Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet248/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

Фойдаланилган адабиётлар: 
 
1. 
Д.И.Чапалда “Разработка технологии утилизации изношенных 
автомобильных шин” – авторефарат, Уфа-2007. 
2. 
Г. Бертокс, Д. Радд. Стратегия окружающей среды от загрязнений- М.: 
Мир, 1980


431 
ЧИҚИНДИЛАРДАН МУҚОБИЛ ЁҚИЛҒИ ОЛИШДА БУГУНГИ КУН 
МУАММОЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛИ ЕЧИМЛАР 
Ғ.Р.Мирзақулов (ФарПИ), проф. Ф.М.Юсупов (ЎРФАУНКИ
 
Қаттиқ маиший чиқиндиларни йўқ қилиш муаммоси бугунги кунда 
бутун дунёда долзарб бўлиб қолмоқда. Ҳозирги даврда дунёда ҳар йили 
эскирган автомобил шиналарини ишлатиб бўлгандан сўнг чиқинди сифатида 
чиқарилиб, чиқинди омборларига ташланмоқда. Бутун дунёда уларнинг 
умумий ҳажмининг атиги 15-23 фоизи қайта ишланиб, иккиламчи маҳсулот 
сифатида ишлатилади. Қолган эскирган автошиналар мақбул жараёнлар ва 
технологиялар йўқлиги сабабли транспорт корхона ва ташкилотлар 
ҳудудида, хизмат кўрсатиш сервис корхоналари, чиқинди полигонларида 
йиғилиб сақланади. Ишлатилган чиқинди шиналарни йиғиш ва сақлаш 
бугунги кунда кўплаб муаммолар тўғдириб келмоқда, чунки уларни сақлаш 
учун катта майдонлар талаб қилинади. Токсик чиқиндилар синфига мансуб 
бўлган чиқинди автошиналар ўз-ўзидан йўқ бўлиши учун 100 йилдан ортиқ 
вақт талаб этилади. Ушбу турдаги чиқиндилар атроф-муҳит учун катта хавф 
туғдиради. Чиқинди полигонларида сақланаётган шиналар табиий ва 
иқлимий омиллар ва кемирувчилар таъсирида секинлик билан йўқ бўлиши 
табиий муҳитда тарқалиб кетадиган, шамол таъсирида узоққа учиб кетадиган 
майда зарралар шаклида узоқ масофалардаги аҳоли яшаш жойлари, экин 
майдонлари, турли саноат зоналари, спорт майдонлари, автотранспорт 
йўллари, денгиз, кўл ва сув хавзаларига тарқалиб кетишига олиб келади. Бу 
эса атроф-муҳит ва экология учун, инсон саломатлиги учун катта хавф 
туғдирмоқда. 
Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, 
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ҳудудларнинг 
санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш соҳасида изчил сиёсат амалга 
оширилмоқда. Сўнги йилларда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ 
ишларни амалга ошириш тизимининг инфратузилмасини такомиллаштириш 
бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилди. 
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 
апрелдаги ПҚ-4291-сон қарори билан тасдиқланган “2019 — 2028 йиллар 
даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан 
боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси”да қаттиқ маиший 
чиқиндиларни иккиламчи хом ашё сифатида ишлатиш ва улардан 
маҳсулотлар олиш бўйича бир қанча режалар белгиланган. 
Республикамизда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ муаммони 
ҳал этиш ва ПҚ-4291-сон қарори билан тасдиқланган Стратегияда 
белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, ишлатилган 
шиналарни қайта ишлашнинг самарали усулларини ишлаб чиқишилди, 
яратилган усуллар шиналардан бир вақтнинг ўзида иккиламчи хом ашё 
сифатида фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал 
қилади. 
Атроф-муҳит ифлосланишини камайтиришнинг энг мақбул усули бу 


432 
эскирган автомобил шиналарини утилизация қилиш ва иккиламчи хом ашё 
сифатида қайта ишлатишдир. Ҳозирги вақтда дунёда эскирган шиналарни 
йўқ қилиш ва қайта фойдаланишнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
– 
чиқинди омборларда сақлаш ва йўқ қилиш;
– 
декоратив (турли мақсадларда фойдаланиш гул экиш, турли манзарали 
шакллар ҳосилқилишда ) фойдаланиш;
– 
турли мақсадларда ёқиш (цемент ва ғишт ишлаб чиқаришда); 
– 
иккиламчи хом ашё сифатида қайта ишлаш. 
Эскирган автомобил шиналарини қайта ишлаш ва йўқ қилиш бўйича 
мавжуд маҳаллий ва хорижий тажрибани таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, 
йўқ қилишнинг энг истиқболли усули – бу ишлатилга шиналарни қайта 
ишлаб халқ хўжалиги ёки саноат учун зарур маҳсулотлар олишдир. 
Илмий изланиш давомида чиқинди шинани таркибий қисмлари 
ўрганиб чиқилди. Бунга кўра автошина таркиби синтетик каучук, техник 
углерод, смолалар, мой каби моддалардан ташкил топган. Демак таркиби 
ушбу бирикмалардан иборат бўлган автошинани қайта ишлаш йўли орқали 
углеводородларга бой бўлган турли маҳсулотлар олиш мумкин. 
Ўрганишлар давомида фойдаланиб бўлинган автомобил шиналарини 
қайта ишлаш жараёнида ёқилғи олиш учун термик пиролиз усули танлаб 
олинди. Бу усул шиналарни кислородсиз шароитда таркибидаги органик 
бирикмалар ҳисобланган угловодородларга парчалаш билан борадиган 
жараёнидир. Шина пиролизи бугунги кунда уларни йўқ қилишнинг 
иқтисодий ва экологик тоза усули ҳисобланади, чунки бу нафақат қайта 
ишлаш масаласини ҳал қилади, балки чиқиндилардан ёқилғини олиш 
имконини беради.
Ушбу илмий ишни бажарилиши билан, нефт маҳсулотларини ўрнини 
босувчи суюқ ёқилғи углеводородлари, газ ўрнини босувчи С
1

4
гача бўлган 
тўйинган ва тўйинмаган углеводородлар, техник углерод, қора 
металлургияда хом ашё сифатида фойдаланиш учун метал каби маҳсулотлаш 
ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари республикада экологик хавфсизликни 
таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик ҳолатни яхшилаш, 
чиқиндиларнинг фуқаролар соғлиғига зарарли таъсирининг олдини олиш, 
маиший чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта 
ишлаш тизимида ижобий ўзгаришларга олиб келади. Чиқинди полигонларида 
токсик чиқидиларнинг тўпланиши олди олинади.

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish