П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


и н с о н ва ж а м и я т я х л и т б и р т и з и м



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

и н с о н ва ж а м и я т я х л и т б и р т и з и м  сифатида фаолият кўрсатадилар, ҳамда
улар мазкур тизимнинг таркибий қисмлари бўлиб ҳисобланадилар.
Мазкур ўринда шуни
ҳам эсда тутиш зарурки, тизимнинг компонентларидан бири бўлмиш жамият онг туфайли
моддий борлиқнинг энг олий ривожланган шакли ҳисобланади. У бир қатор ўзига ҳос ички
ижтимоий қонуниятлар асосида ривожланади. Мана шу қонуниятларни тизимнинг бошқа
компонент(табиат ва инсон)лари ривожига тўсиқ бўлмаслиги экологик жихатдан муҳим
аҳамиятга эга. Маълумки, ҳар қандай тизимнинг барқарорлиги компонентларни ўзаро
муносиб равишда ривожланиши ва улар орасидаги муносабатлар мувозанатлашган холатда
бўлишини тақозо этади, акс холда тизим бузилади ва асл ҳусусиятларини йўқотади.
Юқоридагилардан қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин:

Ер сайёраси ва ундаги табиат ҳамда ҳаёт шакли инсонга маълум бўлган Оламда
ягонадир;

табиий борлиқ инсон ва жамиятнинг ягона моддий негизидир;

табиат-инсон ва жамиятни яхлит тизим деб қараб, уларни биргаликда ўрганиш зарур;

бу тизимнинг бирор-бир компонентидаги ўзгариш унинг бошқа компонентларида
адекват тарздаги ижобий ёки салбий ўзгаришларни юз беришига олиб келади.
Мавжуд илмий манбаларга асосланиб, Ер сайёраси ёшини 4,7 млрд йил деб айтиш
мумкин. Мана шу ўтган узоқ геологик давр мобайнида ерда ўзига ҳос табиат шаклланган.(1-


расм) Ер табиатининг эволюцион, спералсимон тадрижий тараққиёти бир неча босқичларга
бўлинади ва уларнинг ҳар бири ўзига ҳос ҳусусиятларга эга. Табиатни шаклланиши,
эволюцияси ва асосий ҳусусиятларини ўрганиш билан бир қатор табиий фанлар
шуғулланади. Экология фани нуқтаи назаридан табиат компонентлари орасидаги ва улар
ичидаги мувозанат қандай қарор топганлиги ҳамда уни жамиятнинг табиатга таъсири
кучайиб бораётган ҳозирги пайтда қандай қилиб сақлаб туриш мумкинлиги асосий
аҳамиятга эга. Табиатни ташкил этувчи таркибий қисмлар ҳаво, сув, тоғ жинслари, ўсимлик
ва ҳайвонотлар орасида ва табиатдаги турли модда ва энергия алмашинуви жараёнларида,
узоқ геологик даврлар мобайнида ўзга ҳос барқарорлик холати юзага келган. Табиатдаги
мана шу барқарорликни т а б и и й ёки э к о л о г и к м у в о з а н а т деб аталади. Ернинг
табиати ўзига ҳос кўрсаткич ва қонуниятларга эга бўлган турли ички ва ташқи таъсирларга
маълум даражада бардош бера оладиган мураккаб функционал тизимдир. Бу тизимнинг
ташкил этувчилари, яъни табиатнинг таркибий қисмлари доимо ўзгариш ва ривожланишда
бўлгани туфайли ундаги мувозанат ҳам динамик холатда мавжуд бўла олади. 
Табиатнинг нозиклиги, гарчи у улкан тузилма бўлса ҳам, унга таъсир этишни
осонлиги айнан ундаги мана шу мувозанат холати туфайлидир. Чунки, мувозанатдаги
тизимни издан чиқариш учун унча кўп куч талаб этилмаслиги ҳаммага ўрта мактаб
физикасидан аён. Табиий мувозанатни издан чиқиши табиатни бузилиши демакдир, уни
издан чиқишига эса, кўп холларда инсоннинг табиатга кўр-кўрона, узоқни кўзламай, табиат
қонунларини менсимай тайъзиқ кўрсатиши сабаб бўлади. Инсон ўзининг бирор-бир
эхтиёжини қондириш мақсадида табиатдан фойдаланади ва шу жараёнда унинг бирорта ёки
бир неча компонентини ўзгартиради, кўпинча бу таъсир жараёни компонентлараро ёки улар
ичидаги 
мувозанат холатини бузади.
1-расм. Биосферанинг эволюцион тараққиёти.(Манба: F. Ramadu.1998)
Демак, табиат-инсон-жамият ўзига ҳос ички қонуниятлар асосида шаклланган тизим
бўлиб, бу тизим ҳам мувозанат холатдагина энг барқарор бўлиши мумкин. Ҳозирги пайтда
табиий тизимдаги мувозанатнинг барқарорлиги табиат билан жамият ўртасидаги

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish