Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш


ТРАНСПОРТ ЧИҚИНДИ ШИНАЛАРИДАН МУҚОБИЛ ЁҚИЛҒИ



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

ТРАНСПОРТ ЧИҚИНДИ ШИНАЛАРИДАН МУҚОБИЛ ЁҚИЛҒИ 
ОЛИШНИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ АСОСЛАРИ. 
Ғ.Р.Мирзақулов (ФарПИ), проф. Ф.М.Юсупов (ЎРФАУНКИ
Бугунги илм-фан ривожланган даврда, инсониятнинг автотранспорт 
воситаларига бўлган эҳтиёжлари ортиб бормоқда. Ўз навбатида йилдан-йилга 
дунё мамлакатилари ва юртимизда автомобил ишлаб чиқариш саноати 
ривожланиб бормоқда. Аҳоли ўртасида автотранспорт воситалари кўпайиши 
билан бир вақтда, транспорт воситаларининг ишлаш муддати тугагандан сўнг 
чиқинди сифатида чиқариладиган шиналарининг сони ҳам ортиб бормоқда. 
Чиқинди шиналарини қайта ишлаб муқобил ёқилғи олиш учун энг самарали 
усул паст ҳароратда олиб бориладиган термик пиролиз усулидир. 
Юқори молекулали углеводородларнинг термик парчаланиши 
мураккаб жараён бўлиб, кетма-кет ва параллел тарзда борувчи кўплаб 
элементар кимёвий реакцияларни ўз ичига олади. Пиролиз жараёнида 
борадиган кимёвий реакцияларнинг механизми етарли даражада мураккаб ва 
уларнинг 
мураккаблик 
даражаси, 
пиролиз 
учун 
олинадига 
углеводородларнинг молекуляр оғирлиги ва конверсия даражасининг ортиб 
бориши билан боради. Пиролиз жараёнида борадиган реакциялар икки 
босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда радикал занжирли 
механизмга эга бўлган, хом ашё компонентларининг парчаланиш 
реакциялари боради. Бунда нисбатан қисқароқ углерод занжирига эга бўлган 
алкан ва олефинлар сингари маҳсулотлар ҳосил бўлади. Иккинчи босқичда, 
нисбатан мураккаб механизмга эга бўлган реакциялар боради. Бунда 
молекуляр массаси юқори бўлган суюқ ва қаттиқ углеводород сингари 
маҳсулотлар ҳосил бўлади. Радикал занжирли механизм бўйича асосан 


302 
углеводородларнинг дегидрогенланиш ва эркин радикаллар ҳосил қилиб, 
углерод занжирини узилиш реакциялари боради. Эркин радикаллар 
парчаланиш ва қайта тикланиш хусусиятига эга бўладилар. Эркин 
радикалларнинг парчаланиши доимо эркин электронли атомга нисбатан β-боғ 
бўйича боради. Юқорида келтирилган икки босқич асосий ҳисобланади. 
Углерод атомларидан водород атомларининг ажралиш тезлигининг 
нисбатини ва парафин молекуласидаги атомлар сонини ҳисобга олган ҳолда, 
жараёнда углеводородларнинг пиролиз маҳсулотлари таркиби етарли 
даражада ҳосил бўлади деб айтиш мумкин. 
Пиролиз жараёни иссиқлик ютилиши билан боради. Бирламчи 
реакцияларнинг маҳсулотлари кўп миқдорда тўпланганда ва уларнинг 
концентрацияси етарли даражада юқори бўлганда, иккинчи босқич 
реакцияларининг аҳамияти ортади. Биринчи ва иккинчи босқич реакциялари 
ўртасида вақт бўйича тафовут мавжуд, шунинг учун, асосий компонентларни 
максимал даражада сақлаб қолиш мақсадида, реакцион аралашма кескин 
совутилади. Натижада жараённинг асосий маҳсулоти бўлган суюқ 
углеводородларни кескин конденцатланиб ҳосил бўлишига эришилади.
Асосий технологик параметрларнинг пиролиз жараёнига таъсири. 
Ҳар бир углеводород парчаланганда, фақат унгагина хос бўлган 
маҳсулотларни ҳосил бўлади. Бундан ташқари қандай маҳсулот ҳосил 
бўлиши пиролиз жараёни параметрларига ҳам боғлиқ бўлади. Хом ашёнинг 
белгиланган таркибида пиролиз маҳсулотларининг чиқиши ва ҳосил бўлган 
аралашманинг таркиби, ўзаро боғлиқ бўлмаган уч параметрнинг функцияси 
ҳисобланади. 
Температура ва босимнинг параметрлари пиролиз жараёнининг 
селективлигини белгилайди. Селективлик даражаси деганда асосий 
маҳсулотлар (суюқлик фаза) чиқишининг, кам аҳамиятли маҳсулотлар (газ 
фаза) чиқишига нисбати тушунилади. Температура қийматининг ортиши ва 
босимнинг камайиши билан селективлик даражаси ортади.
Углеводородлар термик жиҳатдан беқарор бирикмалар ҳисобланади. 
Пиролизга учратилаётган углеводородларнинг реакция зонасида бўлиш вақти 
пиролиз жараёнининг яна бир муҳим параметри ҳисобланади. Реакция 
зонасида бўлиш вақти деганда хом ашё, пиролиз реакцияси юқори 
тезликларда борадиган температураларда бўлган зонасида бўлиш вақти 
тушунилади. Якуний маҳсулотларнинг чиқиш эгри чизиқлари, реакция 
зонасида бўлиш вақтига боғлиқ ҳолда, ҳар бир температура учун максимал 
қийматлардан ўтади. Температуранинг кўтарилиши билан, реакция зонасида 
бўлиш вақтининг оптимал қиймати тескари пропортсионал равишда камаяди. 
Шундай қилиб пиролиз реакцияси температурасининг кўтарилиши, бир 
вақтнинг ўзида тегишли равишда реакция зонасида бўлиш вақтини 
қисқартириш билан, асосий маҳсулотларни нисбатан юқори даражада 
чиқишига олиб келади.

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish