Озод Мўъмин Хўжа. Буюк Амир Темур ёқути
Бирга ишлайлик!” Дадам бу таклифга рози бўлибдилар. Чунки,
ўнта-ўн бешта жойга маҳсулот тарқатгандан кўра, бир ишончли
киши билан ҳамкорлик қилиш қулай-да!
Дадам бундан ташқари қурилиш моллари бозоридан ҳам
жой олиб, у ерга сотувчи қўйдилар. Кейин, бирон бир маҳсулот
ишлаб чиқарувчи корхона очсаммикан, деб ҳам мўлжаллай
бошладилар.
Орадан бир йил ўтгач, бу ниятлари ҳам амалга ошди.
Кейин икки йил ўтди. Дадамларнинг
барча ишлари яхши
борарди.
Уч йилдан сўнг, дадам бошқа машина олиш тараддудига
тушдилар. Уларнинг пуллари кўпайганди. Энди, “Жигули” эмас,
чет эл машинасини ҳайдашни истаб қолдилар.
Натижада, эски машиналарини сотдилар ва Японияда ишлаб
чиқарилган “Мазда” автомобилини харид қилдилар. Бундан биз
ҳаммамиз – ойим, опам ва мен жуда суюндик. Аммо, барвақт
хурсанд бўлган эканмиз.
Шу вақтдан бошлаб, дадамларда турли муаммолар пайдо
бўла бошлади.
Қурилиш моллари бозоридаги сотувчи тушум пулларини
бермайдиган, унга бунга ишлатиб қўйдим,
кейин топганимда
бераман, дейдиган одат чиқарди. У ойлаб, қарзларини
узмайдиган бўлиб қолди. Дадам уни ҳайдаб юбордилар. Бошқа
тузук одам тополмай, вақтинча у ердаги ишни тўхтатдилар.
Ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг тарқалиши ҳам
кескин тушиб кетди. Дадам бунинг сабабини билолмай гаранг
бўлардилар. Ҳамма ишни тўғри қилаяпман-ку, нега бунақа
бўлаяпти, дердилар.
Устига устак, Икром отанинг ўғли бўлмиш Мурод ўз
лабзини унутибди. У дадамларнинг ўрнига, ўзининг бир
жиззахлик қариндошини қўйишни ўйлаб қолибди. Уни
Абдуҳабиб аканинг олдига жўнатибди. Яхши ҳамки, “домла”
www.ziyouz.com
kutubxonasi
51
Озод Мўъмин Хўжа. Буюк Амир Темур ёқути
унга рад жавобини берибди. Дадам бундан хурсанд бўлдилар.
Лекин, бу қониқиш ҳисси узоққа чўзилмади. Ўша қариндош
жуда ҳаракатчан экан, юқори идораларда ишловчи турли
кишиларга қўнғироқ қилдириб, Абдуҳабиб акани дадамлар
билан бошқа шартнома тузмасликка мажбур қилибди.
Дадамлар, асли олим ва файласуф бўлганлари учун,
руҳларини чўктирмадилар. Шароитни таҳлил қилардилар, ечим
қидирардилар. Бир куни мен билан гаплашдилар. Мен бу пайтда
коллежда ўқиётгандим.
–
Фарангисхон! – дедилар улар. – Эсингдами,
биз бирга
Жиззахга боргандик!
–
Ҳа, дада. Эсимда! – жавоб бердим мен.
–
Йўлда учраган отахон-чи, ёдингдами?
–
Ҳа, ёдимда. Ўшанда у кишини расмга олмаганимга
афсуслангандим.
–
Чойхона-чи?
–
Сирли чойхона ҳам эсимда, дада! У кейин тополмагандик.
Қаёққадир ғойиб бўлиб қолганди.
–
Мен бир нарсани тушундим. Ўша сирли чойхона олдида,
отахон бизни дуо қилгандилар. Ҳамма гап ўша дуода! Ҳозир
бизда у дуонинг кучи йўқ. Билдингми?
Мен дарҳол сўз қотдим.
–
Отахон ёдимда. У бизни эмас, машинангизни дуо
қилганди. Ўшанда бундай деганди: “Ё, Оллоҳ! Шу
йигитнинг
темир аравасини омадли ва барокатли қилгин! Бу темир арава
унинг эгасига улуғ ризқ-насиба олиб келсин! Омин!”
–
Ростдан шундай деганмиди?
–
Ҳа, дада. Худди кечагидек ёдимда! Биласиз-ку, эсда
сақлаш қобилиятим яхши.
Дадам ўйланиб қолдилар. Кейин хулоса чиқардилар.
–
Мен эртагаёқ “Жигули”имни қайта сотиб оламан!
www.ziyouz.com
kutubxonasi
52