ўлим дан
кўрқмаслар.
1
'авба қштмайин ҳануз
нафслари ҳавосвда бўлиб, нафсларини қондириш талабила юрмоқцалар.
Қадам - дарё юзинда рўйи хасда
Ҳануз авлоди одам минг ҳавасда.
Дунёда тавба қилмайин яшаётган кимсалар мисоли оёқларини
дарё устига қўйиб, забун нарсаларни фикрлаб турган кишилар
кабидир.
Саҳар бўлса, нидо айлар фаришта,
Дегай: «Эй одами ғафлат сиришта,
Ҳар тунда саҳар келгач, тўртинчи қават кўк устида фаришта-
нинг овози келади. Уни ғафлат қучоғида бўлган одам билан па-
рийлар эшитмаслар. Аммо бошқа жонзотлар эшитса — керак. (Ай-
тадиларки, мазкур фаришта товуқ сувратида бўлади. Унинг ча-
қиришидаги сўзлари будир);
Сани халқ айлаган Султони Ғолиб
Ҳамиша бандасидан тавба толиб».
“Эй одам болалари, сиаларни яратган ғолиб Султон, яъни Аллоҳ
таоло доим бандаларидан тавбага келишларини истайди. Уларнинг
105
саҳарларда зорий қилмоқларини яхпги кўради”. Фаришта сўзида
давом этади:
Эгамни мағфират дарёсидур жўш,
Ажабдур бандасидин - ғафлат оғуш.
Худойимнинг раҳмат денгизи қайнаб турибди. Бу раҳмат денги-
зидан ақалли бир қултум ичингиз. Не ажабки, бандалари ғофил-
лик билан омихта бўлиб юрибдилар.
Эгамдин лутфу раҳмат бобин очмоқ,
Ажабдур бандасидин — мунча қочмоқ.
Раҳмат эшигини бандалари учун очмоқ — Аллоҳ таолодан. Не
ажабки, бандалари раҳмат эшигидан қочиб, азоб эшигини истар-
лар.
Ётурсан гобакай, эмди уёнғил,
Дилу жонинг билан Ҳазратға ёнғил.
Ул фаришга яна айтур: “Эй одам фарзандлари, қачонгача ух-
ларсизлар?! Бас, уйғонинглар. Кўнглингиз ва жонингиз билан
гуноҳларингиздан тавба қилиб, Аллоҳтаолога қайтингизлар”.
Наким, қилмишларингдин тавба қилғил,
Бошинг кўп юқори этма, қуйи қил.
“Қанчалар гуноҳ қилган бўлсангизлар, барига тавба қилингиз-
лар. Бошингизни юқори кўгариб — такаббурлик қилмангизлар. Ак-
синча, бошларингизни эгиб, қилмиш гуноҳларингиздан уялин-
гизлар”.
ПАНДУ НАСИҲАТ
Агар ер юзини султони бўлдунг,
Ўлум чангалиға охир тугулдунг.
Сен, агар ер юзига султон бўлиб, ҳукм юргизсанг ҳам, барибир,
ўлим чангалига туитарсан.
Агар тобсанг ҳаё;ти ҳазрати Нуҳ,
Қил>гр бир кун ўлим жонингни мажруҳ.
Агар умринг Нуҳ алайҳиссалом умридек узун бўлса-да, барибир, бир
куни ўлим жонинши яралаб кетар. Ўшанда шу қора ер осгвда қоларсан.
Агар тобсанг ҳаёти Хизру Илёс -
Кетурсан бу жаҳондин - аййуҳаннос!
Эй инсон, агар сен Хизр билан Илёснинг умрини яшасангҳам, охир
бир қун бу жаҳондан кетарсан -ўларсан.
Надур тавба демак - ёнмоқ гуноҳцин,
Тузук йўлға юрумак ўзга роҳцин.
106
“Тавба нима ўзи?!” деганга жавоб: “Гуноҳлардан қайтмоқ, тўғри
йўллар сари юрмоқ, бузуқйўллардан безмоқпир”-
Худо даргоҳида чун айладинг аҳц,
Ани синдурмағил - нафс айласа жаҳц.
Сен Аллоҳнинг даргоҳида тавба қилиб, тўғри йўлга киришга аҳц
қилганингдан сўнг тавбангни бузмасликка тириш. ТайЗагада собит бўлмоқ-
ликни Аллоҳцан тила.
Агар тавба цемак чиқги тилингдин,
На суд - ул бўлмаса жону дилингдин?
Оғиздан чиққан тавбанг жону дилдан айтилмаган бўлса, у тавбанг-
даннимафойда?!
Дилу жон бирла қилгонни нишони -
Яна қилмаса тавба қилгон - они.
Агар тавба жону дилдан чиққан бўлса, тавба айлаган киши тавба
қилган нарсаларини қайга такрорламайди. Бу жону дилдан қилинган
тавбанинг аломатидир.
Агар чин ёнасан - тормош бу ёна,
Таҳи поёнадур - тойрилма ёна.
Сен чиндан ҳам тавба қилиб, гуноҳларингдан қайпан бўлсанг, тав-
бангда собиг бўл. Оёғингни юмшоқ бос. Тавба аҳпидан айрилмай, ҳами-
ша уларнинг мажлисида бўл. “Таҳи” юмшоқ маъносида. “Тайрилмоқ”
нинг маъноси — айрилмоқ
Надам нурин кўнгилдин қилма ғойиб,
Агар тойиб эрурсан - кетма тойиб.
Ўкинч нурини ҳамиша кўнглингда асрагил. Тавба қилгувчи ўлган-
дан сўнг беихтиёр тавбангни бузиб, йўлдан тойиб қолма. Негаки,
афсус-надоматда қолурсан. Аввалги “Тойиб” — тавба қилувчи маъ-
носида.
Ўлар бир аҳц ила бир хайли бўлса,
Агар чанцики - ишрат майли бўлса.
Агар кишининг хаёлида Аллоҳцан бошқа бўлмаса, нафси дунё
лаззатларини тиласа-да, нафсига қарши чиқиб — тийинар.
Кўнгил тасдиқи рёшадур, амал - шох,
Улуғи тавбадур, синдирма густох.
Кўнгил ростлиги томирдир, амал — бутоқ. Буларнинг улуғи —
тавба. Уни ҳавойи нафсинг учун синдирма, эй феъли тез инсон!
Синуқ шох зарби бирлан захм олур асл,
Мабоцо қолмагай хушк - охири фасл.
Маълумки, куз туни токнинг бутоғини ерга кўмиб қўйишади.
И ккинчи йил ундан узум меваси чиқади. Демак, синиқ бутоқ
107
орқали томир нам олади. Ш унинг учун синиқ бутоқни қўммай
қоддирма. Чунки куз ёмғирсиз келса, ўша бутоқдан томир чиқмай
қолиб — қуримасин, тағин!? Шунга ўхшаб, сенинг ҳам тавбала-
рингга васвасалар тушиб, ҳаром нарсаларни орзу қилишингнинг
охири иймон давлатидан маҳрум бўлмоғингга сабаб бўлишини би-
либ қўй.
Жарима чирки бирла зоҳиру сир
Бўлубсан кир, надам дарёсиға кир.
Гуноҳ ғубори билан жисминг аъзолари кирланибди. Шундай
экан, сен ўкинмаслик дарёсига киришинг керак. Ҳамиша тавба
қилиб, надомат чеккил.
Do'stlaringiz bilan baham: |