П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(Ю зини ўгиради.)
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Йўқ, Митя мен ҳазиллашдим. 
Мени севишингни биламан
шунчаки, 
бир ҳазиллашгим 
келди-да.
М и т я индамайди.
Митенька, Митя... Нега индамайсан? Мендан хафа 
бўл- 
дингми? Ҳазиллашдим, дедиму, Митя! Кел энди, бир нима 
де. 
(Митянинг қўлидан ушлайди.)
М и т я. Эҳ, Любовь Гордеевна, юрагимга ҳазил сиғади- 
ми шу топда! Мен унақа одам эмасман.
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Кел, қўй, хафа бўлма.
М и т я. Агар мени яхши кўрсанг, бундай ҳазилингни 
ташла! Уринсиз ҳазил. Эҳ, нима бўлса бўлар! 
(Қучоқлай-
ди.)
Сени мендан зўрлик блан тортиб олса оладики, аммо 
ўз ихтиёрим блан бермайман. Сенинг йўлингда жонимни 
қурбон қиламан, Люба!
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а
(унинг пинжига кириб).
Ми- 
тенька, энди нима қиламиз, а?
М и т я. Нима қилардик? Бир-биримиздан жудо бўлиш 
учун севишганимиз йўқ-ку, ахир!
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Мени бошқа одамга унашти- 
риб қўйишсачи?
М и т я . Биласанми, Люба: гап битта — эртага тўппа- 
тўғри Гордей Карпичнинг олдига кирамиз-да, оёғига йиқи- 
ламиз. Гап шундай-шундай, бутун ихтиёр сизда, аммо бир- 
биримизсиз 
туролмаймиз, 
деймиз. Модомики, 
бировни 
севдингми, мағрурликни ташлашинг керак!
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Ғ урур қаёқда дейсан, Митень- 
ка! Ғурур қоптими шу топда! Митенька, мендан хафа бўлма, 
Митенька, боя айтган гапларимга парво қилма, қизлар шу- 
нақа бўлишади, айб менда! Сен блан ҳазиллашиш эмас, бал- 
ки сен бечорани бағримга босиб эркалашим керак эди. 
(Митянинг кўксига бош қўяди.)
Башарти, дадам бизнинг 
бахтимизга тўсқинлик қилса, унда нима қиламиз?
М и т я. Олдиндан бирнима деб 
бўлмайди, худонинг 
буюргани бўлади. Сени-ку билмадим, аммо мен сенсиз яша- 
ёлмайман.
Жнмлик.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Биров келаяпти!.. Бор энди, 
жоним, секин чиқиб кет, мен кейинроқ чиқаман.
М и т я секин чиқиб кетади; А р и н а шам кўтариб киради; 
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а унинг олдига боради.
У Ч И Н Ч И С А Ҳ Н А
А р и н а , Л ю б о в ь Г о р д е е в н а , сўнгра Е г о р у ш к а киради.
А р и н а. Вой, сени қараю! Одамни чўчитиб юбординг-а. 
Бу ерда нима қилиб ўтирибсан? Ойинг сени уёқда қидириб 
юрсаю, сен бу ерда ўтирсанг. Қоронғида юриш нимаси! 
Вой, менинг одобли, та’би нозик маликам.
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а чиқиб кетади.
Ростдан қам бирон киши блан ўтирган бўлмасин тағин. 
(Бурчакларни кўздан кечиради.)
Вой, жинни бўлмай ўлай, 
у тўғрида шундай гапларни ўйлабман-а! 
(Ш амларни
ёқа- 
ди.)
Қариганимда шундай деб ўйлаш гуноҳ эмасми.
Е г о р у ш к а киради.
Бор, Егорушка, қўшни қизларни айтиб чиқ. Пелагея Его- 
ровна зиёфатга чақираяптилар дегин.
Е г о р у ш к а . Вой! Шунақа дегин 
ҳали, Аринушка, 
онахоним! 
(Ўйинга тушади).
А р и н а . Сен нега севинасан, тентак!
Е г о р у ш к а . Шундай ўйин-кулги бўладию, севинмай- 
дими! Ай, ай, ай!.. 
(Сакрайди.)
А р и на. Қизиқчилар келиб қолишса ҳам ажаб эмас
ёшлар қизиқчилик қилайлик дейишган эди.
Е г о р у ш к а . Вой, ҳозир ўламан! Ҳозир ўлиб қоламан! 
А р и н а. Сенга бир бало бўлдими, тирмизак? 
Е г о р у ш к а . Кулавериб ичагим узилиб 
ўламан; сал 
нарсага кулавераман-да, ахир, буви!
А р и н а. Узинг ҳам ясан.
Е г о р у ш к а . Ясанаман, ясанаман! 
Вой, 
ўлдим, 
вой 
ўлдим!
А р и н а. Тезроқ чиқиб қизларни айтиб келсангчи. 
Е г о р у ш к а . Кетдим! 
(Чиқиб кетади.)
П е л а г е я Е г о р о в н а киради.
Т У Р Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
А р и н а блан П е л а г е я Е г о р о в н а .
П е л а г е я Е г о р о в н а .
Аринушка, қизларга одам 
юбордингми?
А р и н а. Юбордим, онахоним, юбордим.
www.ziyouz.com kutubxonasi


П е л а г е я Е г о р о в н а . Ҳа, дуруст. Қизларимиз блан 
бирга ашула айтишсин, Любушка блан меҳмонларни хур- 
санд қилиб ўтиришсин. Ёшлигида ўйнаб-кулиб 
қолсин-да 
қизалоғим... ҳа; қиз боланинг тақдири 
шу-да: 
ҳечқаерга 
чиқолмаса, оламда нима борлигидан бехабар бўлса... Мана 
энди уларнинг байрами... майли, ўйнашсин кулишсин!
А р и н а . Ҳа-а, онахоним, нимасини 
айтасан! 
Майли, 
ўйнаб кулишсин!
П е л а г е я Е г о р о в н а . Мадера олиб кел, Аринушка, 
мадера олиб кел... Уни катталар олдига қўясан; 
ёшларга 
пряник, конфет, ўзинг билганларингдан қўясан... Ҳ а, ўзинг 
биласан, ҳа, ўзинг билиб қил. Мадеркани унутма, Ари- 
нушка.
А р и н а . Биламан, онахоним, биламан. Ҳаммаси жойи- 
да бўлади. Ҳозир, онахоним ҳозир.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Йигитлар олдига закуска ҳам 
ПЎй.
А р и н а. Ҳаммаси бўлади, онахоним, ҳаммаси бўлади. 
Хотиринг жам’ бўлсин, меҳмонлар қошига чиқақол, 
ўзим 
ҳамма ишни жону дилим блан қиламан. 
(Чиқиб кетади.)
П е л а г е я Е г о р о в н а
(эшик ёнига бориб).
Ҳай, қиз- 
лар, йигитлар, буёққа келақолинглар, бу ер ҳам кенг, ҳамда 
ёруғроқ.
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . М а ш а ,
Л и з а , А н н а И в а н о в н а ,
Р а э л ю л я е в , М и т я , Г у с л и н ҳамда 1-н ч и ва 2 -н ч и м е ҳ- 
м о н а ё л л а р кирадилар.
Б Е Ш И Н Ч И С А Ҳ Н А
П е л а г е я
Е г о р о в н а ,
Л ю б о в ь
Г о р д е е в н а ,
М а ш а ,
Л и з а ,
А н н а Ив а н о в н а ,
Р а з л ю л я е в ,
М и т я , Г у с л и н
ва 1-нчи ҳамда 2-н ч и к а м п и р м е ҳ м о н л а р .
П е л а г е я Е г о р о в н а
(кампирларга 
қараб).
Биз 
манови ерда ўтирамиз. 
(Диванга ўтиради, кампирлар унинг
ёнига келиб ўтиришади.)
А н н а
И в а н о в н а
блан Г у с л и н 
стулга ўтириб, секин-секин 
гапиришиб ўтирадилар; 
М и т я
уларнинг олдига келиб туради; 
М а ш а ,
Л ю б о в ь
Г о р д е е в н а
ва Л и з а л а р
залда қўл- 
тиҳлашиб юрадилар, уларнинг кетидан Р а з л ю л я е в юради.
Улар ўйнашсин, кулишсин, тамоша қилиб ўтирамиз.
Л и з а . Мен ойимларга: ҳатто гапиришни ҳам билмайди
шунақа гапларни айтадики, одам уялиб кетади, дедим.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Р а э л ю л я е в . Тош биз томонга отилди дейман-а?
Л и з а. Сиз тўғрингизда эмас; сизга алоқаси йўқ. 
(Гапида давом этади.)
Унинг нимасини яхши кўрай, ойи- 
жон, дедим... 
(Ш ивирлаб гапиради.)
П е л а г е я Е г о р о в н а . Мен, онахоним, 
эски 
урф- 
одатларни яхши кўраман... ўзимизнинг 
русча 
одатларни. 
Аммо, эрим буни ёқтирмайди; нима қилай, табиатига тўғ- 
ри келмагандан кейин. Мен ўзим яхши кўраман, мен ўйин- 
кулгини севаман... ҳа... меҳмон кутишни, ашула айтдиришни 
ҳам... ҳа, ота-онам ҳам шунақа эди, бутун авлоди-аждоди- 
миз ашулага ишқивоз одамлар эди.
1- 
н ч и м е ҳ м о н . Қараб туриб, булар бизнинг ёшлиги- 
миздаги сингари ўйин-кулги қилишолмайди дейман, Пела- 
гея Егоровна.
2- н ч и м е ҳ м о н . Йўқ, қилишолмайди, 
қилишолмайди.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Ешлигимда энг биринчи ашу-
лачи ҳам, ўйинчи ҳам мен эдим, мендан ўтадигани йўқ 
эди... Қанчадан-қанча қўшиқларни билардим! 
Энди унақа 
қўшиқларни айтишмайди.
1- 
н ч и м е ҳ м о н . й ў қ, айтишмайди, ҳаммаси 
янгича 
бўлиб кетди.
2- 
н ч и м е ҳ м о н .
Рост, айланай, рост, ёшлигингиз 
эсингизга тушиб кетаркан.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Яшенька, эски қўшиқлардан 
биронтасини айтиб берсангчи.
Г у с л и н гитара олади.
Р а з л ю л я е в
(қизларга цараб).
Бундан чиқди, биз- 
нинг умидлар беҳуда экан-да, а; сизлардан ҳеч гап чиқмай- 
диганга ўхшайди.
Л и з а. Вой ўлай, қанақа гап чиқсин.

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish