12-мавзу: БИОЛОГИ
я
ТАЪЛИМ
и
МАЗМУНИ
нг таркибий
қисмлари.
Режа:
1.Биологик таълим мазмуни асослари.
2.Биологик таълим компонентлари.
3.Ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган биологик билимлар минимуми.
Асосий тушунчалар ва таянч билимлар.
Биологик таълим мазмуни асослари, биологик таълим мазмуни,
биологик таълим компоненти, биологик билимлар минимуми.
.Биологик таълим мазмуни ва унинг таркибий қисмлари
Ҳар қандай ўқув фанини ўқитишда унинг мазмуни ниҳоятда катта
аҳамиятга эга бўлади. Унга асосий сабаб ўқув фани мазмуни ўша фаннинг
ўзига хос йўналиши, ўқитиш тизими, методлари, воситаларини белгилаб
беради. Ўқув фанининг мазмуни ўқув дастурлари, дарсликлари, ўқув
қўлланмалари орқали аниқлаштирилади.
Умумий ўрта таълим ўқув юртларида биологик таълимнинг таркибий
қисмлари бўлиб, ботаника, зоология, одам анатомияси ва физиологияси
ҳамда цитология, биокимѐ, генетика, эволюцион таълимот мажмуасидан
иборат бўлган Биология (Цитология ва генетика асослари ва Биология
(Экология ва эволюция асослари) ўқув фанлари ҳисобланади. Мазкур ўқув
фанларида турли хил ўсимликлар, хайвонлар, одамларнинг ташқи, ички
тузилиши ҳаѐт фаолияти, ташқи муҳит билан боғлиқлиги тўғрисида ҳамда
ҳужайранинг унинг органоидларининг тузилиши, функцияси, ирсият
ўзгарувчанлик эволюцион таълим ва шу каби билимлар берилади. Мактаб
биология таълимини айрим ўқув фанларига ажратиш қонуний бўлиб, кўп
йиллик педагогик тажрибалар асосида ўзини оқлаган. Бироқ биологик
таълимнинг турли ўқув фанларига ажралиши тирик табиатдаги нарса ходиса-
ларни алоҳида-алоҳида ўрганишга эмас, балки уларнинг бир яхлитлигини,
ўзаро боғлиқлигини ифода этган ҳолда ўқитилишини тақозо қилади.
Дидактикада таълим мазмунининг таркибий қисмлари жуда кўп
тадқиқотчилар томонидан аниқланган. Жумладан, академик И.Я. Лернер
томонидан таълим мазмунининг таркибий қисмларига:
1. Билимлар (илмий тушунчалар, ғоялар, қонунлар, илмий назариялар);
2. Фаолият усуллари (кўникма ва малакалар);
3. Ижодий фаолият тажрибалари;
4. Қадриятлар тизими киритилган.
Биология ўқув фанининг билимлар таркибий қисмига биринчи навбатда
илмий тушунчалар киради. Улар биологиянинг айрим соҳаларига оид
хусусий ва биологиянинг барча соҳаларига хос бўлган умумий биологик
тушунчалардан ташкил топади.
Биологик қонунлар ҳам биология ўқув фанининг мазмунининг таркибий
қисми бўлиб ҳисобланади. Биологик қонунлардан сирасига:
Мендель ва Морганнинг ирсият қонунлари;
Бэр қонуни;
Харди-Вайнберг қонуни;
В.И.Вернадскийнинг атомларнинг биоген миграцияси қонуни ва ҳ.к
ларни киритиш мумкин.
Биология фан мазмунининг яна бир компоненти илмий назариялардир.
Умумий ўрта таълим биология ўқув таълим мазмунига Ч.Дарвиннинг
органик оламнинг эволюцион назарияси, А.Н.Северцовнинг филэмбриогенез
назарияси, Т.Морганнинг хромосома назарияси ва ниҳоят ҳозирги замон ген
назарияси киритилган.
Юқорида қайд этилгандек, таълим мазмунининг асосий қисмини
билимлар (илмий тушунчалар, ғоялар, қонунлар, илмий назариялар) ташкил
этади.
Фаолият усуллари - кўникма ва малакалардан иборат бўлиб, ўқувчилар
томонидан ўқув дастурида кўзда тутилган кўникма ва малакаларни
эгаллашини белгилайди.
Таълим мазмунининг учинчи таркибий қисми бўлган ижодий фаолият
тажрибалари ўқувчиларнинг аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва
малакаларини янги кутилмаган вазиятларда қўллаш орқали таркиб
топтирилади. Шу сабабли, ўқитувчи таълим-тарбия жараѐнида билимларни
тайѐр ахборот шаклида эмас, балки муаммоли вазиятларни вужудга
келтириш натижасида ўқувчиларнинг аввалги мавзуларда ўзлаштирган
билим, кўникма ва малакаларини янги кутилмаган вазиятларда қўллашига
имкон яратиши, уларда мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникмаларининг
таркиб топишига замин тайѐрлаши зарур.
Таълим мазмунининг тўртинчи таркибий қисми бўлган қадриятлар
тизими ўқитиш жараѐнида таълим-тарбиянинг узвийлигини таъминлаш,
ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашни кўзда
тутади. Мазкур таркибий қисмни ўқувчиларда шакллантириш биологияни
ўқитишда таълим-тарбия масалаларига боғлиқ ҳолда ѐритилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |