П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Биринчи давр-табиатни кузатиш ва тавсифлаш, тирик организмларнинг муҳит билан
ўзаро муносабатларини ўрганиш даври.
Иккинчи давр-тирик организмлар ва улар яшайдиган муҳитни яхлит функционал
тизимларни яъни экотизимларни ўрганиш даври.
Учинчи давр-экотизимларни биргаликда ўзаро муносабатларини ўрганиш даври.
Туртинчи давр-ердаги барча тирик организмлар ва уларнинг яшаш муҳитини
биргаликда яъни б и о с ф е р а  сифатида ўрганиш даври.
Бешинчи давр-биосферада инсон онгини етакчи ўрин эгаллаши билан боғлиқ
равишда шаклланадиган ноосферани ўрганиш даври.
Популяциялар, турлар, биоценозлар, биогеоценозлар ва биосфера каби тушунчалар
экология фанининг манбаи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам кўпинча умумий экология 4
бўлимга бўлиб ўрганилади: аутэкология, популяциялар экологияси, синэкология ва
биосфера.
а)аутэкология «аутос»-юнонча сўз бўлиб, «ташқарида» деган маънони билдиради.
Айрим турларни бошқа организмлар қамровидан алоҳида олиб уларнинг яшаб турган муҳит
билан ўзаро муносабатларини, қандай муҳитга кўпроқ ва узвий мослашганлигини ўрганади.


б)популяциялар экологияси «популясион» французча сўз бўлиб, «аҳоли» деган
маънони билдиради. Популяциялар тузилмаси ва динамикаси, маълум шароитда турли
организмлар сонининг ўзгариши, биомасса динамикаси сабабларини текширади.
в)синэкология «син»-юнонча сўз бўлиб, унинг маъноси «биргаликда» демакдир
биоценознинг тузилиши ва ҳоссаларини, айрим ўсимлик ва ҳайвонот турларининг ўзаро
ҳамда уларнинг ташқи муҳит билан муносабатини ўрганади.
г)экотизимларнинг тадқиқ қилишни ривожланиши биосфера(юнонча,«биос»-
ҳаёт,«сфера»-шар) ҳақидаги таьлимотни вужудга келтирди. Биосфера туғрисида тўлароқ
маълумотга кейинги мавзуларда алоҳида тўхталиш кўзда тутилган.
Баъзи бир чет эл адабиётларида экология соф биологик фанлар генетика, зоология,
ботаника ва микробиология каби фанлар асосида ўрганилади ва 4 гуруҳга бўлинади: а)
глобал экология, б) синэкология, в) демоэкология ва
д) автоэкология. 
Глобал экология-экосфера ва биосферани, синэкология-экотизим ва ижтимоий
экологияни, демоэкология-аҳоли экологиясини ва автоэкология-организмлар физиологияси,
тўқималар биологияси ва молекуляр биология каби биологиянинг махсус бўлимларини
ўрганади.(4-расм).
Бугунги кунга келиб экология соф биологик фанлар тизимидан чиқиб, мазмуни
кенгайиб бормоқда. Атроф муҳитга замонавий фан ва техника тараққиётининг таъсири
натижасида экология тушунчаси ўта кенгайиб кетди. Фанга «Инсон экологияси» деган атама
ҳам кириб келди. Инсонни ташқи муҳитга муносабати бошқа тирик организмлардан тубдан
фарқ қилади. Инсон экологияси янги фан сифатида 1921 йилда Америкалик олимлар Боржес
ва Парк томонидан киритилди. Дастлабки инсон экологияси тиббий соҳа бўлими сифатида
қаралиб, кейинчалик унинг ижтимоий, техник, маъмурий, иқтисодий ва хуқуқий томонлари
ҳам ўрганилди. Инсон экологияси инсонни атроф муҳитга ва аксинча, муҳитнинг инсонга
таъсирини ўрганади. Инсон экологиясини ўрганиш натижасида ижтимоий экология вужудга
келди. Унга биринчи бўлиб Радерик Мак Кензил «Ижтимоий экология ижтимоий фанлардан
бири бўлиб, унинг вазифаси инсон билан атроф муҳит ўртасидаги хусусий боғланишларини
ўрганишдан иборат» деб таьриф берган эди.


Экология фанига ҳос ҳусусиятлардан бири бу экологик масалаларни хал этишга
фанлараро ёндошишдир. Ёҳуд, экология табиат ва жамиятни билишнинг илмий, аҳлоқий,
эстетик, сиёсий, хуқуқий ва бошқа бир қатор жихатларини ўзида мужассамлаштирган. Бу
хол бир қатор табиий(биология, география, геология, кимё, физика, математика) ва
ижтимоий (фалсафа, иқтисод, хуқуқ, социология, педагогика) фанларга оид билимларни
қамраб олган ўзига ҳос янги йўналишни, яъни экологик йўналишни синтез қилишни тақозо
этади. Хақиқатдан ҳам экологиянинг ҳозирги тараққиёти айнан шу йўналишда
такомиллашиб бормоқда. Ҳозирги замон экологиясини алоҳида олинган табиий фан
сифатидагина эмас, балки табиий ва ижтимоий фанларнинг ҳулосаларига таянадиган фан
сифатида олиб қараш ва талқин этиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
4-расм. Экологияга доир фанларнинг қуйидан юқорига мураккаблашиб бориш тартибида
жойлаштирилиши.(Манба:F.Ramadu.1998)
Ҳозирги экология фақат тирик организмлар ўртасидаги муносабатларни ёки
организмлардан юқори турувчи тизимларга ҳос қонуниятларни ўрганиш билан чегараланиб
қолмай, табиат билан жамият ўртасидаги муносабатларнинг энг оптимал ечимларини
асослаб бериши зарур. Бу деган сўз экологиянинг ижтимоий мавқеи ошиб бораётганлигини
кўрсатади. Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, ҳозирги замон экологияси-табиат ва

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish