(Қараб.)
Емғир ҳам томчилаяпти. Ҳам-
ма шуёққа келаяпти. Бўл, бирор жойга бекин, мен шуерда
турай, яна кўнгилларига бирор нарса келмасин.
Турли мартабадаги бирнеча эркак ва аёллар киради.
Т У Р Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
Одамлар, кейин К а б а н о в а , К а б а н о в , К а т е р и н а
ва К у л и г и н киради.
1-н ч и. Бу хотин жуда қўрқаяпти дейман, қочишини
қара.
А ё л. Қочиб нима қиларди, пешонасига битгани бўлади.
К а т е р и н а
(чопиб кириб).
Оҳ, Варвара!
(Варвара-
нинг маҳкам билагидан ушлайди.)
В а р в а р а. Бас, сенга нима бўлди!
К а т е р и н а . Ажалим етди!
В а р в а р а. Оғзингдан шамол олсин! Эсингни йиғ!
К а т е р и н а . Йўқ! Чорам йўқ. Қўлимдан ҳечнарса кел-
майди. Юрагим эзилиб кетДи, юрагим.
К а б а н о в а
(кириб).
Бандаси ҳарқандай нарсага тай-
ёр бўлиши керак; ана шунда қўрқув деган нарсани бил-
майди.
К а б а н о в . Унинг, онажон, қанақа гуноҳи бўлсин, ҳам-
мамизнинг гуноҳимиздақа гуноҳи бор-да, унинг ҳам; у фа-
қат табиатдан қўрқаяпти, холос.
К а б а н о в а . Сен қаердан биласан? Бировнинг кўнгли-
дагини билиб бўладими?
К а б а н о в
( ҳазиллашиб).
Ё мен йўғимда бирор нарса
бўлдими, боримда-ку ҳечнарса бўлмовди.
К а б а н о в а . Эҳтимол, сен йўғингда...
К а б а н о в
(ҳазиллашиб).
Катя, агар бирор гуноҳқил-
ган бўлсанг, яхшиси тавба қилиб қўяқол. Барибир мендан
яшираолмайсан; билиб оламан! Ҳаммасини билиб оламан!
К а т е р и н а
( Кабановнинг кўзига тикилиб).
Жоним!
В а р в а р а. Нега бунга осиласан! Кўрмаяпсанми,
шу-
нинг ўзи ҳам унга етар.
Б о р и с одамлар орасидан чиқиб келади ва К а б а н о в л а р блан
саломлашади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
К а т е р и н а
(қичцириб юборади).
Вой!
К а б а н о в. Нега қўрқдинг! Е бегона деб ўйладингми?
Танишимиз-ку! Амакингиз яхшими?
Б о р и с. Худога шукур!
К а т е р и н а
(Варварага).
Унга нима керак яна мен-
дан?.. Ё унга, шунча чекаётган аэобларим етмайдими?
(Варваранинг елкасига бсшини қцйиб йиғлайди.)
В а р в а р а
(онаси эшитсин
учун
қаттиқ
гапиради).
Узимиз нима қилишимизни билмай турибмизу, яна 6у бего-
наларнинг суқилганини!
(Борисга имо қилади, у эшик то-
монга бориб туради.)
К у л и г и н
(ўртага чиқади, одамларга мурожаат қилиб).
Хўш, нимадан қўрқасизлар, қани айтингларчи. Ҳарбир
гиёқ, ҳарбир гул хурсанд-ку, нега биз офат келгандай қўр-
қиб қочамиз! Худди момақалдироқ ўлдириб қўяётгандек! Бу
момақалдироқ эмас, худонинг раҳмати! Ҳ а, раҳмати! Сизлар
бўлса қўрқиб қалтирайсизлар. Ёй-камалак кўринади; тамо-
ша қилиш керак; «қоронғи мамлакатларда тонг отади»! деган
эскиларнинг сўзи ҳақлигига иқрор бўлиш
керак! Сизлар
бўлса қўрққанингиздан бу ё уруш келтиради, ё бўлмаса
офат, деб ваҳима соласиз! Қуйруқли юлдуз тушиб келганда
ҳам, мен қочмас эдим,— нақадар гўзал! Оддий юлдузларни
бўлса ҳар кун кўрамиз, ҳечқандай янгилик йўқ, бучи янги-
лик; мазза қилиб тамоша қилар эдим! Сизлгр бўлса шунча-
ки осмонга қарашга ҳам қўрқиб қалгирайсизлар! Ҳарнғрса-
дан ваҳимага тушасизлар. Эҳ, аттанг! Мана мен, ҳеч қўрқ-
майман. Қани кетдик, тақсир!
Б о р и с. Кетдик! Буерда туриш қўрқинчлироқ!
Чиқиб кетишади.
Б Е Ш И Н Ч И С А Ҳ Н А
Б о р и с ва К у л и г и н д а и бошқа ҳаммаси.
К а б а н о в а . Насиҳатини қаранг, бу фосиқни! Роса вай-
сади, нима ҳам деимиз! Хўп ғалати замонлар бўлаяпти-да,
ҳали қарилар шундақа деса, ёшлардан нима кутар эдик!
А ё л. Осмонни роса булут босди-да. Гўё парда қопқоқ
босиб қўйгандай.
1-
н ч и . Ана унга қара; оғайни, худди жони бэрдек. Те-
памизга босиб келишини кўр!
2-
н ч и. Менинг гапларим эсингда бўлсин, Б> момақал-
дироқ бежиз эмас. Ҳ ақ гапни айтаяпман, биламан. Ё бирор
www.ziyouz.com kutubxonasi
кишини ўлдиради, ё бўлмаса уйни ёндиради, мана кўрасан;
ранггини қара, ҳеч бунақасини кўрмовдик!
К а т е р и н а
Do'stlaringiz bilan baham: |