Ѐндашувлар Режа: Ривожланган хорижий давлатларда биология таълими мазмунининг



Download 280,37 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana22.02.2022
Hajmi280,37 Kb.
#104175
1   2   3   4   5
Bog'liq
10mvzu Bom

Назорат саволлари: 
1. Ривожланган хорижий давлатларнинг биологик таълим тизимини 
ўрганиш сиз учун қандай аҳамият касб этади? 
2. Қайси ривожланган давлатларда биология фанини ўқитиш 
самарадорлиги юқори саналади? Бунинг сабабларини изоҳланг. 
3. Нима сабабдан ривожланган хорижий мамлакатлари STEАM-
таълимига катта эътибор қаратилмоқда? 
Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Халқ таълимини 
бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида‖ги 05.09.2018 йилдаги № ПФ-5538 Фармони. 
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ―Умумий ўрта 


ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини 
тасдиқлаш тўғрисида‖ги 6 апрель 2018 йил 187-сон Қарори. 
xtxmom.tdpu.uz 
2-мавзу: Ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш бўйича 
халқаро дастурлар ва тадқиқотлар 
Режа: 
1. TIMSS халқаро тадқиқоти. 
2. PISA халқаро дастури. 
Таянч иборалар: “Йўл харитаси”, PIRLS, TIMSS, PISA, TALIS, 
халқаро тадқиқотлар, ўқув фаолияти ютуқлари, “билиш”, “қўллаш”, 
“мулоҳаза юритиш”, математик саводхонлик, табиий фанлардан 
саводхонлик. 
1. TIMSS халқаро тадқиқоти 
―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017
йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони билан ―2017-2021 йилларда
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси‖ қабул қилинди. 
Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш бандидан бири ―умумий ўрта 
таълим сифатини тубдан ошириш, чет тиллар, информатика ҳамда
математика, физика, кимѐ, биология каби бошқа муҳим ва талаб юқори 
бўлган фанларни чуқурлаштирилган тарзда ўрганиш‖ бўлиб, у жаҳоннинг 
таълим соҳасидаги илғор тажрибаларига мос келади. 
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 997-сон ―Халқ таълими
тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни
ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида‖ қарори билан Халқ таълими
тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни
ташкил этиш, халқаро алоқаларни ўрнатиш, ўқувчи-ѐшларнинг илмий-
тадқиқот ва инновaция фаолиятини, энг аввало, ѐш авлоднинг ижодий
ғоялари ва ижодкорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда
рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат 
нспекцияси ҳузурида Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро 
тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази ташкил этилди. 


Умумий ўрта таълим муассасаларининг халқаро тадқиқотларда 
уваффақиятли иштирок этишини таъминлаш; Ўзбекистон 
Республикасининг халқаро баҳолаш дастурларида қайд этган натижаларини 
бошқа давлатлар натижалари билан қиѐсий таққослаш; халқаро баҳолаш 
дастурларини таълим жараѐнига жорий этиш бўйича тизимли
мониторинг олиб бориш, ушбу соҳадаги илғор тажрибани
оммалаштириш ва унинг асосида таълим муассасалари учун тавсиялар ва
қўлланмалар ишлаб чиқишда иштирок этиш; ўқитишнинг инновaцион 
усулларидан фойдаланган ҳолда ўқиш, математика ва табиий
йўналишдаги фанлар бўйича педагог кадрларнинг малакасини ошириш 
бўйича ўқув-услубий тавсиялар тайѐрлаш кабилар Миллий марказнинг
асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишларидан этиб белгиланди.
Қуйидаги халқаро баҳолаш дастурлари
бўйича халқаро тадқиқотларни ташкил этиш белгиланди: Progress in 
International Reading and Literacy Study (PIRLS) — бошланғич 4-синф 
ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш даражасини баҳолаш; Trends in 
International Mathematics and Science Study (TIMSS) — 4 ва 8-синф 
ўқувчиларининг математика ва табиий йўналишдаги фанлардан 
ўзлаштириш даражасини баҳолаш; The Programme for International
Student Assessment (PISA) — 15 ѐшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва 
табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолаш; The
Teaching and Learning International Survey (TALIS) — раҳбар ва педагог 
кадрларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиш ва таълим
олиш муҳитини ҳамда ўқитувчиларнинг иш шароитларини ўрганиш. 
Халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотларда Ўзбекистон 
Республикасининг иштирок этишига тайѐргарлик кўриш бўйича «Йўл
харитаси» ишлаб чиқилди, унга кўра, ўқувчиларнинг ѐзма ва нутқ 
саводхонликларини ошириш бўйича илғор миллий ва халқаро тажрибаларни 
жорий этиш; ўқувчилар мустақил таълим олишлари учун электрон 
шаклдаги таълимни ривожлантириш, унда ўқиш, математика ва табиий 
йўналишдаги фанлардан халқаро тадқиқотлар бўйича саволлар базасини 
яратиш ҳамда бойитиб бориш; ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий 
йўналишдаги фанлардан халқаро тадқиқотларга тайѐргарлик кўриш учун 
мустақил таълимни жорий этиш; халқаро тадқиқотларни амалга ошириш 
юзасидан малакали ўқитувчи-тренерлар билан ҳамкорликда ҳудудларда 
ўқувлар ташкил этиш кабилар белгиланган. 


TIMSS (Trends in Mathematics and Science Study) мактабда математика ва 
табиий фанларни ўқитиш сифатининг халқаро мониторинги бўлиб, Таълим 
ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциaцияси (IEA) томонидан ташкил 
этилади. Ушбу дастур асосидаги тадқиқот турли давлатлардаги 4- ва 8-синф
ўқувчиларининг математика ва табиий фанлардан тайѐргарлик 
даражасини баҳолашга қаратилган. 
50 дан ортиқ мамлакатлар ўқувчиларининг билим, кўникма, малакалари 
даражасини аниқлашнинг глобал ресурси жаҳоннинг энг илғор тажрибаси
асосида ишлаб чиқилган. ТIMSS ѐрдамида ўқувчиларнинг таълимий 
ютуқлари: билиш, қўллаш, мулоҳаза юритиш баҳоланади. 
―Билиш‖ бўлими ўз ичига математикадан масалалар ечишни олган бўлиб,
масалалар ечиш ўқувчилардан сонларнинг хусусиятлари ва оддий 
геометрик жисмлар ҳақидаги назарий билимлар, таърифларни такроран 
айтиб бериш, стандарт график ва диаграммалардан маълумот олишни ўз 
ичига қамраб олади. Ўқувчилар табиий фанлардан алоҳида организмлар ва 
объектларнинг хусусиятлари, ҳодиса ва жараѐнлар, табиий-илмий атамалар 
ва ўлчов бирликлари ҳақидаги билим даражасини намойиш этишлари 
керак. 
―Қўллаш‖ га оид тест топшириқларини бажаришда ўқувчилар ҳаѐтий 
вазиятларни ўзида акс эттирадиган математик ва табиий-илмий масалаларни 
ечиш, жадвал, схема, диаграмма, графикларни талқин қилиш, тажрибаларни 
ўтказиш кўникмаларини намойиш этишлари зарур. 
―Мулоҳаза юритиш‖га оид топшириқлар ўқувчиларнинг мантиқий ва 
тизимли фикрлаш малакаларини аниқлайди. Мулоҳаза юритишни талаб 
этадиган масалалар таклиф этилаѐтган вазиятнинг янгилиги, саволнинг 
мураккаблиги, ечиш босқичлари сонининг кўплиги, турли бўлимлардан 
билимларни интегрaциялашнинг зарурлиги билан бир-биридан фарқланиши 
мумкин. Ўқув фаолияти турлари бўйича ўқувчиларнинг ўқув ютуқларини 
баҳолашга қўшимча равишда мактабларда математика ва табиий фанлар 
бўйича берилаѐтган таълим мазмуни, ўқув жараѐни, ўқув муассасаси 
имконияти, ўқитувчилар салоҳияти, ўқувчиларнинг оилалари билан боғлиқ 
омиллар ҳам ўрганилади. 


2. PISA халқаро тадқиқоти 
PISA (Programme for International Student Assessment) 15 ѐшли 
ўқувчиларнинг саводхонлиги ва компетенциясини баҳоловчи халқаро
дастур бўлиб, Халқаро Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилоти 
томонидан ҳар уч йилда бир марта ўтказилади. 
PISA тадқиқотларида ўқувчиларнинг алоҳида фанлардан билими 
текширилмайди, балки ҳаѐтда зарур бўладиган билим ва малакаларининг 
ҳолати ўрганилади, шунингдек, ўқувчиларнинг фанлараро компетентлиги 
Шаҳарда транспорт сонининг ортиши туфайли ҳавода карбонат ангидрид 
газининг миқдори кўпаймоқда. Шаҳар ҳокими кўпроқ дарахт ўтказишни 
таклиф берди. 
Совол:Сиз ҳокимнинг таклифига қўшиласизми?
Битта катакни белгиланг.
Ҳа,
Йўқ 

Download 280,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish