P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б


юқори Қилиб такаббурлик қилмоққа биз бандаларда ҳад йўқ. Аммо ҳамиша  таво-



Download 7,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/60
Sana18.04.2022
Hajmi7,52 Mb.
#560566
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   60
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

юқори Қилиб
такаббурлик қилмоққа биз бандаларда ҳад йўқ. Аммо ҳамиша 
таво-
зуъца 
бўлмоғимиз 
керак.
153


Тавозуълик бўлуб, тутгил ўзинг кам,
Ш ажарким, бўлса мевалик - бўлур хам.
Бас, шундай бўлгач, тавозуъли бўлиб, ўзингни паст тутсанг, 
Тангри қошида ҳурматли бўлурсан. Ахир, биласан-ку, мевали да- 
рахтнинг ҳосили кўп бўлса — боши эгик бўлади.
Теракким, ул кўтарди юқори бош,
Самарсиз бўдди - кўрдингму ани фош?!
Терак деганни кўрдингми? Боши юқорида, аммо ўзи мевасиз 
бўлиши машҳурдир. Шунга ўхшаб,
Такаббурлик қилиб турган кимса, албатга, Аллоҳ таоло қошида 
даражасиз ва ҳурматсиз қолмоғи машҳурдир.
Кишиким хоки роҳдур бериёдур,
Яқийн билгилки - кўзга тўтиёдур.
Бир киши тупроқ каби тавозуьли бўлиб, амалида риёси бўлма- 
са, бундай киш ининг оёғи остидагй тупроқни кўзга сурма каби 
сурса бўлади. Яъни бундай киши Тангри қошида кароматли ва 
яқиндир. Одамларга ҳам қуш каби яқин бўлиб, фойдаси кўпдир. 
Кетар дамда тўлай деб паст ўтар кун,
Сабоҳ чиқса бўлур оламдин устун.
Қуёш чўкар пайгда барча нарсалардан паст бўлиб, тонг ёришгач 
эса бугун дунёнинг устида турар. Буни кўргансан-ку?! Шунга ўхшаб, 
бирор кииги ўзини паст тугиб юрса, Аллоҳ қошида барча халойиқ- 
дан ҳурматли ва даражали бўлади.
На бўлғай қатрадек қилсанг ўзунг гум,
Гуҳар бўлсанг, то қилсанг тожи мардум.
Ўзингни нисон ёмғиридек кам тутсанг эди. Ш оядки, гавҳар 
бўлиб — эранларнинг бошидаги тожида бўлсанг. (Ривоятларда 
келишича, Савр юлдузининг ўн бешинчи нисонида ёмғир ёғади. 
Ўша ёққан ёмғир Форс денгизи билан Рум денгизи тубига бо- 
риб, садаф оғзига тушса — инжу бўлур. Агар бу ёмғир денгиз 
юзида қолса, айтадики: “Эй Раббим, мен қулинг заифларнинг 
заифиман. Шундай улуғ денгиз ичида мен нима қилайин?”. Ана 
шундай тавозуьлари учун Аллоҳ таоло уни подшоҳларнинг тожида 
қилди. Шунга ўхшаб, бирор киши ўзини кам кўриб юрар бўлса, 
Аллоҳуни азиз қшшб, одамлардан устун қўяди).
Агар файз истасанг, қилма такаббур,
Буюкка оқмағай баҳр ўлса ҳам пур.
Сен тариқати Ҳаққа сулук қилиб, турли кашуфоту тажаллийот 
ила сифатланиб, Аллоҳ таоло кўнглингга баъзи ашёларнинг маъ- 
ноларини билдирган бўлса-да, ўзингни улуғ кўрма. Такаббурлик
154


қилма. Зеро, денгиз суви қанчайин тўла бўлса ҳам, юқорига оқмайди. 
Шунга ўхшаб, кашуфотлар билан сифатланган киш и пухта бўлиб
— такаббурлик қилмас.
Агар тутсанг тариқи Мустафони,
Ёмон куйдур - такаббур, куйдур они.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг йўлини ихлос ила тутар 
бўлсанг, тавозуъли бўл. Такаббурлик қилма. Зеро, такаббурлик кўчаси 
ёмондир. Ул кўчани шариат ўти билан куйдириб — ёндиргил.
Оғир тутди ўзини санги хора,
Талаб бозорида кирмас шумора.
Қора тош ўзини оғир кўриб, такаббурлик қилди. Мен — оғир- 
ман, деб катта кетди. Ш унинг учун уни бозорда ҳисобга кирит- 
май, арзигу.так нарса қаторида кўрмадилар. Шунга ўхшаб, биров 
ўзини оғир билиб, такаббурлик қилса, “Тавба” сурасининг 111- 
оятвда ваъда қилинган бозорга кирмас. Аллоҳтаоло ва одамлар ул 
такаббурга илтифот қилмаслар.
Кичик билди ўзини ҳолини дур,
Баҳосвдур харидор олдида пур.
Биласан-ку, инжу тоши ўзини юқорида баён қилинганидек, 
кичиктутди. Ш>лшнг учун унинг баҳоси харидор олдвда қиймат- 
лидир. Шунга ўхшаб, аҳли тавозуънинг Тангри қошида ҳурмати 
кўпдир.
Эгармиш жазби иш қ шикаста касни,
Йиғар гирдоб аксар хору хасни.
Аллоҳга тортилган ишқ, албатта, киш ини синиқликка, таво- 
зуъга олиб келади. Яъни Аллоҳга чин ишқи бор киши, албатта, 
кўркам хулқва тавозуъ билан сифатланса - керак. Чунончи, гир- 
доб ҳам сув уствдаги хасу чўпни йиғади. Шунга ўхшаб, ишқда ҳам 
ёмон сифаглар йўқолиб, яхшиси қолади.
Агар нафсинг ҳамиша тутмасанг кам,
Дуруст ихлос бирла бўлмағай ҳам.
Агар ўзингни ўзинг доим тавозуь ва хўрлик билан кам тутма- 
санг, чиндан ҳам, сенда ихлос йўқ, деса бўлади.

Download 7,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish