а ҳ д и
бирлан ҳамсабақцур.
На ҳожат ўзгача тоатлар андин,
Бўлур юзи қаро мунцоғ дегандин.
Биров Аллоҳниг зотига ош иқ ва Аллоҳни севувчилар билан
ҳамсабоқ бўлса, унга Аллоҳ буюргандан бошқача тоату ибодатга
зарурат бўлмас, балки шариатга мувофиқ иш тутмоғи лозимдир.
Агар биров авлиёларнинг шариат билан иши йўқ, бизнинг кўзи-
мизга уларнинг ишлари шариатга хилоф бўлиб кўринади, асли-
ца уларнинг ботинлари чиндир, деса, қиёмат куни юзи қора бўлиб
мулоҳид мазҳабидан саналиб, кофир бўлиб тирилади.
Буюрғониға ҳар ким бўлса му^псир,
Гумон йўқгур - бўлур, албатта, кофир.
Биров Аллоҳнинг буюрган ишларини инкор қилса, шубҳасиз,
бу киши кофирдир. Ш у жумладан, агар биров авлиёлар шариатга
хилоф иш қилсалар ҳам, ботинлари чин бўлади, деса, билгилки,
бу киши кофирдир. Буни англаш учун Хизр билан Мусо қиссаси-
ни келтириш кифоя. Хизр Мусо алайҳиссаломга шариатга хилоф
101
иш кўрсатди. Чунки Хизр иш ининг ботини ҳақ эди. Бундай ишга
жавоб шуки, булар иккиси пайғамбар эдилар. Зеро, нубувват иши
билан каромат иши орасида ер билан осмонча фарқ бордир. Мусо
соҳиби китоб эди. Хизр эса соҳиби ладан. Маълумки, соҳиби китоб
билан соҳиби ладан иши баробар эмас.
Ўшал халқеки кўп беақл эмишлар -
Худонинг душманин ошиқ демишлар.
Юқорида кофир ишини қилганларга ўхшаганлар шундайин бир
халқки, авлиё ва машойихлар бизнинг кўзимизга шариатга хилоф
ишни кўрсатсалар ҳам, ботинлари ҳақдир, дейишади. Бунинг учун
атайлаб муршидларни мисол қилиб кўрсатишади. Бундай эътиқод
қилувчи кишиларнинг барчаси ақлсизлардир. Чунки Аллоҳ таоло-
нинг душманини иш қ аҳли билиб, авлиё санарлар. Зероки, беш
вақг намозни қўймоқ, ғийбат сўзламоқ — барчаси Худойи таолога
душманлик феълларидир.
Дилу жон бирла бўлған ошиқи зор
Хилофи ҳукм қилмас - заррайе кор.
Биров жону дили билан Аллоҳ таоло ҳазратига ош иқ бўлса, у
ош иқ киши Худойи таолонинг ҳукмлари ва буюрганларига зарра-
ча хилоф қилмас. Балки ризолик бобида бўлади.
Буюрғон ишларини шоду ғамда
Қилур бирдек - фароғатда, аламда.
Чиндан ошиқ бўлган банда Аллоҳ таолонинг буюрмиш ишла-
рини асло ташлаб қўймайди. Шодлигу қайғуда ҳам, роҳату азобда
ҳам Аллоҳ нимани буюрган бўлса, ҳеч бир хилофсиз уни қилар.
Агар тўлдурсалар ернинг юзини
Қизил тилло билан - солмас кўзини.
Масалан, ер юзини олтин тангалар билан сочиб тўлдирсалар
ҳам, Аллоҳтаолога ошиқбандалар буларга кўз ташламаслар. Тан-
галарга кўнгил бермаслар. Балки Ҳақтаоло ҳазратининг ризолиги
талабида бўларлар.
Бало ўқи қадалса, урмағай оҳ,
Қилич бошиға келса, бузмағай роҳ.
Аллоҳга ишқи бор кимсалар, агар уларнингтанларига бало ўқлари
ёғилиб қадалса ҳам, бошларига қилич келса ҳам , шариат йўлини
бузмай, маҳкам тутарлар. (Айтмишларки, бу ҳол аҳли ишқнинг
ҳолидир. Аммо аҳли шаръийда биров бировнинг зўри билан куфр
ишларни қилса ёки куфр сўзларни айтса, лекин кўнгли ростлик
билан турса, бу кимса мўъмини муаҳҳаддир).
102
Кишиким, қилса ошиқликни лофин,
Қилурми ҳеч Маъшуқин хилофин.
Киши Аллоҳ таоло ҳазратига ошиқлигини даъво қилса, албат-
та, бу даъвогар киши Аллоҳ таолонинг амрига хилофлик қилмай-
ди. Балки туну кун Ҳ ақ таолонинг ризолигини сўрайди.
ҳикоят
Мусулмонени юз чўб урди бир дун.
Ўшал озодадин ҳеч чиқмади ун.
Бир мусулмонни бир забун давлатли бадбахт юзига ёғоч билан
урди, аммо мусулмон кишидан ҳеч бир овоз чиқмади, балки сабр-
да бўлди. (Айтмишларки, мусулмондан мурод — Яъқуб Чархий.
Уни урган Ловийи Ҳиндий деган қора қул эди).
Деди бир нозире: «Кўб, ҳокима бор!»
- Бу айди: «Ҳоким ҳозирдур, эй ёр!.
Бу иккисининг можаросига боқиб турган киши дедики, тур-
да, ҳокимга бор. Арз қил. Ўчингни ол. Жабрдийда дедики, менинг
Ҳокимим шу ерда, ёнимдадир. У ҳар нарсани кўриб тургувчи Ал-
лоҳдир.
Тану жон чунон амлоки Раббдур,
Мақосид истамак биздин ажабдур”.
Яна калтак еган мусулмон деди: “Таниму жоним — бари Ал-
лоҳнинг мулкидир. Бас, шундай экан, бизлар У Зот қаршисига
турлиталаблар қўйишимиз ажабэмасми?” (Айтадиларки, Ловийи
Ҳиндий бу сўзларни эшитиб, зор йиғи билан Яъқуб Чархийнинг
оёғига бош қўйиб, розилик сўради. Яъқуб Чархий ул Ҳиндийга
дунёву охират тилаги билан дуо қилди. Ҳ ақ таоло ҳазрати дуони
қабул қилиб, Хожа Баҳоуддиннинг катта халифаларидан бўлди.
Хабарларга қараганда, Яъқуб Чархий Хожа Баҳоудциннинг му-
ридларидан тарбия тодди. Бомдодца намозга кириб, ўша куни пе-
шин намозигача ўтган вақг ичида валоят мақомини топци).
ТОЛИБ УЛДУРКИ, ЖАҲОН САВДОСИДИН
МОСУВО БЎЛСА
Кел, эй кўнгил, жаҳон савдосидин кеч -
Қадам ғам кишварина урмағил ҳеч.
Эй кўнгил, дунё ишлари ва завқларидан кеч. Оёғингни дунё-
нинг ғам-ҳасратларига урма. Дунё қайғуси билан охират мулки-
103
дан қуруқ қолмагин. Ундан кўра қилмишларингта зудлик билан
тавбаю истиғфорлар қилган.
Жасад қолмасдин илгари нафасдин
Ҳаво кўп қилмағил, кечгил ҳавасдин.
Танинг жонингдан айрилиб қолмасдан бурун нафс орзуларини
кўп қилмагин. Ҳавойи тилаклардан тийилиб, тавба қилгин.
Дари тавба очуқца иста мақсуд,
Иш ўтган сўнг пушаймондин нечук суд.
Тавба эшиги очиқэканида мақсудларингни тилагил. Гуноҳла-
рингга тавбаю истиғфор қилгил. Тавба эшиги ёпилгач, тавбадан
фойда қилмай, ўкинарсан.
Эгил тезроқ Худонинг тоатиға,
Кейин қўйма бу дамни соатиға.
Тезроқтавба қилиб, Худонинг тоатларига эгилувчи бўл. Кечи-
кувчи бўлма. Ҳали тавбанинг вақги бор, деб, бир соатга ҳам қол-
дирма.
Йигитликда ажаб хуш хавфи зори -
^
Ёғинлик келса хўб йилнинг баҳори.
Йигитлик чоғида тавба айлаб, Аллоҳцан қўрқиб йиғламоқ жуда
хуш ишцир. Чунки Аллоҳ таоло Ўзидан қўрқиб тавба қилгувчи
ёшларга яхши қараса — керак. Зеро, йигитликда қилинган тавба
барча ишлари ва сўзларини тўғри қилар. Оз қилган амали — кўп,
оз умри - кўп умрли кимса каби фойдали бўлур. Баҳорда ёмғир
кўп бўлса, йил ҳам мўл бўлиб, барака ортгани каби йигитлик
цага тавбанинг хислати кўпдир.
Кўзицин ёш оқар - қўрқиб тўкар ёш,
Дурри раҳмат бўлур ҳар ёшиға чош.
Йигит киши Аллоҳцан қўрқиб йиғласа, Аллоҳ таоло ул йигит
тўккан кўз ёшининг ҳар томчисини раҳмат инжуси айлаб, саво-
бини кўп қилур.
Мабоцо тавба қилмасцин бурунроғ
Ажал келса, кетарсан тавбасиз - цоғ.
Тавба қилмасингдан бурун - тасодифан ажал келса, тавбасиз,
цоғда кетарсан. Тавбани илгарироқ қилмаганингдан ўкинарсан.
Ўлимни цоимо ёнингда билгил,
Анинг илган гирибонингда билгил.
Ш унинг учун билгилки, доим ўлим ёнингда. Қўли бўйнингца-
цир. Ўлимни сира ўзингцан йироқ, демагил.
Ўлимни соқисин пешонада бил,
Лабингни доимо паймонада бил.
104
Ўлим соқийси, яъни Азроил алайҳиссаломни пешонангда тур-
гандек бил. Азроил қаршингда туриб — ўлим шарбатини қуяр. Сен
ўша шарбатни доим ҳўплаб турган бўлгин.
Кўгарибдур килич — бизга солурға,
Киши билмас — қўярми дам олурға!?
Ажал бир жаллод мисоли қиличини кў
1
ариб, бизларнинг бўйнимизга
соларга шайланиб туради. Одамзод буни билмас. Ажал етиб келиб, қилич
билан урган чоғда нафас олиш учун ҳам ўз ихтиёримиз қолмайди.
Ажал тортиб турубдур ёй била ўқ,
Ёшинур ер, қочар дармонимиз йўқ.
Ажал овчидек — ёйини ўқи билан торгиб турибди. Бизларнинг эса на
яширинадиган еримиз ва на қочарга дармонимиз бор. Шундай экан,
тавба қилиб, ўлимга ҳозирланмоқ керак.
Билурсан - йўқ бу дунёни бақоси,
Қадам қўйгон ерингдур - жар ёқоси.
Нега энди тавба қилмассан?! Ахир, биласан-ку, бу дунёнинг бақоси
йўкдир- Яшаётган бу дунё гўёки бир жарнинг ёқасидир. Бундай ерда
узоқтурмоқбўлмайди. Ахири ер емирилиб, деншз ичигатушар. Шунга
ўхшаб — сен ҳар қ а т а яшасанг ҳам, барибир, фоний бўлиб, кдбр ичига
кирарсан.
Таажжуб мундин ўгмас - жар лабинда
Бани одам ҳануз ўз матлабинда.
Не ажабки, одам болалари
Do'stlaringiz bilan baham: |