Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

Список использованной литературы: 
1. Зарипов, Ш. У. и др. Разработка рациональных решений бесконтактного 
управления электроприводами горных машин //Современные научные 
исследования и разработки. — 2017. — № . 8. — С. 201–205. 
2. Саъдуллаев Т. М., Сайлиев Ф. О. Разработка оптимальных решений 
бесконтактных коммутирующих устройств для электрических машин 
переменного тока //Молодой ученый. — 2020. — №2. — С. 51-54. 
 
НОАНЬАНАВИЙ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
ИСТИҚБОЛЛАРИ 
т.ф.н А.Т.Росабоев, таянч докторант И.И.Усмонов (ҚХМИТИ), 
ўқит.Н.М.Махмудов, ўқит. Ф.Ф.Шарипов (НамМҚИ) 
Маълумки, қадим замонларда ҳам инсонлар ноаньанавий электр 
манбала-ридан 
фойдаланиш 
мумкинлигини 
исботлашган. 
Масалан, 
эрамиздан аввалги 600 йилда Фалес Милетиский қахрабо билан жун ёки 
мовут бир-бирига ишқа-ланганда, трибоэффект ходисаси вужудга келиши, 
яъни ишқаланиш натижаси-да қахробонинг электрланиши рўй беришини 
кашфиёт қилган [1]. Шундан ке-йин ушбу йўналишда жуда кўп илмий-
тадқиқот ишлари бажарилган. Жумла-дан, иккита диэлектрик материални 
бир-бирига ишқаланиши натижасида заряд-ланиши, яъни ишқаланиш 
натижасида электр майдонининг вужудга келиш ме-ханизми тўғрисида 
Н.И.Френкелъ, 
Л.Леб, 
М.Н.Корнфелъд, 
Г.Гиле, 
И.И.Вербиц-кий, 
Р.И.Ревнивцев, Б.М.Шмигелъ, Ф.М.Мурманцев ва бошқалар ўзларининг 
илмий асарлари ва илмий-тадқиқот ишларида кўп мисоллар келтиришган [2]. 
Вилъям Гилъберт 1600 йилда чоп этилган “Магнит тўғрисида” номли 
аса-рида ишқаланиш натижасида қахрободан ташқари қуйидаги жисмлар, 
яъни олмос, ёқут, рангли минерал тош, тоғ хрустали, ойна, сақич, 
олтингугурт ва бошқа шунга ўхшаш жисмлар хам зарядланишини 
таъкидлаган. 
В.В.Петров 1804 йилда чоп этилган “Янги электр тажрибалари” номли 
асарида биринчи бўлиб, ишқаланиш натижасида металларни хам зарядла-
нишини кўрсатиб ўтган. 
1880 йилда эса трибоэффект усули, яъни ишқаланиш натижасида 
вужудга келадиган электр майдонидан фойдаланиб, буғдой уруғидан қипиғи, 
сомони ва бошқа майда аралашмаларни ажратадиган биринчи электр 


205 
саралагич қурилмаси яратилган. Аммо, электрлаштириш сохасида янги 
ютиқларга эришилиши муно-сабати билан ушбу йўналишда электр саралагич 
қурилмаларининг конструкци-ясини такомиллаштириш устидаги илмий-
тадқиқот ишлари тўхтатиб қўйилган. 
Ўтган асрнинг ўрталарига келиб, ушбу йўналишдаги илмий-тадқиқот 
ишлари яна давом эттирилди. Масалан, ўтган асрнинг 50-йиллари ўртасида 
вен-гриялик олимлар ишқаланиш натижасида вужудга келадиган электр 
майдони-дан фойдаланиб, гуручдан курмакни ажратишни таклиф килишган. 
Бунинг учун маълум бир бурчак остида ўрнатилиб, вертикал текисликда 
тебранаётган ғалвир тепасига, диэлектрик барабан жойлаштирилган ва 
айланма харакат берилиб, у махсус ёстиқча ёрдамида ишқаланган. Курмак 
уруғлари ишқаланиш натижасида вужудга келадиган электр майдони 
таъсирида узун ўқлари билан электр майдон куч чизиқлари йуналишида 
тўғриланиб, ғалвирнинг кўзларидан осон ўтиб кетиши натижасида, гуручдан 
курмак уруғларини тозалаш самара-дорлиги анча яхшиланган. 
1963 йилда америкалик олимлар ишқаланиш натижасида вужудга кела-
диган электр майдонидан фойдаланиб, электр майдон ва механик илаштириш 
кучи ёрдамида чаноқларда очилиб турган пахталар хамда ерга тўкилган пахта 
бўлакларини териб олишни таклиф қилишган [3].
Диэлектрик барабан юзасида ишқаланиш натижасида вужудга 
келадиган электр майдонининг турғун эмаслиги ва бошқа конструктив 
камчиликлар ушбу таклиф килинган қурилмаларни ищлаб чиқаришга жорий 
этилишига тўсқинлик қилди.
В.Н.Шмигель ўзининг илмий-тадқиқот ишларида ушбу қайд қилинган 
камчиликларни бартараф этиш учун иш органини цилиндр шаклидаги 
диэлек-трик материалдан тайёрлаш ва уни ички томонидан поролон чутка 
билан иш-қалашни таклиф қилган [4]. Ўтказилган дастлабки экспериментал 
тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ишқаланиш натижасида вужудга келадиган 
электр майдо-нида пиёз ва беда уруғидан майда аралашмаларни хамда енгил 
чиқиндиларни самарали тозалаш имконияти мавжуд экан. Шу билан бирга 
унинг таъкид-лашича, массаси катта бўлган уруғли аралашмаларни 
ишқаланиш натижасида вужудга келадиган электр майдонида саралаш 
имконияти чегараланган. 
Ф.М. Мурманцев ўзининг илмий-тадқиқот ишларида ишқаланиш нати-
жасида вужудга келадиган электр майдонида майда уруғли аралашмаларни 
саралаш технологик жараёнини тадқиқ этиш бўйича чуқур тадқиқотлар 
ўтказ-ган. У ўзининг тадқиқотларида диэлектрик барабан билан ишкаладиган 
чўтка-нинг кинематик ва конструктив ўлчамларини батафсил ўрганган [5]. 
Аммо, диэлектрик барабан юзаси бўйлаб трибозарядларни нотекис тақ-
симланиши ва шунга мос равишда, унинг узунлиги бўйича электр майдонини 
турғун 
эмаслиги, 
тадқиқотчини 
трибоэлектрик 
қурилманинг 
конструкциясини мураккаблаштиришига олиб келди. Кайд қилинган 
камчиликларни бартараф этиш учун диэлектрик барабанни ташқи томони 
металл экран билан қопланиб, ташқи ва ички томонидан поролон чўтка билан 


206 
ишқаланди. Экран диэлектрик барабан билан чўткани бир-бирига тегиб 
турган жойидан бошқа хамма юзасини қамраб олган. 
Чўткаларни ишқаланиши натижасида диэлектрик барабан юзасида 
электр майдони вужудга келиб, экранда хосил бўладиган заряд унинг бутун 
юзаси буйлаб бир текис тақсимланади. Шунинг учун экранни ҳар бир 
нуқтасида куч-ланишнинг қиймати бир хил бўлган. Экран юзасидан ва унинг 
ён томонидан зарядларни оқиб кетишини тўхтатиш учун, у кўп қаватли 
полистиролдан тай-ёрланган изоляцияли пленка билан қопланган. 
Ўтказилган экспериментал тад-қиқотлар натижасида пиёз уруғини тозалаш 
самарадорлигини юқори бўлишига ҳавонинг нисбий намлиги 50 фоизга тенг 
ёки ундан кам бўлганда эришиш мумкинлиги аниқланган. 
Кейинги йилларда илм-фан сохасида эришилган ютуқлар ва кимё сано-
атининг жадал ривожланиши хамда яхши электрлаштириш хоссасига эга бўл-
ган диэлектрик материалларнинг ишлаб чиқарилиши ишқаланиш натижасида 
вужудга келадиган электр майдонидан самарали фойдаланишга туртки 
бўлди. 
А.Т.Росабоев ўзининг тадқиқотларида иш органи сифатида ишқаланиш 
натижасида вужудга келадиган электр майдонига эга бўлган диэлектрик 
бара-бандан фойдаланиб, электр майдонини унинг юзасида бир текис 
тақсимла-нишига эришган. Натижада, майда уруғларни массаси ва бир 
чигитли пахта-ларни толаларининг сифат кўрсаткичлари бўйича саралашда, 
яхши натижаларга эришилди. Аммо, ушбу тадқиқотларда барабан шаклдаги 
иш органлари диэлек-трик материалларни маьлум температурагача қиздириб, 
уларни букиш орқали тайёрланган. Бу маьлум қийинчиликлар туғдирган. 
Ҳозирги кунга келиб, саноат корхоналари томонидан хар хил диаметр 
хамда қалинликдаги полиэтилен қувурлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу ўз-ўзидан 
ишқаланиш натижасида вужудга келадиган электр майдонидан фойдаланиш 
истиқболларини кенгайтирмоқда. Чунки, ушбу полиэтилен қувурлардан 
керак-ли диаметр ва узунликлардаги иш органларини тайёрлаш мумкин. 
Юқорида қайд қилинганларни хисобга олиб, биз ишқаланиш 
натижасида вужудга келадиган электр майдонидан яна хам самарали 
фойдаланиш мақсадида, универсал электр саралагич қурилмасини ишлаб 
чиқиш устида илмий-тадқиқот ишларини олиб бораяпмиз. Қишлоқ хўжалик 
экинлари уруғини саралашда универсал қурилмадан фойдаланиш, 
биринчидан, 
электр 
саралагич 
қурилмаларининг 
функционал 
имкониятларини кенгайтирса, иккинчидан, уларни саралаш самарадорлигини 
оширади, учинчидан, энергия ва металл ҳажмдорлигини камайтиради. 

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish