П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

Капсула. Бактерия капсуласи полисахарид, мукополисахаридлардан 
иборат. Капсула хужайрани муҳим қисми эмас, шу сабабли ферментлар 


 40 
таъсирида бактерияга зарар қилмасдан уни олиб ташлаш мумкин. Баъзи 
сапрофит бактерияларда умумий капсула хосил бўлади ва у зооглея деб 
аталади. Кўпчилик бактериялар хивчинларга эга. Улар бу хивчинлар 
ёрдамида харакатланадилар. Бактериялар хивчинларининг хужайранинг 
қайси қисмида жойлашишига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинадилар: 
1. Монотрихлар – бактерия хужайрасининг бир учида битта хивчин 
бор.
2. Лофотрихлар – хужайранинг бир учида хивчинлар тўплами мавжуд 
бўлади.
3. Амфитрихлар – хужайранинг икки учида икки тўплам хивчин 
бўлади. 
4. Перитрихлар – ҳужайранинг ҳамма томони хивчин билан ўралган 
бўлади. 
Хивчин бактерияда мотор вазифасини бажаради ва уларнинг сони, 
узунлиги бактериянинг хусусиятига боғлиқ. Хивчиннинг таркиби 
флагеллиндан иборат. Бактерияларнинг харакати таксис дейилади. Унинг 
қайси омилга нисбатан харакати, масалан хемотаксис (кимёвий моддаларга 
нисбатан ҳавоча), аэротаксис, фототаксис (ёруғликка нисбатан) деб 
номланади. 
Хивчинлардан ташқари бактерияларда фимбрий ва пилилар ҳам 
мавжуд. Фимбрийлар хивчинларга нисбатан узун ва ингичка бўлиб, узунлиги 
0,3-4 мкм, эни 5-10 нм бўлиб, сони 1000 гача етиб боради. Фимбрийлар 
бактериянинг субстратга ёпишишини таъминлайдилар. Пили эса, жинсий 
фимбрий бўлиб, ичи бўш каналдан иборат. Бу канал орқали бактерия 
конъюгацияда қатнашаётган бошқа бир бактерияга генетик ахборотни 
етказади.
Спора хосил бўлиши. Спора думалоқ ёки овал шаклда бўлиб, 
микроорганизмларнинг эволюциясида муайян бир турнинг сақланиши учун 
ҳизмат қилади. Спора бактерияларини ташқи ноқулай факторлардан сақлаши 
ва споралар ёрдамида кўпайиши мумкин.


 41 
Кўпинча таёқчасимон бактериялар спора ҳосил килади ва бацилла деб 
номланади.
Спора ҳосил бўлиши тўрт босқичдан иборат: 
1. Тайёрланиш босқичи. 
2. Спора олди босқичи. 
3. Қобиқ ҳосил бўлиш босқичи. 
4. Етилиш босқичи. 
Бациллаларнинг ноқулай шароитга тушиши билан ҳужайранинг ички 
структурасида ўзгаришлар ҳосил бўлиб, маълум бир қисмидаги протоплазма 
қуюқлаша бошлайди ва спора олдидаги мембрана ташкил топади, сўнгра шу 
жой, зич ва бир неча қаватли қобиқ билан ўралади. Ҳужайранинг қолган 
қисми эса аста-секин емирилади ва спора етилади. Шунда унинг ҳажми, 
вегетатив шаклли микробнинг хажмига кўра ўн баравар қисқаради. 
Бактерияларнинг спора ҳосил қилишида бирқанча типлари мавжуд: Оддий-
бациляр типда бўлса, спора ҳосил қилган бактериянинг шакли ўзгармайди, 
масалан, Bac.megaterium, Клотридиал типда спора ҳосил қилганда Б ҳужайра 
шакли дугсимон (ромба) шаклига ўхшайди. Масалан, мой кислотали 
бактерия. Улар яна плектридиал типда спора ҳосил қилиш учрайди. Б. ҳ-
расининг шакли баробан таёқчаси кўринишини олади. Шу тариқа бактерия 
ҳужайраси 18 - 20 соатда спорага айланади. 
Споралар бактерия ҳужайрасининг турли ерларида жойлашиши 
мумкин. У ҳужайранинг ўртасида ўрнашса, марказий спора, бир учида бўлса 
- терминал спора, бир учига яқин жойлашса субтерминал спора деб аталади. 
Спораларнинг жойлашиши лабораторияда микробларнинг турини аниқлашда 
катта аҳамиятга эга. Ҳар хил микроб турларининг споралари турли шаклда 
бўлади. Булар шарсимон, чўзинок (овал) бўлади. 
Споралар экзина (ташқи) ва интина (ички) қаватлардан иборат бўлиб, 
экзина қавати цитоплазмани ташқи омилларидан ҳимоя қилади. Интина эса 
споранинг ўсиб чиқишига ёрдам беради. 


 42 
Ўсиш даврига ўтишда споранинг бир қутбидан ёки марказидан 
ҳужайра ўса бошлайди. Ҳужайра споранинг бир қутбидан чиқса қутбли, ўрта 
қисмидан чиқса экваториал ўсиш деб аталади. 
Спора ҳосил қилиш жараёни турғун ҳодисадир. Бироқ бациллалар 
заҳарли моддалар таъсирига учраса, ноқулай шароитга тушиб қолса, юқори 
температурада ўстирилса ёки сунъий озиқ муҳитларига кўп марта такрорлаб 
экилса, споралар ҳосил қилиш хусусиятларини йўқотади. Бундай 
организмлар аспорогенли ирқ деб аталади.
Саволлар
1. Бактерия ҳужайра тузилишини тушунтиринг. 
2. Капсула нима? 
3. Ядро аппаратининг вазифаси нимада? 
4. Бактериялар қандай кўпаядилар? 
5. Бактериялар таснифи қандай тузилган? 
6. Таркибида ДНК бўлган вируслар ҳақида гапиринг. 
7. Фаглар тузилишини тушунтириб беринг. 
8. Фитопатоген вируслар қандай оилаларга бўлинади? 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish