К о р ш у н о в . Нимага бўларди! Бошқа
кишини яхшн
кўрарсиз, ана шунинг учун-да. Сиз мени яхши кўринг, мен
яхши одамман, хушчақчақ одамман, хе, хе, хе...
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Гапингизга тушунолмай қол-
дим.
К о р ш у н о в . Мени яхши кўринг дейман. Нима қипти,
ҳали қариганимча йўқ...
(Унга царайди.)
Е қариманми? Хе,
хе, хе... Қари бўлсам нима қипти, зарари йўқ. Бошингиздан
олтин сочаман. Пулим йўқ, бир фақири-бечора одамман...
Атиги беш юз мингча пулим бор, холос... хе, хе, хе,
кумуш
пул!..
(Унинг қўлидан ушлайди.)
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а
(ўрнидан туриб).
Пулингиз-
нинг менга кераги йўқ.
Г о р д е й К а р п и ч . Любовь, қаёққа кетаяпсан?
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Ойимларнинг олдига!
Г о р д е й К а р п и ч . Утир, қозир ўзи келади.
Л ю б о в ь
Г о р д е е в н а ўтиради.
К о р ш у н о в . Чол блан пича ўтирай ҳам демайсиз. Қани,
қўлингизни беринг, ойимқиз, бир ўпай.
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а
(цўлини беради).
Вой, худоей!
К о р ш у н о в . Қандай ажойиб қўллар-а! Хе, хе, хе... худ-
ди бахмалнинг ўзия!
(Унинг цўлини силайди, кейин брилли-
ант узук тақиб қўяди.)
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а
(қўлини тортиб олиб).
Вой, бу
нимаси, керак эмас, керак эмас.
К о р ш у н о в . Майли, менга бу нарсалар чўт эмас, дав-
латимнинг бир чекаси ўпирилиб кетмайди.
Л ю б о в ь Г о р д е е в - н а . Керакмас, ахир.Кимга бер-
сангиз, бераверинг!
(У зукни қўлидан олиб қайтариб беради.)
К о р ш у н о в . Берган нарсаниқайтариб олиш йўқ... Хе,
хе, хе!
П е л а г е я
Е г о р о в н а ,
унинг
кетидан
А р и н а
ва вино блан
стакая кўтариб Е г о р у ш к а киради.
У Н И Н Ч И С А Ҳ Н А
Ушалар ва П е л а г е я Е г о р о в н а , А р и н а ҳамда Е г о р у ш к а
Г о р д е й К а р п и ч . Қани, ичайлик.
К о р ш у н о в . Хўш, қани, Гордей Карпич, меқмон қил,
ҳай қизлар, менинг ша’нимга ашула айтинглар.
Мен иззат-
икромни яхши кўрадиган одамман.
www.ziyouz.com kutubxonasi
П е л а г е я Е г о р о в н а . Айтацолинглар, қизлар.
Г о р д е й К а р п и ч
(шишани очиб, стаканга цуяди ва
мсҳмонларга тутади).
Хотин, азиз меҳмонимиз Африкан
Савичга вино бер!
П е л а г е я Е г о р о в н а . Марҳамат, Африкан Савич,
ўтиниб сўраймиз.
(Коршунов стаканни олади).
Г о р д е й К а р п и ч
(стакан олиб).
Хотин, ич сен ҳам.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Бу винони ёмон кўраман... Ҳ а
майли, бир стакан ичсам ичай.
Қ и з л а р
(ашула бошлайдилар).
Орамизда ким бўйдоц
Ва кимнинг хотини йўқ?
Бўйдоғимиз Африкан
Савичнинг хотини йўқ.
У
отига минади.
Остида от ўйноқлар,
Яқинлашар ўтлоққа,
Утлар ямяшил бўлиб
Айланади гулбоққа.
К о р ш у н о в
(Л ю бовь Гордеевнанинг
ёнига ўтириб).
Мана буниси жойида бўлди, мана бу менга ёқади. Қани,
биринг яқинроқ келчи.
Do'stlaringiz bilan baham: