П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева


 Ўсимлик ҳужайраларини иммобиллаш



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

14.2. Ўсимлик ҳужайраларини иммобиллаш
 
Ўсимликларнинг тўқима ва ҳужайра культуралари иккиламчи 
метаболитларни олиш учун асосий манба ҳисобланади. Иккиламчи 
метаболитларни кўплаб миқдорда олиш учун ўсимлик тўқима ва 
ҳужайраларини иммобиллаш методи ишлаб чиқилган. 1966 йилда Мосбах 
Umbilicaria pustulata лишайнигининг ҳужайраларини полиакриламидли гелга 
киритган. Бир йилдан сўнг ван Вецель ДЭАЭ микрошарчаларида ҳайвон 
эмбриони ҳужайраларини иммобиллаган. Кейинчалик, ҳужайралар асосан 
микроорганизм ҳужайралари турли субстратларда иммобиллана бошланди. 
Ҳужайраларни иммобиллашнинг 4 хил методи бор: 
1. Ҳужайра ёки ҳужайра органелларини инерт субстратда (Catharanthus 
roseus ҳужайралари, Digit ДЭАЭ, агарозали шарчалар, желатин ва б.) 
иммобиллаш. 
2. Ҳужайраларни инерт субстратларда адсорбциялаш. Ҳужайралар 
альгинат, полистирол ва полиакриламид билан зарядланган шарчаларга 
ёпиштирилади. Бу метод билан ҳайвон ҳужайралари ва Saccharomyces 
uvarum, S. cerevisiae, Candida tropicalis, E. Coli ҳужайралари иммобилланган.
3. Ҳужайраларни биологик макромолекулалар (масалан, лектин) 
ёрдамида инерт субстратда адсорбциялаш. Аммо, бу метод кам 
ишлатиладиган методдир. 


 303 
4. КМЦ типидаги бошқа инерт ташувчи билан ковалент боғлаш. Бу 
метод ҳам кам ишлатилади. 
Кейинги пайтларда ўсимлик ҳужайраларини иммобиллашга қизиқиш 
ортган. Бунинг сабаби, суспензион ёки каллус культураларига нисбатан 
иммобилланган ҳужайралар ёрдамида иккиламчи метаболитлар кўплаб 
олинади. 
Иммобилланган ҳужайралар бир қанча афзалликларга эга:
1. Инерт субстратларда иммобилланган ҳужайралар суюқ суспензион 
культурада ўсувчи ҳужайраларга нисбатан биомассани секинроқ ҳосил 
қилади. Бу шароитда ўсиш ва метаболизм орасидаги боғлиқлик 2 типдаги 
механизм орқали амалга ошади: 1-механизм бўйича, ўсиш иккиламчи 
метаболитлар 
синтезига 
билвосита 
таъсир 
этиб, 
ҳужайранинг 
агрегацияланиш даражасини белгилаб беришига асосланган. 2-механизм эса 
ўсиш тезлигининг кинетикаси билан боғлиқдир. Бунда метаболизмнинг 
биринчи ва иккинчи йўллари турлича рақобатлашади. Муҳит шароити 
хужайранинг тез ўсиши учун қулай бўлса, биринчи навбатда иккиламчи 
метаболитлар синтезлана бошлайди. Агарда хужайрани ўсиши ва 
ривожланиши бўғиб (ингибрлаб) қўйилса, биринчи навбатда бирламчи 
метаболитлар 
синтезланадилар. 
Шундай 
қилиб, 
иммобилланган 
ҳужайраларнинг ўсиш тезлигининг паст бўлиши бирламчи, метаболитларни 
ҳосил бўлишини кучайтиради. 
2. Иммобилланган ҳужайралар секин ўсишидан ташқари бир-бири 
билан физик контактда ўсадилар ва бу, кимёвий контактларда ўз аксини 
топади. 
3. Атроф-муҳитнинг кимёвий таркибини ўзгартириш билан иккиламчи 
метаболитларни ҳосил бўлишини бошқариш мумкин. 
4. Каллус ва суспензион культуралар ўстирилаётган муҳитни 
ўзгартиришда уларни зарарлаш ёки культурани ифлослантириш мумкин. Бу 
қийинчиликларни физик жиҳатдан ҳаракатсиз ҳужайралар атрофидаги катта 
ҳажмдаги озуқа муҳитини циркуляция қилиш орқали бартараф этиш мумкин. 


 304 
5. Айрим ҳолларда идиолитларни ажратиш билан боғлиқ муаммолар 
ҳам келиб чиқади. 
Иммобилланган 
ҳужайралардан 
фойдаланганда, 
керакли 
маҳсулотларни ажратувчи кимёвий моддалар билан ишлаш мумкин. Айрим 
ўсимликларнинг, масалан Capsicum frutescens ўсимлиги ҳужайрасининг 
культураси 
атроф-муҳитга 
иккиламчи 
метаболитларни 
ажратади. 
Иммобилланган ҳужайралар системаси эса, культурани зарарламасдан 
маҳсулотни олиш имконини беради. Демак, ҳужайраларни иммобиллаш 
идиолитларни осон ажратиб олиш имконини беради. 
Иммобилланган ҳужайралар культурасини олиш 2 хил системада 
амалга оширилади: 
Ясси асосли культура системасида, ҳужайралар горизонтал 
жойлаштирилган идишларда ўстирилади. 
Колонкали культура системасида эса, ҳужайралар вертикал 
жойлаштирилган идишларда, яъни махсус ўстирилади. 
Ҳар иккала системада ҳам, суюқ муҳит, ҳаракатсиз ҳужайралар 
атрофида айланади. 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish