баркамол шахс-фуқарони шакллантириш на-
зарда тутилган. Бундай натижага эришиш учун 
таълим-тарбия жараёнининг уйғунлигини таъ-
минлаш, тарбия жараёнининг қонуниятларини 
чуқур ўрганиш ва бугунги кун талабларига жа-
воб бера оладиган баркамол ёш авлодни тар-
биялаш усулларини тадқиқ қилиш лозим. Бар-
камол авлод тарбияси кўп жиҳатдан бугунги 
кунда таҳсил олаётган бўлажак педагогларнинг 
тарбиявий ишларни ташкил этиш маҳоратига 
боғлиқдир. Шунинг учун бўлажак педагогларни 
тарбиявий иш услубиётига доир бўлган билим-
лар билан мунтазам равишда таништириб бо-
риш, бу борада малака ва кўникмаларни шакл-
лантиришга алоҳида эътибор бериш лозим. 
Бундай вазифани бажариш учун албатта ўқи-
тувчи аввало ўзи тарбияланган бўлиши ва тар-
биялаш маҳоратига эга бўлиши талаб этилади.
Жамиятда ўқитувчи, биринчидан, ўсиб кела-
ётган авлодни тарбиялаш, иккинчидан, унга ҳар 
томонлама билим беришдан иборат бўлган 
фахрли ҳамда масъулиятли вазифаларни бажа-
ради. Бу вазифаларни адо этиш педагогнинг 
алоҳида ижтимоий роли ва унинг жамиятдаги 
ўрнини белгилайди. 
Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожлани-
шининг ҳозирги босқичи ўқитувчилар ва тар-
биячилар олдига янги вазифалар, жамиятнинг 
такомиллашишга оид дастур йўл-йўриқларини 
амалга оширишга қодир бўлган ёш авлодни ка-
мол топтириш вазифасини қўяди. Ўқитувчилар 
ва тарбиячилар бу мураккаб ва масъулиятли 
вазифани бажаришга тайёр бўлишлари лозим. 
Бугунги педагоглар таълим-тарбия тизимида 
фаолият олиб борар экан, улар фақат таълим 
бериш, яъни ўз фанлари юзасидан илмий-
назарий билимлар бериш, яъни таълим билан 
чекланиб қолишмоқда. Таълим берувчи педа-
гог бевосита тарбия масаласига ҳам алоҳида 
эътибор қаратиши шарт. Таълимни тарбиядан, 
тарбияни таълимдан ажратиб бўлмайди, бу 
шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафасидир. 
Шахс қанчалик дунёвий илм ва назарий билим-
ларга эга бўлмасин, унинг хулқ-атвори гўзал 
бўлмаса, уни комил инсон дея олмаймиз. Кадр-
лар тайёрлаш миллий дастурининг бош мақсади 
ҳам асосан жамиятга ҳар томонлама етук, ин-
теллектуал ривожланган комил инсонни тар-
биялашдан иборат. 
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури бугунги 
кунда таълим-тарбия самарадорлигини оши-
55
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish