Литература:
1. www.minenergy.uz
2. Строительные нормы и правила (Қурилиш меъёрлари ва қоидалари) ҚМҚ
2.04.17-98 “Электрооборудование жилых и общественных зданий”
“Госкомархитектстрой” РУз, 1998. – 145 с.
3. Кудрин Б.И. Электроснабжение промышленных предприятий. М.:
“Высшая шк.”, 2002. - 423 с.
“ГҚИ-3” МИНИ ҚУЁШ МЕВА-САБЗАВОТ ҚУРИТИШ – ИССИҚХОНА
ҚУРИЛМАСИНИНГ КЎП ЙИЛЛИК СИНОВ НАТИЖАЛАРИ
доц.Т.Д.Жўраев (ТИҚХММИ Бухоро филиали),
таянч докторант Э.Т.Жўраев (ЎзР ФА ФТИ)
Маълумки, инсоннинг соғлом ҳаёт кечириши учун у истеъмол
қиладиган маҳсулотлар ичида мева-сабзавот ва полиз экинлари муҳим рол
ўйнайди.
Бу
маҳсулотларни
ёз-куз
мавсумида
тўғридан-тўғри
184
фойдаланишнинг имкони бўлса. қиш даври учун уларни қайта ишланган
ҳолда, жумладан қуритилган ҳолда сақлайдилар. Мамлакатимизда мева-
сабзавот ва полиз маҳсулотлари билан аҳолини йил давомида барқарор
таъминлаш мақсадида уларни улкан салқин омборларда сақлаш, замонавий
иссиқхоналар барпо этиб уларни етиштириш билан бирга ёзда етиштирилган
ҳосилнинг бир қисмини қайта ишлаш, жумладан қуруқ ҳолга келтириб
сақлаш амалиётига катта аҳамият берилмоқда.
Мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини қуритиш соҳасининг ҳам
кейинги пайтларда саноатлашиб бориш тенденцияси кузатилмоқда, яъни
йирик иссиқлик ёки электр қуритиш корхоналари ишга туширилмоқда.
Бундай ҳолатни ижобий баҳолаш билан бирга бу корхоналарнинг ниҳоятда
энерготалаб эканлиги ва атроф муҳитга салбий таъсиридан кўз юмиб
бўлмайди.
Маълумки, жаҳонда, жумладан Марказий Осиёда қадимдан мева-
сабзавотларни очиқ майдонларда қуёш нурлари остида қуритиш усули кенг
қўлланилиб келинмоқда. Бу усулнинг ўзига хос ижобий томонлари шундан
иборатки, бунда қулай иқлим шароитидан унумли фойдаланилади. Мева-
сабзавотларнинг пишиб етилиши кунлар етарлича узун, қуёш радиацияси
интенсивлиги кучайган, ҳавонинг температураси юқори ва намлиги паст
бўлган даврга тўғри келади. Аммо, бу усулда қуритиш ишлари учун кўп вақт
ва қўл меҳнати талаб этилади. Табиийки, очиқ майдонда маҳсулотнинг
қуриш жараёни чўзилиб кетади, ноқулай об-ҳаво шароитида маҳсулотда
микроорганизмлар ривожланиб унинг таркибини бузади, турли ҳашаротлар
ва қурт-қумурсқалар ёпишади, ари ва қушлар ифлослайди, чанг ва ғубор
билан қопланади.
Жаҳонда, жумладан мамлакатимизда ана шу анъанавий “очиқ
майдонда қуритиш” усулини “ёпиқ майдонда қуритиш” усулига
алмаштириш, бошқача айтганда гелиоқурилмаларда қуритиш бўйича қатор
илмий-тадқиқот ва амалий ишлар амалга оширилдики, уларнинг натижалари
бу усулнинг истиқболли эканлигини кўрсатмоқда.
Биз мазкур мақолада тадқиқотларимизнинг бир қисми сифатида мева-
сабзавотларни тез ва сифатли қуритиш имконини берувчи “ГҚИ-3”
гелиоқурилмасининг 12 йиллик синови натижаларига тегишли умумий
маълумотларнинг айримлари ҳақида сўз юритамиз. Мазкур қурилма биз
томонимиздан 2008 йилда яратилган, Ўзбекистон Республикасининг Патент
идорасида патентлаштирилган (№ SAP 00679; 03.04.2009), бир неча марта
“Инновацион
ғоялар,
технологиялар
ва
лойиҳалар”
Республика
Ярмаркаларида намойиш этилган ва ижобий баҳо олган.
“ГҚИ-3” гелиоқуритгич- иссиқхона қурилмаси минитехнологиялар
сирасига кириб, у қуёш энергияси ёрдамида ёз-куз мавсумида мева-
сабзавотларни ҳамда қиш ва эрта баҳорда кўкат ва кўчатлар етиштиришга
хизмат қилади. Қурилма ёғочдан узунлиги 1500 мм, эни 720 мм, олд қисми
600 мм, орқа деворининг баландлиги 900 мм этиб, олдинги девори ва усти
тиниқ шиша билан қопланиб тайёрланган “иссиқ қути”дан иборат (1-расм).
Қурилманинг ҳар иккала томонида шиша ромли эшиклар ва табиий
185
шамоллатишни таъминловчи тўрли дарчалар мавжуд. Қурилма камерасида
уч қатор силжувчан тўр патнислар ўрнатилган бўлиб, уларга қуритиладиган
маҳсулотлар ёйилади. Ҳар бир қатор тўр патниснинг юзаси 1 м
2
ни (иккита
0,5 м
2
дан) ташкил қилади. Қурилманинг умумий қуритиш майдони 3 м
2
.
Қуритиш камерасида маҳсулотни мажбурий шамоллатишни амалга ошириш
учун унинг остки қисмида қуввати 4–5 Ватт бўлган қуёш батареяси
ёрдамида ишловчи минивентилятор ўрнатилган.
1-расм. “ГҚИ-3” қурилмасининг умумий кўриниши ва ундаги жараёнлар.
Қуритиладиган мева-сабзавотлар ювилган ва хас-хашаклардан
ажратилган ҳолда ҳар бир кв.м. ҳисобига маҳсулот турига қараб 8–12 кг дан
қурилма тўр патнисларига текис ёйиб чиқилади, эшиклари ва дарчалари ёпиб
қўйилади. Қурилма “иссиқ қути” принципи асосида ишлайди. Қурилманинг
шишаланган сиртларига тушувчи қуёш нурларининг асосий қисми қурилма
камерасига кириб, унинг қисмлари ва мева-сабзазвотларда ютилади ва
иссиқлик энергиясига айланади. Қурилма ичидаги ҳарорат 55
0
С дан орта
бошлагач тўрли дарча очиб қўйилади. Маҳсулотлардан ажралаётган буғ
аралашган ҳаво табиий шамоллатиш усулида конвектив оқимлар билан
ташқарига чиқариб юборилади. Тажрибалар мажбурий шамоллатишга
эҳтиёж деярли йўқлигини кўрсатади. Лекин, қуёш батареяси ўрнатилиб,
унинг воситасида минивентилатор ишлатилиб мажбурий шамоллатиш
амалга оширилса маҳсулотнинг қуриш муддати 20 фоизгача қисқаради.
Маҳсулотларнинг барча тўр патнисларида бир хил қуришини таъминлаш
учун уларнинг ўрнини вақти-вақти билан алмаштириб туриш мумкин.
Қуёш нури тушадиган ва ёғин – сочинсиз жойда ўрнатилган бу
қурилмадан қиш ва эрта баҳорда иссиқхона сифатида фойдаланиш мумкин.
Бунинг учун тўр патнислар олиб қўйилиб, қурилма тубидаги қуттиларга
ҳосилдор тупроқ солинади ва кўкат ҳамда кўчатлар етиштирилади.
12 йил давомида узлусиз равишда табиий шароитда ўтказилган синов
натижалари қуйидаги хулосаларни чиқаришга имкон беради: Қурилма ёз-куз
мавсумида 150–200 кг гача юқори сифатли қуруқ мева-сабзавот тайёрлаш,
қиш ва эрта баҳорда 4–5 кг кўкат ва 2000–2500 дона кўчат ўстириш
имконини беради; экологик тоза қуёш энергияси ёрдамида ишлайди, бошқа
тур энергияга эҳтиёж сезмайди; маҳсулотларнинг қуриш муддати очиқ
майдондагига нисбатан 2–3 марта қисқаради, маҳсулот сифати юқори
186
бўлади; оилабоп, қулай ва ихчам, енгил, ишлатиш учун махсус малакали
хизмат талаб этилмайди; 1 кв.м жойни эгаллагани ҳолда 3 м
2
қуритиш
майдонига эга, ихтиёрий жойга кўчириш, қурилмалар сонини кўпайтириб
қуритиш майдонини ошириш мумкин; оилани йил давомида витаминли
қуруқ мева-сабзавот ва кўкатлар билан таъминлаш, оила бюджетини тежаш
ва кўпайтириш, оилавий бизнес ва тадбиркорликга хизмат қилади; қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари, фермер хўжаликлари,
ҳовлилар, болалар боғчалари, махсус мактаблар, меҳрибонлик ва қариялар
уйларида кенг фойдаланиш мумкин; қурилманинг хизмат муддати 20 йилдан
кам бўлмайди, фақат йилида мавсум олдидан патнис тўрлари
янгиланишигина талаб этилади. Замонавий материаллардан фойдаланиб
қурилмани конструктив жиҳатдан мустаҳкам ва самарали бўлишига эришиш
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |