П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева


 Микроорганизмлар ёрдамида биомассадан энергия олиш



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

15.2. Микроорганизмлар ёрдамида биомассадан энергия олиш: 
биоэнергия 
Ер шарининг ўсимлик қатлами 1800 млрд.т. қуруқ моддани (энергетик 
жиҳатдан 30х10
21 
Дж га эквивалент) ташкил қилади. Бу кўрсаткич фойдали 


 311 
қазилмаларнинг энергия заҳираларига мос келади. Маълумки, биомассанинг 
энергетик потенциалининг аксарият қисми инсон томонидан ишлатилади.
Қуруқ модда учун биомассанинг энергияга айланишининг энг оддий 
усули ёниш бўлиб, бунинг натижасида у иссиқлик билан таъминлайди, у эса 
ўз навбатида механик ёки электр энергиясига айланади. Нам моддаларга 
келсак, уларни биоконверсиясини қадимги ва самарали усули биогаз (метан) 
олиш жараёнидир. 
Булардан ташқари энергияни махсус ўстирилган қишлоқ хўжалиги 
ўсимликларидан ҳам олиш мумкин. Булар тез ўсувчи дарахтлар плантацияси 
ҳамда углеводга бой ўсимликлардир. Бундай ўсимликлар таркибидаги 
углеводлар гидролизланиб гексозага, бу ўз навбатида спиртли бижғишга 
учрайди. 
Этил спиртини олиниши. Этил спиртини бундай ўсимлик 
биомассасидан олиш учун аввал улар экстракция қилинади ва микробли 
бижғиш йўли билан унинг заҳирасидаги углеводлар микроорганизмлар 
ёрдамида гидролизланади.
Этил спирти 2 усул билан, яъни кимёвий синтезлаш ва ферментатив 
усулда олинади. 
Кимёвий синтезда этилен (нефть ёки табиий газдан олинади) юқори 
температурада сув ва катализаторлар иштирокида конверцияга учратилади. 
ХХ аср бошларида этанол бижғиш йўли билан олинар эди.
Этил спирти олинадиган ўсимликлар қаторига, маниок, бошоқли
ўсимликлар, айниқса жўхори (углевод заҳираси крахмал) ва ерноки-
тапинамбур (углевод заҳираси инулин) кирадилар. Булардан ташқари шу 
мақсадда шакар қамиш, ананас, қанд лавлаги ва сорго (углевод заҳираси 
саҳароза) ҳам ишлатилади. Бу ўсимликларнинг культураси ҳозирда кенг 
миқёсда ўстирилмоқда. 
Этанол ишлаб чиқаришни янада мукаммаллаштириш учун тўхтовсиз 
бижғиш технологиясини яратиш лозим.


 312 
Метанли “бижғиш” ёки биометаногенез жараёни 1776 й. Вольт 
томонидан очилган бўлиб, у биринчи марта ботқоқ гази таркибида метан 
борлигини аниқлаган. Ушбу жараён давомида олинадиган биогаз таркибида 
65% метан, 30% СО
2
, 1% H
2
S ва кам миқдорда азот, кислород, водород 
учрайди. У кўк ранг бериб, ёнади ва ҳидсиз. 28 м
3
биогазда йиғилган энергия 
16,8 м

табиий газ, 20,8 л нефть ёки 18,4 л дизель ёқилғисига эквивалентдир. 
Биометаногенез 3 босқичда амалга оширилади: органик бирикмаларни 
эритиш ва гидролизлаш, ацидогенез ва метаногенез. Бу жараёнда 3 та гуруҳ 
бактериялар иштирок этади. 1 гуруҳ бактериялар мураккаб органик 
субстратларни мой, пропион ва сут кислотасига айлантиради; иккинчилари, 
бу органик кислоталарни сирка кислота, водород ва СО

, сўнг метан ҳосил 
қилувчи бактериялар водородни ютиб СО

ни метанга айлантирадилар.
Биокимёвий нуқтаи назардан биометаногенез анаэроб нафас олишнинг 
ўзидир. Бу жараёнда ҳам электронлар органик моддалардан СО
2
га берилади, 
сўнг у метанга айланади. 
Биометаногенез 
сув 
ўтказмайдиган 
цилиндрик 
цистерналар 
(дайджестерлар)да олиб борилади. Бундай йўл билан биогаз олиниши АҚШ, 
Европа мамлакатлари, Исроил, Ҳиндистон, Хитой каби мамлакатларда кенг 
қўлланилади. 
Ўзбекистонда кенг майдонни ғўза, каноп, тамаки, кунгабоқар 
ўсимликлари эгаллайди. Ғўза поясидан ҳозиргача спирт, қоғоз олишга 
уринишлар амалга оширилаётган бўлса, бошқа ўсимликлар шунчаки ёқиб 
юборилади. Ўзбекистон олимлари ушбу чиқиндилардан экологик тоза, 
иссиқликни ўзида яхши сақлаш хусусиятига эга бўлган тоза қурилиш 
материалларини олиш технологияларини ишлаб чиқиш устида ҳам самарали 
тадқиқотлар олиб бормоқдалар ва баъзи-бир ютуқларга ҳам эришганлар.. 
Қуёш нурининг энергияга айланиши. 1960-ййларнинг бошларида 
исмалоқ баргидан ажратиб олинган хлоропластлар электронларнинг сунъий 


 313 
донори ва бактериал экстракт иштирокида водород ҳосил қилиши 
аниқланган. 
е
-
е
-
е
-
Электрон донори → Фотосистема I → электронларни ташувчи→ 
Н

гидрогеназа → Н

Кейинчалик эса исмалоқ экстракти ва таркибида гидрогеназа бўлган 
бактериал экстрактлар, кўринадиган нур билан нурлантирилганда, водород 
ажратиши мумкинлиги аниқланган. Бундай ҳолда хлоропластнинг I ва II 
фотохимик системалари иштирок этади. Clostridium дан ажратиб олинган 
гидрогеназа ферменти кислородга нисбатан сезгир бўлиб, кислородли 
муҳитда ўз фаолиятини йўқотади. Шунинг учун сув фотолизи натижасида 
ажраладиган кислородни йўқотиш мақсадида реакция азотли муҳитда олиб 
борилади. 
Бу йўл билан энергия олиш бир қанча афзалликларга эга: 
Фотолиз субстрати кўп миқдорда эканлиги; 
Энергия манбаи чекланмаганлиги (қуёш энергияси); 
Маҳсулот (водород)ни атмосферани ифлослантирмасдан сақлаш 
мумкинлиги; 
Жараённи тиклаш мумкинлиги; 
Оралиқ токсик маҳсулотлар ҳосил бўлмаслиги ва нормал хароратда 
олиб борилиши . 
Кўп миқдорда энергия олиш учун кислородга нисбатан камроқ 
сезгирликка эга бўлган гидрогеназаларни танлаб олиш керак. Масалан, 
Alcaligenes 
бактериясидан 
олинган 
гидрогеназалар, 
аралашмадан 
водороднинг секин ҳосил бўлиш реакциясини катализ қилади. 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish