Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш


МАРКАЗИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИГА ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet227/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

МАРКАЗИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИГА ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН 
ФОТОЭЛЕКТРИК СТАНЦИЯНИНГ ТЕХНИК ПАРАМЕТРЛАРИНИ 
ТАДҚИҚ ЭТИШ 
Ж.О. Иззатиллаев ( ЎзР ФА ФТИ),
А.И. Тураев ( “Ўзбекэнерго” АЖ “Илмий-техника маркази”)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги ПҚ-
4422-сонли “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия 
самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва 
қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-
тадбирлари тўғрисида” ги фармони, мазкур йўналишни мамлакатимизда 
янада ривожланишига турки бўлмоқда [1]. 
Бугунги кунда қуёш фотоэлектрик станция (ҚФЭС) дан олинадиган 
электр энергия миқдори бошқа турдаги қайта тикланувчи энергия 
манбаларидан олинадиган электр энергияга нисбатан сезиларли даражада 
ортиб бормоқда [2-4].
Йирик ҚФЭС ларнинг асосий қисмини марказий электр тармоқлари 
билан ўзаро параллел тарзда (“on-grid” режим) ишлайдиган (техник-
иқтисодий жиҳатдан нисбатан самардор), яъни электр тармоқларига 
интеграциялашган ҚФЭС лар ташкил этади. Электр тармоғига уланган 
ҚФЭС нинг чиқиш параметрларини бир меъёрда ушлаб туриш муҳим вазифа 
ҳисобланади. Мисол тариқасида, Наманган вилояти Поп туманидаги ҚФЭС 
(ПҚФЭС) техник параметрлари тадқиқ этилган.
ҚФЭС ларни ўрнатиш учун лойиҳалаш жараёнида ҳудуддаги ўртача 
қуёшли кунларни ҳам аниқлаш муҳим ҳисобланади. Наманган вилояти учун 
йил давомидаги ҳар бир ой учун ўртача қуёшли кунлар 1-жадвалда 
келтирилган. 
1-жадвал. 
Ойла
р 

II 
III 
IV 

VI 
VII VIII IX 

XI 
XII 


385 
соат 8,88 
10,5

11,4

13,3

15,0

15,58 
15,3

14,6

12,7

10,9

9,2 8,68 
ПҚФЭС умумий ўрнатилган қуввати 129,6 кВт бўлиб, 2015 йили 
Наманган вилоятининг Поп тумани Янги қишлоқ маҳалласидаги 0,32 га ер 
майдонига синов лойиҳаси тариқасида ўрнатилиб, ишга туширилган. Лойиҳа 
«Ўзбекэнерго» АК томонидан Жанубий Корея фотоэлектр саноати уюшмаси 
(KOPIA) билан ҳамкорликда амалга оширилган. Лойиҳани амалга 
оширишдан асосий мақсад, Ўзбекистоннинг табиий шароитларида 4 турдаги 
қуёш панелларини синовдан ўтказиш ҳисобланади [5]. Шунингдек, ушбу 
ПҚФЭС Поп тумани Янги кишлок маҳалласида электр таъминоти тизими 
барқарорлигини таъминлашга ёрдам беради ва Ўзбекистонда қуёш 
энергетикасини ривожлантириш бўйича истиқболли ҳамда йирик 
лойиҳаларни амалга ошириш учун экспертиза вазифасини ўтаб келмоқда.
Шу 
муносабат билан, атроф-муҳит ҳароратининг 2015-2019 йиллар давомида 
ўзгарганлигини инобатга олган ҳолда ПҚФЭС мавжуд 4 турдаги ФЭМ 
таҳлил этилди.
ПҚФЭС да ФЭМ лари 8 та қаторга жойлаштирилган. ПҚЭС тармоғи 
Поп туман электр таъминоти корхонасига тегишли 6 кВли “Миробод” 
фидерининг ТП-216/250 га уланиб, “on-grid” режимида ишлайди, яъни ишлаб 
чиқарилаётган электр энергия тўғридан-тўғри инверторлар орқали 6 кВли 
электр тармоғига узатилади. Қувват танқислигида (асосан кечки пайт) эса, 
ушбу марказий электр узатиш тармоғи орқали электр энергия истеъмол 
қиланди. ПҚФЭСдаги персонал компьютер орқали электр энергия оқимлари 
ва электр станциядаги мавжуд электр қурилмалар кузатилиб, мониторинг 
қилиб борилади ҳамда зарур ҳолларда маълумотлар базаси (хотира) га ёзиб 
олинади.
Ўрнатилган барча поликристалли қуёш панеллари қуйидаги корейс 
корхоналарида ишлаб чиқарилган: S-ENERGY, JSPV, "TOPSUN Energy" ва 
"Hanwha Solar One". Қуёш панелларининг техник параметрлари 2-жадвалда 
келтирилган. 
2-жадвал. 

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish