381
электр энергияси билан таминлашда, хозирги пайтда саноатда ишлаб
чиқарилувчи баъзи аккумулаторлярнинг техникавий ва ишлатиш тавсифлари
қуйида келтирилган. Аккумулятор батареясининг сиғими.Аккумулятор
батареясида (АБ) сақланиши мумкин бўлган энергия миқдори унинг сиғими
деб аталади ва А. соатларда ўлчанади. 100 А.соат сиғимга эга аккумулятор
батареяси юкламани 1 А ток билан 100 соат давомида, ёки 4 А ток билан 25
соат давомида таъминлаши мумкин. Аккумулатор батареясининг сиғими
разряд токи ортиши билан пасайиши мумкин. АБларинг хизмат муддатини
ошириш учун унинг фойдананилувчи сиғими, қайта зарядлаш мақсадида
максимал сиғимидан қамроқ бўлиши керак. Агар АБ нинг 50% энергияси
фойдаланилса у «чуқур разрядли» аккумулатор сифатида ҳисобга олиниши
мумкин.
АБ ортиқча зарядланса у ишдан чиқиши мумкин. Кислотали АБ бир
элемент максимал кучланиши 2,5 В бўлиши мумкин. 12 В АБ учун максимал
кучланиш 15 В ташкил қилади.Кам қувватли насосларни электр энергияси
билан таминлаш учун аккумулаторларни қуёш батареяси билан зарядлашда
АБ ни тўғри зарядлаш ва зарядлаш процессини назорат қилиб бориш учун
электрон контроллёрдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ хисобланади.
АБ нинг ўз-ўзидан разрядланиши.
Бу хол барча аккумулатор хилларига тъаллуқли.
Ўз-ўзидан разрядланиш аккумулаторда сақланилувчи энергия
ҳажмининг вақт давомида камайиши билан аниқланади. Энергия ҳажмининг
24 соат ичида никель – кадмий аккумулаторлари учун 10% камайиши,
қўрғошин – кислотаси аккумулаторлар учун эса бир йилда 40% камайиши 20-
40 °С хароратда йўл қўилган кўрсаткич хисобланади. Ўз-ўзидан –
разрядланиш асосан мусбат электродда кислород ажралиб чиқиши билан
боғлиқ бўлганлиги учун АБ ларни салқин жойида сақлаш тавсия қилинади.
Автомобиль аккумуляторлари арзон бўлишига қарамасдан, кўп
камчилинларга эга, жумладан вентиляция қилиниши ёки салқин жойда
сақланиши лозим. Бундан ташқари жуда юқори ўз-ўзидан разрядланиш
хусусиятига эга, хамда зарарли газ чиқариши, электролити тўкилиши
мумкин.
Автомобиль қисқа вақт ичида жуда катта бирнеча 100 А ток беришга
мўлжалланганлиги учун дойимий тўлиқ зарядланган бўлиши керак. Хизмат
муддати эса паст. Шу сабабли автоном электр манбаси сифатида, узлуксиз
узоқ вақт давомида истемолчини электр энергияси билан таминлаш учун
деярлик яроқсиз. Қуёш батареялари ёрдамида зарядлаш учун энг қулай
герметик гель АБ хисобланади.
Шундай қилиб, фойдали иш коэффициентли 8-10% бўлган қуёш
батареяларидан, кам қувватли сув насослари учун қўлланилиши мумкин
бўлган аккумулаторларни зарядлашда, гель аккумулаторлари қулай
ҳисобланади. Бундай аккумулаторлар “буфер режимида” зарядланиши
мумкин. Қуёш батареясидан катта ток талаб қилинмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: