Математика фанини ўҚитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича


-ТАНЛОВ МАВЗУСИ: “ТАРИХ ДАРСЛАРИДА ЁРДАМЧИ ТАРИХ



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/38
Sana22.02.2022
Hajmi2,21 Mb.
#104658
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
4.3-мажмуа-тарих-TANLOV FAN

2-ТАНЛОВ МАВЗУСИ: “ТАРИХ ДАРСЛАРИДА ЁРДАМЧИ ТАРИХ 
ФАНЛАРИ МАТЕРИАЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ”
1-вазият. Ўзбек этносининг ―Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи типи‖нинг 
аниқланиши. 
Вазиятни баҳолаш. Ўқитувчи (маърузачи) томонидан аудиториядаги 25 
нафар тингловчиларга мактабда нечанчи синфга дарс беришини инобатга 
олмасдан берилган холат. 
Нима бўлишини олдиндан айтиш. Ўқитувчи (маърузачи) томонидан 
аудиториядаги 25 нафар тингловчилар айтилган муаммога 5-, 6-, қисман 7-
синфларда дарс берувчи тарих фани ўқитувчилари вазиятга яқинроқ бўлган 
жавобларни айтади, қолган тингловчилар жавоб беришга ҳаракат қилиб куради 
лекин жавоб тўлиқ бўлмайди. 
Ечими. ―Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи типи‖ – юқорида айтиб 
ўтганимиздек, ҳозирги замон ўзбеклари ва воҳа тожикларига хосдир. Дастлаб 
ўзбек ва тожикларга хос тип сифатида антрополог Ярхо ―Помир-Фарғона‖ 
типини таклиф қилди. Аммо, ҳозирги замон ўзбеклари антропологик жиҳатдан 
воҳа тожиклари билан бир бўлсада, аммо, улар антропологик тип жиҳатидан 
Помир тожикларидан фарқ қиларди. Марказий Осиѐ антропологиясининг чуқур 
билимдонлари Л.В.Ошанин ва В.В.Гинзбурглар ўз тадқиқотларида ҳозирги 
замон ўзбеклари билан воҳа тожиклари бир типни ташкил этишларини 
исботлади ва бу типни ―Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи типи‖ деб атадилар. 
Помир тожикларини эса Каспиѐрти типига киритишни таклиф қилди. Аммо 
―Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи тип‖ининг таркиб топиш замони ва макони 
масаласида мутахассис олимлар узоқ йиллар баҳслашишда давом этадилар.


86 
Машҳур рус археологи ва антрапологи олими В.П.Алексеев ―Ўрта Осиѐ 
икки дарѐ оралиғи типи‖ни таркиб топишини Жанубий Сибирнинг бронза 
даври қабилалари билан боғлашни таклиф қилади. Аммо, Жанубий Сибир 
даштларида 
бронза 
даври 
ѐдгорликларидан 
топилган 
антропологик 
материаллар, гарчи тип жиҳатидан ―Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи типи‖га яқин 
популясия (генетик яқинлик) берсада, бироқ, Жанубий Сибирнинг илк темир ва 
антик даври краниологик серия материаллари таркиби, ўзининг бронза даври 
қиѐфасини сақлай олмаган эди. Чунки, Шимолий хитой минтақаларидан кириб 
келган илк темир даврининг қорасук маданияти аҳолиси этник таркибида мўғул 
башара элементлар кучли эди. Антик ва илк ўрта асрларга келганда, Жанубий 
Сибир ва Қозоғистон чўлларининг чорвадор аҳолиси таркибида Жанубий 
Сибир типи ҳукмронлик қилар эди. Энди Марказий Осиѐ ҳудудларига келганда 
эса, унинг бронза даври аҳолиси шарқий ўрта ер денгизи типида бўлиб, унинг 
таркибига сўнгги бронза давридан эътиборан евроосиѐ даштларидан эндигина 
―протоевропеоид‖ типи кириб кела бошлаган. Улар археологик адабиѐтларда 
―андронов маданияти‖ аҳолиси ҳисобланиб, улар ҳали шарқий ўрта ер денгизи 
типи билан қоришиб улгурмаган эди. Демак, ―Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи 
типи‖ бронза даврида таркиб топмаган.
Антропологлар орасида узоқ давом этган баҳслардан сўнг бу масала билан 
мунтазам шуғулланиш антрополог олим Т.Қ.Хожаев зиммасига тушди. 
Т.Қ.Хожаев Республика ҳудудларида фаолият олиб бораѐтган 30 дан ортиқ 
археологик отрядлар ишида бевосита қатнашиш имкониятига эга бўлди. 
Институт таркибида махсус антропология бўлими ташкил этилиб, 
Т.Қ.Хожайовга бир нечта шогирдлар бериктилиб берилган. Т.Хожайов 
шогирдлари ва археолог ҳамкасблари ѐрдамида яқин 20 йил давомида 500 дан 
ортиқ краниологик серия материалларини қўлга киритди. Улар ҳар хил 
археологик давр ва босқичларга тегишли бўлиб, уларнинг хронологик доираси 
неолит давридан то сўнгги ўрта асрлар даврини қамраб олган эди.
Ниҳоят, тўпланган материалларни комплекс илмий таҳлили, уларни ҳар 
бир маданий хўжалик ва тарихий ўлкалар бўйича археологик комплекслар 
билан узвий боғлиқликда қиѐсий ўрганиш туфайли ―Ўрта Осиѐ икки дарѐ 
оралиғи типи‖нинг макон ва замонини аниқлашга эришилди. Узоқ йиллардан 
бери илмий баҳслар мавзуси бўлиб келаѐтган масала ечими топилди, яъни 
―Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи типи‖ антик даврда Сирдарѐнинг ўрта 
ҳавзаларида таркиб топганлиги аниқланди. Бу биринчи навбатда ўзбек халқи 
этногенезини ўрганишда буюк кашфиѐт эди.


87 
Профессор Т.Қ.Хожаевнинг хулосаларига кўра, ―Ўрта Осиѐ икки дарѐ 
оралиғи типи‖ туркий ва суғдий тилли қабила ва элатларнинг қадимги типлари 
асосида, уларнинг узоқ давом этган этномаданий қоришуви натижасида 
милоддан аввалги II-минг йилликнинг охири ва милоднинг бошларида таркиб 
топган. Маҳаллий суғдийлар антропологик тип жиҳатидан шарқий ўрта ер 
денгизи типининг вакиллари бўлган. Уларга хос белгилар: бош чаноғи овал - 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish