(кўзёши қилиб).
Олиб бориб бераман,қутул-
димми?
(Ш ляпасини, камзулини кийиб, зонтигини қўлига
олади.)
Яхши қолинг!
Ж а д о в. Ҳайр!
П о л и н а. Яхшилаб хайрлашиб олайлик:
қайтиб кел-
майман.
Ж а д о в. Бу қандай бема’ни гап яна?
П о л и н а. Мен бйимникига кетаман, ўша ерда тураман;
кетимдан бориб юрма тағин.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ж а д о . в . Бўлмаган гапни қўй, Полина!
П о л и н а. Йўқ, бўлмайди, ҳар тарафлама ўйлаб кўрдим!
(Зонтигининг учи блан ер чизади.)
Ш у ҳам тириклик бўл-
дими? Ғурбатдан бошқа нарса йўқ.
Ж а д о в . Бундай дейиш гуноҳ эмасми, ахир? Менга тек-
канингдан бери ҳали ҳеч хурсанд бўлганинг йўқми?
П о л и н а . Хурсандлик қаёқда! Бадавлат бўлганингда
ҳам бир нав’ эди, бу қашшоқликда ўлиб бўлдим! Шуми хур-
сандлик! Тунов куни ичиб келдинг; ҳадемай тутиб олиб ура-
диган ҳам бўларсан.
'
Ж а д о в . Ё раббий! Нима деяпсан ўзинг? Бир марта
жиндак кайф блан келганимми... Ёшлар орасида ичмайдига-
ни бўладими ўзи?
П о л и н а. Камбағалликнинг оқибати нима
бўлишини
биламиз. Ойим айтиб берганлар... Ҳали ичкиликка ўрганиб
ҳам кетасан, кейин, менинг бошимга етасан.
Ж а д о в. Қаёқдаги бўлмағур гапларни ўйлаб чиқараяп-
сан, ўзинг!
П о л и н а. Турмушимизнинг яхшиланишига ишонч қол-
мади. Тақдиримни билай деб карта очиб кўрдим, фолбин-
лардан ҳам сўрадим — ҳаммаси ҳам бахтсизсан дейди, холос.
Ж а д о в
(бошини уш лаб).
Карта очдим! Фолбинга ҳам
бордим!
П о л и н а . Ҳа, карта очиш аҳмоқлик деб ўйлайсанми!
Бекорларни айтибсан, сраям ишонмайман-да! Карта ҳечам
алдамайди. Бўладиган гапни очиб беради. Ҳатто киши нима-
ни ўйлаб турган бўлса, ўшани ҳам картадан билиб олиш
мумкин. Сен ҳечнарсага ишонмайсан, нима бўлмасин, бема’-
нилик деб туриб оласан, шунинг учун ҳам бахтимиз очилмай-
ди-да.
Ж а д о в
(эркалаб).
Полина!
(Унга яқинлашади.)
П о л и н а
(узоқлаш иб).
Нари туринг, худо хайрингизни
берсин.
Ж а д о в. Ҳ а, сен мени севмайсан, биламан.
П о л и н а . Нимангни ҳам севай? Қуруқдан-қуруқ сева-
вераркан-да!
Ж а д о в
(ҳаяжонланиб).
Қуруқдан-қуруқ деганинг нима-
си? У нима деганинг? Муҳаббатингга муҳаббатим блан
жавоб бераяпман-ку. Ахир, сен менинг хотинимсан! Ёки
буни унутиб қўйдингми? Мен гадой бўлиб қолган тақдирим-
да ҳам ўлсам ўлишинг, тирилсам тирилишинг керак...
П о л и н а
(стулга ўтириб олади-да, бошини орцага таш-
лаб қулади).
Ҳа, ҳа, ҳа, ҳа!
\
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ж а д о в . Бу чидаб бўлмайдиган қабиҳлик! Беадаблик!
П о л и н а
(дик
э
тиб ўрнидан туради).
Ҳайронман, мен-
дақа беадаб хотин блан туриб нима қиласиз. Яхши қолинг.
Ж а д о в. Майли, билганингни қил, яхши бор! Эрингга
юрагинг ачимай, шундайин ташлаб кетадиган бўлсанг, кета-
вер, хайр!
(Стол ёнига ўтириб, пешонасини ушлайди.)
П о л и н а . Ҳ а, нима қилипти! Балиқ чуқур жойни, одам
яхши жойни истайди-да.
Ж а д о в. Яхши, яхши, хайр!
П о л и н а
(ойна олдида).
Мана буни шляпа деса бўла-
ди, мен кийиб юрганим ҳам шляпа эди-да.
(А ш ула айтади.)
«Онажоним, жонгинам...» Киройи кўчага чиққанга яраша,
шунақасини кийиб чиқсанг экан, кўрганлар ҳам: зап чирой-
лик ойимчахон эканми дейди. Хайр энди.
( Т а ‘зим қилиб,
чиқиб кетади.)
Е Т Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
Ж а д о в
(ёл ғи з).
Ф е’лим қурсин! Ярамас фе’лим бор-да.
Уз хотиним блан ҳам келишолмайман! Энди нима қилсам
экан? Е раббий! Жинни бўлиб қоламан. Усиз яшашнинг
нима кераги бор менга. Узи нима ҳодиса бўлди, билолмай
ҳам қолдим. Хотинни нега қўлдан чиқариб юбордим энди-а?
Онасиникида нима иш қилади энди! У ерда бутунлай хароб
бўлади-ку. Марья! Марья!
М а р ь я саҳна орқасидан: «Нима дейсиз?»
Ю гур, бекангни тўхтат, айтадиган сўзлари бор экан дегин.
Т ез бор, тез!.. Э... Улгудек лапашангсан-да, Марья! Юрсанг-
чи, тезроқ!
М а р ь я саҳна орқасидан: «Ҳ о з и р!»
Ҳали қайтмайман деса-я! Ажаб қилади-да лекин! Шундай
қилишга ҳаққи ҳам бор. Мен яхши қарайолмасам, у айбдор-
ми? Энди ўн саккизга кирди, яшашни истайди, орзу-ҳавас
кўргиси келади. Мен бўлсам уни уйга қамаб кетаманда, куни
блан олдига ҳам келмайман. Ш у ҳам муҳаббат бўлдими?
Ана энди жаззасига ёлғиз қолдим! Жуда соз! Ажаб бўлди!
Ана етим бўлиб қолдим! Бундан яхши гап борми. Эрталаб
маҳкамага бораман, ишдан чиқиб уйга келишнинг ҳам ҳожа-
ти йўқ, кечгача трактирда ўтираман-да, кечқурун уйга келиб
ёлғиз ўзим, қон-қон йиғлаб, муздек совуқ ўринга кириб ёта-
ман! Ҳ ар куни шу аҳвол. Жуда гоз!
(И иғлайди.)
Майли,
www.ziyouz.com kutubxonasi
хотининг блан муроса қилолмадингми, энди ёлғиз яшайвер.
й ў қ , бирор чорасини топмасам бўлмайди. £ ундан мутлақо
ажраш керак, ёки... яшаш, одамлар сингари яшаш керак.
Буни яхшилаб ўйлаб кўришим зарур.
(Х аёлга чўмади.)
Ажралайми? Айрилиққа чидайолармикинман? Бу қандай
азоб бўлди-а! Қандай азоб! Ундан кўра... тегирмон тсшига
бас келаман деб юраманми! Э — Нима деяпман ўзим? Хаё-
лимга келган фикрларни царанг-у!
П о л и н а киради.
С А К К И З И Н Ч И С А Ҳ Н А
П о л и н а блан Ж а д о в.
П о л и н а
(уст кийимини ечмай ўтиради).
Нима дейсиз?
Ж а д о в
(ю гуриб келиб).
Келдингми, келдингми! Қай-
тиб келдингми!.. Уялмайсанми! Сен мени шундай ранжит-
дингки, шундай хафа қилдингки, мана энди эсимни ҳам йўқо-
тиб қўйдим. Мен жуда гангиб қолдим.
(Қ ўлларини ўпади.)
Полина, жоним!
П о л и н а. Мулойимлик блан мени алдамай қўяқол.
Ж а д о в . Ахир, сен ҳазиллашдинг-а, Полина? Мениташ-
лаб кетмайсан-а?
П о л и н а. Бўлмасачи, сен блан ғурбатда яшашдан ҳам
яхши нарса бор эканми дун’ёда!
Ж а д о в Мени хароб қилаяпсан, Полина! Яхши кўрма-
ганингга яраша, раҳм қилсанг бўлмайдими.
Сени қандай
яхши кўришимни биласан-ку.
П о л и н а . Ҳ а, кўриниб турипти! Яхши кўриш бунақа
бўлар экан-у.
Ж а д о в ; Бўлмаса қанақа бўлади,
яхши кўриш? Айт
нима десанг, айтганингни бажо келтирай, ахир.
П о л и н а . Тоғангни олдига бор, яраш у блан, Белогу-
бовникидақа ўрин сўра ўзингга, пича пул ҳам сўра, бойиб
кетсак, кейин қайтариб берармиз.
Ж а д о в . Улсам ҳам бормайман, у дун’ё-ю, бу дун’ё!
Гапириб овора бўлиб ҳам ўтирма.
П о л и н а . Бўлмаса, нега мени йўлдан қайтардинг? Ёки
мени калака қилмоқчимисан? Калака қилиб бўпсан, эсимни
йиғиб олдим энди, мен. Яхши қол!
(Урнидан туради.)
Ж а д о в. Тўхта! Шошма, Полина!
Ахир,
гаплашиб
бўлайлик.
• П о л и н а
(ойна олдида).
Нимани ҳам гаплашар эдик.
Гаплашмаган гапимиз қолднми.
Do'stlaringiz bilan baham: |