КУЙДИРМАЙ ОЛИНАДИГАН ҒИШТНИ ЭНЕРГОСАМАРАДОРЛИГИ
проф А.Хамидов, к.ўқит.М.Мухитдинов, Д.Хамидов(НамМҚИ)
Ўзбекистонда қурилаётган турар жойларида қурилиш материали
сифатида асосан ғишт қўлланилмоқда. Бир неча ўн йиллаб давомида ғишт
қурилишда энг кенг қўлланилаётган қурилиш материалидир. Бу соҳада
қурилишда тўпланган тажриба шуни кўрсатмоқдаки ғиштли бинолар пухта,
кўпга чидайдиган ва эксплуатацияда ишончлидир.
2019 йилнинг 23 май куни “Қурилиш материаллари саноатини жадал
ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Ўзбекистон
Республикаси Президентининг ПК-4335 сонли Қарори эълон қилинди [1].
Қарорга асосан янги энергосамарадор қурилиш материаллар ишлаб
чиқариш ҳажмини кўпайтириш белгилаб қуйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилда “2025 йилгача
қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш концепцияси” ID-4086 –
сонли қарори қабул қилинган [2].
Концепцияда таъкидланишича ҳозирги вақтда Ўзбекистонда қурилиш
комплексини асосий қурилиш материаллари билан таъминловчи 7 мингдан
ортиқ корхоналар фаолият кўрсатмоқда.
Мамлакатимизда бир йилда 3 млрд дона пишган ғишт ишлаб чиқарилмоқда.
713 та ғишт заводларнинг 424 таси табиий газда, 289 таси кўмир ёқилғисида
ишлайди.
Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришда энергияни тежаш учун
Концепцияда босқичма-босқич куйдирилган ғиштни ишлатилишини
камайтириш, унинг ўрнига энергосамарадор материаллар турини кенг
қўллаш назарда тутилган.
Энергосамарадор қурилиш материаллар турига куйдирмай олинадиган
ғишт киради.
Сопол ғишти - гил ва унинг аралашмаларини ғишт хумдонларида
1000°С ҳароратда куйдириб олинадиган махсулотдир.
Хозирги вақтда, ғишт ишлаб чиқаришнинг янги усули - сопол ғиштни
куйдирмай олиш технологияси ишлаб чиқилди. Бу технологияга асосан
куйдирмай олинадиган сопол ғиштни турли ўлчамларда, 1,5-2 маротаба кам
энергоресурсларни сарф қилиб олиш мумкин.
Куйдирмай олинадиган сопол ғишти турли ташқи салбий таъсирларга
чидамлидир.
Куйдирмай олинадиган ғишт ишлаб чиқариш учун асосий хомашё:
- портландцемент (ёки оҳак);
227
- минерал тўлдирувчилар (гил, қум, майдаланган чиғаноқ, шлак, керамзит
ва б.);
- ноорганик минерал пигментлар (ранг бериш учун);
- сув (сопол ғишт ишлаб чиқаришда сув ҳом ашёни пластификатлаш учун
ишлатилади, куйдирмай олинадиган ғишт ишлаб чиқаришда сув сунъий
тошнинг шаклланишда фаол иштирок этади – гидравлик боғловчи
компонентини гидратлайди).
Куйдирмай олинадиган ғишт ишлаб чиқариш технологияси оддий
бетон буюмлар ишлаб технологиясига ўхшаш. Бироқ, технологияси ҳомашё
тайёрлаш ва қолиплаш усулида фарқланади.
Тўлдирувчи сифатида ишлатиладиган материал пресслашда яхши
зичланиши керак.
Сув талабчанлик даражаси ҳам кам - цемент гидратацияси учун етарли
бўлиши керак холос.
Куйдирмай олинадиган ғишт ишлаб чиқариш технологияси
босқичлари:
- компонентларни тайёрлаш;
- керакли таркибда меъёрлаш, аралаштириш ва намлаш;
- махсус пресс-қолипга жойлаш (тайёр ғишт ўлчамларига мос);
- гидравлик прессда кучли босим остида қолиплаш (ҳар кв см га бир неча
тонна босим тушади).
Гидравлик прессда кучли босим остида қолиплаш жарёнида ғовакли
тўлдирувчи керакли ўлчамларгача зичланади (хатто тўлдирувчилар
зарраларини бир-бирига ишқаланиши жараёнида “совуқ пайвандлаш” ни
кузатиш мумкин).
Шундай усулда олинган ғишт омборга ёки иссиқлик ишлов бериш
камерасига йўналтириш учун етарли мустаҳкамликка эга бўлади.
Куйдириш жараёни керак эмаслиги бу усулни юқори самарадорлигини
белгилаб беради.
Куйдирмай олинадиган ғишт тенхник-иқтисодий кўрсаткичларини
аниқлаш учун Наманган вилояти мустақил лабораториялар уюшмаси
лабораториясида тажриба ишлари олиб борилди. Пардозбоп куйдирмай
олинадиган ғишт (маълум рецептда) тайёрланиб, унинг кўрсаткичлари бошқа
турдаги ғиштлар кўрсаткичлари билан солиштирилди.
Тадқиқотлар натижалари 1 жадвалларда берилди.
1-жадвал. Пардозбоп куйдирмай олинадиган ғиштни техник-иқтисодий
кўрсаткичлари
Кўрсаткичлар
Пардозбоп сопол
ғишт
Сопол ғишт
Пардозбоп
куйдирмай
олинадиган ғишт
Сиқилишда
мустаҳкамлик
чегараси, кг/см
2
75... 150
75....300
75... 300
Эгилишда
мустаҳкамлик
15...25
25...35
25...35
228
чегараси, кг/см
2
Совуққа
чидамлилиги,
циклда
25....35
50...100
100...150
Сув
шимувчан-
лиги, % да
10....15
5...15
5...6
Иссиқлик
ўтказувчанлиги,
Вт/м
0
С
0,3..0,5
0,71 ... 0,82
0,3...0,8
Ўртача зичлиги,
кг/м
3
1600...1800
1600...1900
1900...2100
Ғишт массаси, кг
3,0-4,0
2,6-3,5
2,6-3,5
Куйидириш
ҳарорати,
0
С
900-1100
900-1100
-
Тахминий нархи,
1000
донаси,
минг.сўм
380
310
170
Ҳулоса қилиб таъкидлаш мумкинки, Ўзбекистонда энерго-тежамкор
қурилиш материали турига кирувчи - куйдирмай олинадиган сопол ғиштни
ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ғиштни самарали қўллаш имкониятини
янада оширади.
Адабиётлар:
1. “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ПК-4335 сонли Қарори. Тошкент, 2019 йил 23 май.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилда “2025 йилгача
қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш концепцияси” ID-4086 –
сонли қарори.
3. А.Хамидов, М.Мухитдинов, Ш.Юсупов. Куйдирмай олинадиган ғиштни
физик-механик хоссаларини тадқиқ қилиш. “Олий таълим тизимида таълим
сифати ва илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш истиқболлари: муаммо
ва ечимлар” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференция
материаллари. Наманган, 2020 йил 24-25 март.
229
Do'stlaringiz bilan baham: |