Ул азиз кимса яна дедики: “Агар сен менинг дуоим сабабли тез<
кунда ўлиб,
охират уйига борсанг, гуноҳинг оз бўларди. Зероки
умринг узун бўлса, гуноҳинг кўп бўлиб, тамуғда узоқ турарсаь
Тез ўлмоғингдан яна бир фойда шулки, мўъминлар бошидан зул
минг кетиб, роҳатда қолурлар. Сенга бундан ортиқ яхши дуо бўлур-
ми?!” (Айтмишларки, ул азиз бу дуони қилгандан сўнг йигирма
кунча ўтгач, Ҳажжож ҳижратнинг 126-йили
рабиъул аввал ойи-
нинг 13-кунвда жума кечаси дорул бақога кетди. Масжиди Ҳаром-
нинг Боби Аббос номли эшиги ёнида дафн қилинди).
ТАМАЪДИН ҚОЧМОҚНИНГ БАЁНИ
Кел,
эй озода, бўл ҳиммат билан ёр,
Тамаъ зиндонига бўлма гирифтор.
Эй
пок инсон, кел, энди сен ҳамиша ҳимматинг бипан бўл.
Зинҳор тамаъ зшвдонига гирифтор бўлмагин. “Тамаъ қандай бўлади?”
десанг, эшиг. Агар биров тижорат қилиб ёки экин экиб, фойда олишни
умид қилса, бунга тамаъ қилиш дейилмайди. Аммо ўзини халқ ора-
сида олиму сўфий кўрсатиб, бироқунинг бу сўфийлиги Аллоҳ учун
бўлмай, балки халқ менга назру ниёз берсинлар, деб қилган ишидир.
Тамаъ қилиш ана шудир. Бу ҳаромнинг ўзгинасидир.
Берарга бўлмаса дунё ишидин,
Уз истиғно, тамаъ қилма кишидин.
Агар халққа берадиган молу дунёнг бўлмаса, яъни нақадар фа-
қир бўлсанг-да, ҳолингни бировга билдирма ва бирор нарса тамаъ
қилма.
Худойим ҳар на берса, қил қаноат,
Юракни қштма миннатдин жароҳат.
Худойи таоло сенга бойликдан ёки фақирликдан ҳар нимаики
берса, шунга қаноат қил. Мен фалончига фалон нарса қидцим. Мен
бировга бунча сацақа қилдим, уни бердим, буни бердим, дея мии-
нат билан кўнглингни жароҳатлама. Чунки қилганларингни санаб
миннат қилишинг — бари ҳаром.
Югурсанг кунда бир каци учун чанц
Бухоро ўлкасицин то Самарқанц,
Агар сен бир қовоқ учун кунца Бухороцан Самарқанцга югу-
ришни касб қилган бўлсанг, ёки:
Бадахшондин кўтарсанг юз сари тош,
Баҳоси Балх ичида бўлса бир мош.
116
Юз сари оғирлиқцаги тош ни сотиш учун Бадахшондан Балхга
кўтариб келсанг, фойдаси бир мошча бўлса, ёхуД:
Агар боши билан чоҳ қазса банда,
Кўзини ёшича сув тобса анда.
Бир қул боши билан қудуқ қазиб, охирида — қазиб бўлгач,
кўз ёшичагина сув чиқса ёки:
В-агар қазса ариғ кирпик била мард,
Агар бир хўшайе жав қилса парвард.
Бир киши кичкина пичоқ билан ариқ очиб, сув оқизиб, бир
бошоқ келадиган арпа етипггириб ўстирса:
Бу меҳнат бирла тобсанг парчаи нон,
Кишини миннатидин улдур осон.
Бу айтилган машаққатлар билан топилган бир парча нон киши-
нинг миннатидан яхшироқдир. Яъни халқцан тамаъ қилмоқцан ях-
широқцир.
Қидирғон бирла ризқинг ошмас,
Кетар қадринг - қадарцин ҳаргиз ошмас.
Қидириб елиб юрганинг билан Аллоҳ таоло тақцир қилган
ризқинг кўпаймайци. Аммо Хуцойи таоло қошица қадринг, яъни
ҳурматинг кетади. Сабрсиз ва ҳарис бўлиб, аҳли дунё жумласицан
бўлиб қолареан.
Таваккул ганжицин, эй юз ўгурғон,
Буюрғонга мухолифдур бу юрғон.
Эй тамаъгир, сен таваккул хазинасидан юз ўгириб, тамаъ хази-
насита борурсан. Зероки, сенинг бу юришинг Аллоҳнинг буюрга-
нига қаршицир. Чунки Аллоҳ таоло касб қилмоқликни буюрган-
цир. Бу буйруқ “Мулк” сурасининг 15-оятида ёзиқцир.
Ола бўлғон ола юрғондин ортиқ,
Кўмулган - телмуриб турғондин ортиқ.
Эски кийим билан турмоқ тамаъ билан мол олиб юрмоқцан
афзалдир. Ўлиб тупроққа кўмилиш одамларнинг қўлига термилиб
тамаъ қилгандан ортиқцир.
Агар тош чайнаса элдин чиқиб тош,
Кишига эгмагай ҳимматли қул бош.
Агар киши шаҳардан чиқиб, тош чайнаса ҳам, бу ҳимматли
банда бошини тубан қилиб кишига сирин айтмас,
кишидан тамаъ
қилмас.
Тамаъ нониға лаб очгунча - ўл оч,
Do'stlaringiz bilan baham: