P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б



Download 7,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/60
Sana18.04.2022
Hajmi7,52 Mb.
#560566
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   60
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

ҲИКОЯТИ АБДУЛЛОҲ ИБНИ МУБОРАК
Муборак ўғли бир кун азғуруб роҳ,
Ажойиб сусағонда кўрди бир чоҳ.
Ҳикоятда келтирибдирларки, Абдуллоҳ ибни Муборак бир куни 
Шомдан Мадина томонга бораётганида, мадина йўлини тополмай
— адашиб, қаттиқ сувсади. Тўсатдан қаршисида бир қудуқ кўрди. 
Кечурди кўнгилда то бўлди матлуб:
«Агар далву расан бўлса эди - хўб!».
Қудуқни кўриб, ибни Муборак кўнглидан бў сўзни кечирди: 
“Бу қудуқнинг челаги ва ипи ҳам бўлсайди...”
Ўшал дамда бир оҳу келди сусаб,
Тошуб чиқги қудуқни оғзина об.
Абдуллоҳ ибни Муборак шу фикрни қилгани замон, қудуқ 
қошига бир оқ кийик сувсаб ке;гди. Чуқур қудуқнинг сувй тошиб 
чиқа бошлади. Оқ кийик сув ичиб қонди ва ўз йўлига кетди.
162


Ул ичган сўнг ўшал шаҳ борди чаҳга,
Етар-етмасда ул сув тушти таҳга.
Абдуллоҳ ўғли Муборак ҳазратлари о қ кийик ичгандан сўнг, 
сув ичиш учун қудуққа етар-етмас қудуқнинг суви аввалги ҳолига 
тушди. Абдуллоҳ ибни Муборак бу ишларга ҳайрон бўлиб, Аллоҳ 
таолога ўпкалаб деди:
Деди: «Ё Рабб, берурсан оҳуга об - 
Манга бермассан, эй Султони Баҳҳоб?!»
“Ё Рабб, оқ кийикка челагу ипсиз сув берурсан, эй раҳматлар- 
ни бағишловчи Карим Аллоҳ. Ҳолбуки, иккимиз ҳам Сенга банда- 
миз. Нима учун уни бундай, мени бундай қилдинг?” дея муножот 
қилди.
Нидо келди ўшал важҳи ҳасанга: 
{
«Тилинг борди сани далву расанга!
Ш у вақг кўркам юзли Абдуллоҳ ибни Муборак ҳазратига ич- 
дан бир нидо келдики, “Эй Муборак ўғли, сенга сув бермаганим 
сабаби — аввал бошда қудуқни кўра солиб, тилинг челак билан 
ипга борди. Аммо Бизни унутдинг. Ёрдам истамадинг. Энди бор- 
гин-да, сувни челак билан ипдан сўра”.
Ўшал оҳуки - кўрдинг чиқги ерга,
Таваккул қилмади Биздин дигарга!»
Ул сирли товуш яна дедики, “Сувсаб келган оқ оҳуни кўрдинг. 
У аввал Бизга назар қилиб, сўнг айтдики, турли неъматларинг 
билан меҳмон қилдинг. Бу сувинг билан ҳам меҳмон қилган. Челак 
билан ипни кўнгилга келтирмади. Сен эса энди бор-да, сувни че- 
лак билан ипдан сўра”.
Эшитиб бул нидони бўлди беҳуш,
Ичвдан Қулзуми завқ айлади жўш.
Абдуллоҳ ибни Муборак ҳотифдан келган бу нидони эшитиб, 
беҳуш бўлди. Ичида Аллоҳтаоло завқию ишқи Кулзум денгизидек 
қайнаб жўш урди.
Муҳаббат жоми ҳўл қилди тамоғин,
Тирикликда унутти сусамоғин.
Ҳазрати Абдуллоҳ Муборак ўғлининг томоғи Аллоҳ таолонинг 
муҳаббати шаробидан ҳўл бўлди. Тирик вақгида сувсашни утгутди. 
Яъни Аллоҳтаоло ҳазратига ошиқбўлиб, сувсашни ёдига келтир- 
мади.
Эди аввадда ҳам эр атқиёда - 
Юз онча ҳиммати бўлди зиёда.
163


Абдуллоҳ ибни Муборак аввал бошда ҳам тақволи эди. Бундай- 
ин сўзларни эшитгач, тақволилиги юз чандон ортди. Шундан сўнг 
китоб нозими қиссадан ҳиссага қайтиб буюрдики:
Мане мискин таваккул бобида доғ,
Тушубдур ҳимматим кун-кундин забунроғ.
Мен мискиннинг таваккул бобида ҳасратим бор. Таваккулда 
субутим йўқ. Кундан-кун таваккулим ва ҳимматим забунроқцир. 
Ҳамиша нафси зиштим мубталоси - 
Манингдек борму ҳеч мўьмин боласи.
Мен ҳамиша тириклик — нафсим кетидан юриб, балоларга муб- 
таломан. Ҳеч бир мўьмин боласи менингдек бўлмас.
Илоҳо, баҳри ҳимматдин қилиб сер,
Мане хунсоға эрлар нашъасин бер.
Аллоҳим, таваккул ва ҳиммат денгизидан мени тўқ қил. Яна 
мен - таваккулсиз бир қўрқоққа баҳодир эрларнинг аломатлари- 
ни бергин.
Эрурман ақли йўқ, идроки йўқ қул - 
На тамкин бор, на ҳиммат, натаваккул.
Мен ҳақойиқи ашёга эришмаган бир қулман. Собитлигою ҳим- 
матию таваккули йўқ бандаман.
Гила боттим гала қилмам кишидин,
Кўрармен барча - ўз нафсим ишидин.
Мен гуноҳ ботқоғига ботдим. Ул балчиққа ботмоқни бировдан 
кўриб, гина қилмайман. Мен буни ўз нафсимдан ва унинг шумли- 
гидан кўраман. “Гил” сўзи балчиқ, лой маъносида. Кейинга “гала”
— гина маъносида.
Бу мўьминлар ичинда бир баломан,
Бузуқ йўлдин чиқолмай мубталоман.
Бу мусулмонлар ичида гуноҳ дарёсига ботган бир ўғлонман. Бузуқ 
йўлдан чиқа олмайин, балою қазоларга мубтало бўлган бир бечо- 
раман.
Бўлубман ғарқ баҳри изтироба - 
Хароб ўлмишман тушуб нафси хароба.
Мен мискин Оллоёр гуноҳ денгизига ғарқбўлдим. Қимматли 
вақгимни хароб қилиб, нафсим майхонасида маст-аласт юрдим. 
Бу ерда иккинчи “хароб” — майхона.
Эрур кўнглимда кўп зори ниҳони,
Юзум йўқгур туруб айтурға они.
Мен мискин Оллоёрнинг кўнглвда яширин сирлар кўвдир. Бар- 
часини Ҳ ақтаолога айтишга юзим чидамас, уялурман.
164


Ўзингсан Олими сирру хафиййот,
Муайяндур Санга мажмуьи ҳолот.
Дарвоқе, кўнглимдаги сирларнинг барчасини айтишга ҳожат 
йўқцир. Чунки Сен Ўзинг яширин орзулару сирларни билурсан. 
Аммо узрни Ўзингдан ўтиндим.
Агар қайгармасанг раъйим вародин,
Қутулмасман мунингдек можародин.
Ё Рабб, агар Ўзинг мени махлуқот фикру райларидан қутқарма- 
санг, бундайин гап-сўз можаросидан қутула олмасман, ҳамиша 
бузуқ сўзларни айтмоқца бўлурман. Ш унинг учун Сен Ўз раҳма- 
тинг ила мени махлуқлар фикридан қутқариб, ва мазкур фикру 
райларни қайтариш бобида собит қилгин.
Агарчи сони йўқ бу қул гуноҳи - 
Гирифтори ғазаб қилма, Илоҳи!
Гарчи бу Темурёр ўғли Оллоёр — бандангнинг гуноҳлари ҳисоб- 
сиз бўлса-да, раҳматинг ила гуноҳларим шумлигидан мени ач- 
чиғинг ва азобингга тутқун қгтлма, ё Аллоҳ!

Download 7,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish