( Кулигинга.)
Йўқол кўзимдан! йўқол!
(Ғазаб блан.)
Аҳ-
моқ!
К у л и г и н. Савел Прокофьич жаноблари, ахир бундан
бутун халқ учун фойда бор-да.
Д и к о й . Йўқол дейман! Қанақа фойда1 Кимга керак бу
фойданг?
К у л и г и н. Ҳеч бўлмаса ўзингизга фойдаси бор, Савел
Прокофьич жаноблари. Мана, тақсир, боғнинг баҳаво жо-
йига ўрнатилса яхши бўларди. Қанча чиқим бўларди дейсиз?
Ҳечқанча ҳам чиқим бўлмайди;
тош устун
(ҳарбир айт-
ган
нарсасини қўди блан кўрсатиб
гапиради
) ,— мана шунча-
гина юмолоқ мис тахтаю мана шунчагина тўғри, жуда оддий
темир бўлса бас.
(Қ ў ли блан кўрсатади.)
Ҳаммасини ўзим
боплайман, рақамларини ҳам ўзим ёзаман. Кейин, жаноби-
нгизнинг ўзлари, ё бўлмаса бошқа айланиб юрган кишилар
бундай келиб қарашадию, соат нечалигини билишади-да.
Шундай баҳаво, гўзал бир жой бўш турадими?
Бундан
ташқари, жаноблари, ўткинчилар ҳам бўлиб туради, ана
ўшалар ҳам бундай тамоша қилишади, ҳарҳолда, эл кўзида
ёмон бўлмайди-да.
2Ь6
www.ziyouz.com kutubxonasi
Д и к о й. Бунақа бўлмағур, бемаза гапларинг блан ға-
янимга тегма! Эҳтимол сен блан гаплашишни истамасман. Сен,
аҳмоқ, аввал билишинг керак эди; гапларингга қулоқ сола-
манми, йўқми? Мен, сенинг тенгингми?! Топган гапини қа-
ранг-у! Кишини ҳол-жонига қўймайди-я!
К у л и г и н. Агар олдингизга ўз манфаатимни кўзлаб
келганимда эди, унда айб менда бўларди. Ахир, мен, жа-
ноблари, халқ фойдасини кўзлаб келдим. Жамоат учун ўн
сўм харжланса нима қилипти! Бошқа ҳечнарса даркор эмас,
тақсир.
Д и к о й . Ким билади сени, балким ўғирлаб қочарсан!
К у л и г и н . Уз меҳнатимни аямай ҳаммасини текинга
қилмоқчиману, яна нимани ўғирлаб қочаман, жаноблари?
Буерда мени ҳамма билади; менинг тўғримда ҳе.чким ёмон
гапирмайди ҳам.
Д и к о й . Билса билар, менга нима, мен сени билишни
ҳам истамайман.
К у л и г и н. Хўш, Савел Прокофьич жаноблари, виждон-
ли одамни хафа қиласиз-а?
Д и к о й . Мен сенга ҳисоб беришим керакми!
Сендан
каттароғига ҳам ҳисоб берган эмасман. Сенинг ҳақингда шу
-фикрдаманми, ўз фикримдан қайтмайман. Балким бош-
қалар учун инсофли, виждонли одамдирсан, аммо менинг
учун қароқчи, муттаҳамсан, гап тамом, вассалом! Мендан
шу сўзларни эшитмоқчимидинг? Шундай бўлса қулоқ сол!
Сен — қароқчисан! Тамом! Ё мен блан қозилашмоқчимисан!
Сен шуни бир билиб қўй, сен чуволчангсан, хоҳлайман раҳм
қиламан,— хоҳлайман янчиб ўтиб кетаман.
К у л и г и н . Ихтиёрингиз, Савел Прокофьич! Мен, тақ-
■сир, кичкина одамман, мени ранжитиш қийин эмас. Лекин,
жаноблари, сизга шуни айтишим керакки, «усти йиртиқлар
ҳам саҳоватли бўладилар».
Д и к о й. Сен менга тўнглик қилма! Биласанми, тўнглик
қилма!
К у л и г и н . Мен, сиэга ҳеч тўнглик қилаётганим
йўқ,
тақсир; фақатгина вақти келиб шаҳар учун бирор фойдали
иш қиларсиз деб гапираяпман.
Қурбингиз бўлса етарли,
жансблари; бундай саховатли ишлар учун фақат ихлос бўл-
са бас. Мисол учун ҳозирни олсак: тез-тез момақалдироқ
бўлиб турибди; лекин, бунга қарши бирор чора кўрганимиз
йўқ.
Д и к о й
(гердайиб).
Буларнинг ҳаммаси беҳуда гап!
www.ziyouz.com kutubxonasi
К у л и г и н. Нега беҳуда гап бўлсин, тажриба қилиб
кўришган-ку.
Д и к о й . Момақалдироққа қарши қанақа асбобинг бор?
К у л и г и н. Пўлатдан қилинган.
Д и к о й
(ғазаб блан).
Хўш, тағин ниманг бор?
К у л и г и н. Пўлат устунлар.
Д и к о й
Do'stlaringiz bilan baham: |