Ѐндашувлар Режа: Ривожланган хорижий давлатларда биология таълими мазмунининг


STEAM таълими Америкада ишлаб чиқилган



Download 280,37 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana22.02.2022
Hajmi280,37 Kb.
#104175
1   2   3   4   5
Bog'liq
10mvzu Bom

STEAM таълими Америкада ишлаб чиқилган. Айрим мактаблар ўз 
битирувчиларининг кейинги фаолиятини кузатиб, табиий
фанлар,технология, муҳандислик маҳорати, математика фанларини 
интегрaциялашга қарор қилишди, шундай қилиб, STEM (Science, 
Technique,Engineering and Math) тизими юзага келди. Кейинчалик унга
санъат (Art) STEAM ѐндашувининг асосий ғояси қуйидагича: амалиѐт
назарий билимлар каби муҳимдир. Бунда ўқувчилар таълим жараѐнида 
нафақат ўз ақлини, балки қўлларини ҳам ишлатишга мажбурдирлар. Синф 
хонасидаги таълим олиш жараѐни жадал ривожланаѐтган олам
ўзгаришларидан ортда қолмоқда. STEAM ѐндашувининг асосий
хусусияти шундаки, бунда ўқувчилар кўпчилик фанларни самарали 
ўрганишда ақли ҳамда қўлларидан фойдаланишади, билимларни мустақил
―эгаллашади‖. Ўқувчилар ўқув машғулотларида тажрибалар ўтказишади,
моделларни конструкциялайди, мусиқа ва филмларни мустақил
яратишади, роботларни ясашади, яъни ўз ғояларини амалга оширадилар ва 
маҳсулот яратишади 
Ўқувчилар қўл меҳнати билан ясалган биологик объектлар: Тишнинг 
тузилиши; Вируснинг тузилиши ,Ишчи арининг тузилиши STEAM таълим
муҳитида ўқувчилар эгаллаган билимларидан ўша заҳотиѐқ амалда
фойдаланишлари сабабли улар улғайиб, вояга етгач, реал ҳаѐтда
учрайдиган турли муаммоларга дуч келишганида, масалан, атроф-муҳит


ифлосланиши бўладими, иқлим ўзгаришими, шу каби мураккаб 
муамммоларни ечиш учун фақатгина турли фан соҳалари бўйича эгаллаган 
ўз билимларига суянишлари ва ҳамкорликда ишлашлари зарурлигини
тушунишади. Бунда битта фан доирасидаги билимларгагина таяниш етарли 
бўлмайди. Шунга кўра, STEAM ѐндашуви фикрлаш услуби ҳамдир. 
STEAM таълимида ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини 
ривожлантиришга катта эътибор берилиши натижасида уларнинг 
ҳамкорликда ишлаш, ижодий қобилияти ривожланади, иродаси 
мустаҳкамланади. Айнан шундай билим ва кўникмалар ўқитишнинг асосий 
вазифаси бўлиб, бутун ўқитиш тизими шунга интилади. 
АҚШ, Сингапур, Корея, Австралия, Хитой, Буюк Британия, Исроил каби
кўпгина мамлакатларда STEAM-таълими соҳасида давлат дастурлари 
малга оширилмоқда. 
Ҳар куни янгидан-янги иш турлари, шунингдек, янги мутахассислик 
соҳалари пайдо бўлмоқдаки, бу бугунги кун педагогларини ўйлашга мажбур 
қилиши керак. Улар ўқитаѐтган ўқувчиларининг билим ва малакалари 
ҳозирги замон талабига мос келадими? 
Кўпгина мамлакатларда STEAM-таълими қуйидаги сабабларга кўра 
юқори баҳоланади: 
Яқин йилларда дунѐда IT-мутахассислари, дастурчилар, муҳандислар, юқори 
технологик 
ишлаб 
чиқариш 
мутахассислари 
ва 
бошқа 
шунга 
ўхшашмутахассисликларнинг кескин етишмовчилиги юзага келади; 
келажакда ҳозир тасаввур ҳам қилиш қийин бўлган касблар юзага 
келадики, уларнинг барчаси табиий фанлар билан боғлиқ ҳолда технология 
ҳамда юқори технологик ишлаб чиқаришга оиддир. Айниқса, био- ва 
нанотехнология мутахассисларига эҳтиѐж ортади; келажак мутахассислари 
ҳар томонлама тайѐргарликка эга бўлган ва таълимнинг турли соҳалари: 
табиий фанлар, муҳандислик ва технологиядан билимларга эга бўлишлари 
талаб қилинади. 
STEAM таълими эгалланган билимларни реал кўникмалар билан 
чоғиштиришга ўргатади. У ўқувчиларнинг қандайдир фикрларни ўйлаб 
топишларинигина эмас, асосийси фикрларини ҳақиқатда амалга 
оширишга имкон беради. 
Массачусет технологик институти (MIT) STEAM ѐндашувга ѐрқин мисол 
бўлади. Бу университетнинг шиори «Mens et Manus» («Тафаккур ва қўл») 


бўлиб, STEAM курслари ва болаларнинг STEAM концепцияси билан 
олдиндан танишишлари учун баъзи ўқув муассасаларида STEAM машқ 
марказларини очган. 
2014 йилда Исроилнинг Қуддус шаҳрида ―STEAM forward‖ Халқаро 
Конференцияси бўлиб ўтди. Унда қуйидагича баѐнот берилди: болаларни
STEAMга жалб қилиш. Бундай таълим мактабгача бўлган ѐшдан бошланиши 
зарур, шунинг учун дастурни боғчаларга киритиш керак; 
фан тили – инглиз тили. Илмни ўрганиш ва олим бўлишни истаганлар 
бу тилни билишлари керак; 
қизлар учун STEAM-таълими дастурлари керак. Қизлар табиатан 
эътиборли, тартибли бўлганликлари учун илмда кўп нарсага қодирдирлар; 
илм хурсандчилик бўлиши керак , у ўқувчиларни қизиқтира олиши ва 
жалб этиши керак. 
Хулоса қилиб айтганда, STEAM ўқувчиларни тажрибалар
ўтказиш,моделларни конструкциялаш, мусиқа ва филмларни мустақил
яратиш, ўз ғояларини амалга ошириш ва маҳсулот яратишни
рағбатлантиради. 
Ўқитишга бундай ѐндашув болаларга назарий билим ва амалий 
кўникмаларини самарали чоғиштириш имконини беради. Ўқувчиларнинг 
ижодкорлигини оширади, юқори малакали, замон талабига мос кадрлар 
тайѐрлашда мустаҳкам пойдевор бўлади. 

Download 280,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish