(йиғлай-йиғлай дейди).
Мен... Мен... Пелагея
Егоровна,
балки
сизнинг
қилган
меҳрибончилигингиз,
силаб-сийпашларингизга арзимасман ҳам... етимча деб таш-
лаб қўймадингиз, онам ўрнини босдингиз... умрим бўйи
сиздан миннатдор бўлишим, ҳамиша дуои жонингизни қи-
либ юришим керак.
( Т а ’зим цилади.)
П е л а г е я Ё г о р о в н а . Сенга нима бўлди, Митя?
М и т я . Ҳамма қилган яхшилигингиз учун раҳмат.
Энди хайр, Пелагея Ёгоровна!
(Т ура ди.)
П е л а г е я Е г о р о в н а . Ҳ а, йўл бўлсин?
М и т я. Ойимнинг ёнига кетмоҳчиман.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Неча кунга бориб келмоқчи-
сан?
М и т я. Хўжайиндан ҳайит кунига жавоб олдим, аммо
ҳайтиб келмасман дейман.
П е л а г е я Е г о р о в н а .
Нега энди бизни ташлаб
кетмоқчисан?
М и т я
(оғирлигини гоц у оёғига, гоҳ бу оёғига таш•
лаб).
Шунақа бўлиб қолди!.. Бошқача иложим йўқ... кетиш-
га мажбур бўлиб қолдим.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Қачон кетмоқчисан?
М и т я. Ш у бугун кечаси.
Жимлик.
Кечгача кўришолмасмиз деб, хайрлашгани келувдим.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Нима ҳам қилдик, Митя, агар
кетишинг зарур бўлса... сени зўрламаймиз, худо ёр бўлсин...
Яхши бор!..
М и т я
(Пелагеяга та’зим қилади, кейин у блан ва Анна
Ивановна блан ўпишади, кейин яната’зим қилиб, тўхтайди).
Любовь Гордеевна блан ҳам хайрлашмоқчи эдим... Бир хо-
надонда бирга яшадик, ахир... ё ўлиб кетарман ё бўлмаса...
П е л а г е я Е г о р о в н а . Ҳ а, ҳа, албатта, хайрлашиб
www.ziyouz.com kutubxonasi
кетишинг керак. Хайрлаш, хайрлаш!.. Аннушка, бориб Лю-
бушкани чақир.
А н н а И в а н о в н а
(бош чайцайди.)
Бири бир қўли-
дан тортса, иккинчиси бошқа қўлидан тортади, яна бири кўз
ёши тўкади, севгани блан қовушолмади.
(Чициб кетади.)
Б Е Ш И Н Ч И С А Ҳ Н А
П е л а г е я Е г о р о в н а
блан М и т я.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Бизнинг бошимизга тушган
кулфатдан хабаринг борми? Бу кулфатдан қандай қутулиш-
ни билмай бошим қотиб ўтирибман... Худди яшин ургандай,
ҳали-ҳали ўзимга келолмайман!
М и т я. Ким айбдор бунга, бировдан кўриб нима қиласиз,
ўзингиз ўз қўлингиз блан тутқазиб ўтирибсизку.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Узимиз... ўзимиз... ўз қўли-
миз блан тутқаздик, айтганинг тўғри. Митя, қизнинг ихти-
ёри менда бўлганда берармидим! Нима, мен ўз қизимга
душманманми ?
М и т я. Одамларнинг гапига қараганда, унча яхши одам
эмас эмиш. Ҳечким яхши демайди, ҳамма ёмон дейди.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Биламан, Митенька, биламан.
М и т я. Мана энди, шу овозаларга қараганда, башарти
Любовь Гордеевна шу одамга тегсалар, хазон бўладилар.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Нимасини айтасан, Митенька,
нимасини айтасан... қўй, сенсиз ҳам ўлай деб ўтирибман.
Қизим бечорага тикилавериб, кўзларимда нур қолмади. Яна
тўйиб-тўйиб қараб олай дейман. Худди гўрга қўйиб келмоқ-
чи бўлган одамдай.
М и т я
( йиғламсираб).
Ҳ а, бу нима деган гап бўлди
энди! Одам деган ҳам шунақа қиладими? Уз қизингиз-ку,
ахир!..
П е л а г е я Е г о р о в н а . Узимнинг қизим бўлмаганда
шунча ўлиб тирилармидим, юрак-бағрим шунча қон-зардоб
бўлармиди.
М и т я. Йиғлаб ўтиргандан кўра, берманг, қўйинг. Нега
қизингизни қул қилиб бериб, умрини хазон қиласиз? Гуноҳ
эмасми? Бу қилмишингиз учун худо олдида жавоб берасиз.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Биламан, ҳаммасини хам била-
ман, аммо ихтиёр менда эмас деб айтаяпман-ку сенга, ахир.
Мунча ярамга туз сепмасанг? Сенсиз ҳам карахт бўлиб ўти-
рибман, сен тағин ўлганимнинг устига чиқиб тепаяпсан.
Менга раҳминг келмайдими, Митенька!
www.ziyouz.com kutubxonasi
М и т я. Бу гапингиз тўғрию, Пелагея Егоровна, дарди
дун’ёйим қоронғи бўлиб ўтирибман; эҳтимол, сиздан кўра
менинг дарднм оғирроҳдир. Мен сизга шу қадар ишонаман-
ки, ҳатто ичимдаги сиримни ҳам худди онамга очгандай,
очиб гапираман.
Do'stlaringiz bilan baham: |