Математика фанини ўҚитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича


-ТАНЛОВ МАВЗУСИ: “ЭНГ ЯНГИ ТАРИХ ЎҚИТИШ МАСАЛАЛАРИ”



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/38
Sana22.02.2022
Hajmi2,21 Mb.
#104658
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   38
Bog'liq
4.3-мажмуа-тарих-TANLOV FAN

 
1-ТАНЛОВ МАВЗУСИ: “ЭНГ ЯНГИ ТАРИХ ЎҚИТИШ МАСАЛАЛАРИ” 
1-вазият: Жаҳон иқтисодий интеграцияси жараѐнларида Ўзбекистон 
Республикасининг ўрни 
Вазиятни баҳолаш. Ўқитувчи (маърузачи) томонидан аудиториядаги 25 
нафар тингловчиларга бу муаммони ўртага ташламасдан аввал тингловчиларни 
табақалаштириб олиш керак эди. Яъни, синфлар кесимида. Ўшандагина аниқ 
натижавийлиги вазиятни ѐритишда намаѐн бўлади. 
Нима бўлишини олдиндан айтиш. Ўқитувчи (маърузачи) томонидан 
аудиториядаги тингловчиларга айтилган муаммо юзасидан 5 ва 11-синфларга 
дарс берувчи устозларгина ўз фикрларини даврийлик асосида айтиб бера 
оладилар. 
Ечими. Ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритган 
дастлабки кунларданоқ жаҳон хамжамиятига қўшилиш, халқаро ташкилотлар 
билан хамкорлик йўлини танлаб, халқаро алоқаларнинг ҳақиқий субъектига 
айланди ва мустақил сиѐсат юрита бошлади. Ҳозирги кенг миқѐсдаги 
глобаллашув, интеграциялашув ва ахборотлашув жараѐни кетаѐтган даврда 
халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик дунѐ давлатлари учун ҳар жиҳатдан 
фойдалидир. Ўз навбатида Европа давлатлари ва халқаро ташкилотларининг 
Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик алоқалари, Марказий Осиѐда 
тинчлик ва барқарорликни таъминлашда, ўзаро иқтисодий ҳамда илмий-
техникавий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. 
―Биз Европа қитъасидаги Европада хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти, 
Европа Иттифоқи ва НАТО каби муҳим тузилмалар билан юртимизда 
демократик ва бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, мамлакатимизда ва 
умуман минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида 
ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдормиз‖. 
Бугун 27 нафар аъзо давлатни ўзида бирлаштирган (3892685 км

ҳудудни 
эгаллаган) Европа Иттифоқи, Ўзбекистон ташқи сиѐсатида мухим аҳамият касб 
этади. Икки томонлама муносабатларнинг аҳамияти эса қуйидагиларда ўз 
аксини топади. 
Ўзбекистон Республикасини ташқи савдо-товар айланмаси Европа 
давлатлари билан қуйидаги ҳолатда бўлиб бунда экспорт улуши 69,6%, импорт 
-74 % ташкил этди. Асосий савдо ҳамкорлари (экспортѐр) Буюк Британия - 13,8 
%, Швейцария - 13,7 %, Нидерландия - 4,4 %, Белгия -3,6 %, Германия - 14,4 %; 
импорт: Буюк Британия - 4,4 %, Италия - 3,2 %, Франция -3,2 % улушни 
ташкил этади. Ўзбекистон экспортининг: пахта - 27,3 %, электр энергия - 11,5 
%, хизмат кўрсатиш - 9,3 %, ишлаб чиқариш маҳсулотлари - 6,4 %. Қора ва 


84 
рангли металлар - 4,3 %, машина ва жиҳозлар -3,1 % ташкил этган. 
Ўзбекистоннинг 1999 йил давомидаги экспорт улуши 51 %, импорт улуши эса 
49 % ташкил қилган. 
Ҳозир Европа Иттифоқининг жаҳон иқтисодиѐтида ўрни салмоқли бўлиб, 
йиллик жаҳон экспортининг 57%, импортининг 55% унинг ҳиссасига тўғри 
келмоқда. 2003 йил январ-ноябр оралиғида икки томонлама товар 
айирбошлаш ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида 1 млрд 7,2 млн АҚШ долларини 
ташкил қилди. Бунда экспорт улуши 479,5 млн, импорт – 527,7 млн АҚШ 
долларини ташкил этди. Бу давр савдо алоқаларида асосий ЕИга аъзо давлатлар 
улуши: Буюк Британия (319,1 млн); Германия (292,7 млн); Италия (96,8 млн); 
Бельгия (73,7 млн); Франция (61,9 млн) ва Нидерландия (37,8 млн) тўғри келди. 
Ўзбекистонда 2005 йилгача бўлган даврда ЕИ мамлакатлари 147 фирма ва 
компаниялари аккредитациядан ўтган. Шу кунларда Ўзбекистонда Европа 
Иттифоқи мамлакатларига тегишли 500 компания ва фирмалари фаолият 
кўрсатмоқда. Шулардан 114 таси юз фоиз Европа капитали асосига қурилган. 
Агар буни Қозоғистон Республикасини ЕИ билан товар-айирбошлаш 
миқдорини кўрадиган бўлсак, 2003 йил давомида 4,04 млрд долларни ташкил 
қилган. Бу 2002 йилдагидан 31% кўпдир. Бундан кўриш мумкинки, ЕИ 
Марказий Осиѐдаги мамлакатлар билан савдо-иқтисодий сохаларда алохида 
ахамият беряпти ва бу албатта икки томонлама хамкорликни ривожланишида 
мухим роль ўйнамоқда. 
Европа Иттифоқини ташқи алоқалари бўйича комиссари Кристофер Патен 
маълумотига кўра, ЕИга қўшилган 10та давлат хисобига, Марказий Осиѐ 
мамлакатлари ва Европа Иттифоқи ўртасида товар-айланмаси камида 20% 
кўтарилади. 2004 йил ўзаро савдо хажми 10,6 фоиз ўсиб, 1 миллиард 429 
миллион АҚШ долларини ташкил этган. 2005 йилнинг январ-июль ойларидаги 
кўрсатгич эса ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан салкам 8 фоиз ошган. 
Европа Иттифоқи томонидан ажратилган молиявий кўмак иқтисодий 
соҳаларда ислохатларни тез ва самарали ривожлантиришга мўлжалланган 
бўлиб, Ўзбекистон мустақилликни дастлабки йилларида ўзи учун ажратилган 
129 млн ЭКЮнинг 59 млн қисмини тасарруф ўтди. Бу улуш кўшни 
республикалар улушларидан анча кўпдир. Қозоғистон учун 25 млн,
Қирғизистон учун – 23,7 млн, Туркманистон учун – 45 млн, Тожикистон учун – 
55 млн ЭКЮ хисса тўғри келди. 
Европа экспорти махсулотларининг асосий қисмини электр жихозлари ва 
машиналар (32%), қишлоқ хўжалиги ва пластик материаллар (22%) ташкил 
этса, Ўзбекистон экспортининг катта улуши текстил махсулотлари (66%) ва 
қимматбахо металлардан (28%) иборат. Ўзаро савдо балансининг айниқса 1993-
1995 йиллар, 215, 130, 80 мусбат кўрсатгич билан Ўзбекистон учун ҳал 


85 
бўлгани ҳам қувонарли холдир. 2017 йил ноябрида Европа Иттифоқи ташқи 
ишлар вазири К. Магерени хонимни ташрифи икки томонлама алоқаларнинг 
ривожланишига имкон яратди. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish