Мавзуга оид адабиѐтларнинг таҳлили
. Мавзуни
ўрганиб умумий-кичик тадқиқот олиб бориш мақсадида
кўплаб
манбалар
ўрганилди.
Ҳусусан,
қадимий
иероглифлар, суратлар, олимлар ва мисршуносларнинг
кўплаб илмий тадқиқот натижалари, китоблари кўриб
чиқилди. Шулар жумласидан, Қозон давлат маданият ва
санъат университети профессори, фалсафа доктори
А.П.Федяевнинг илмий мақолаларида, Қадимги Мисрда
политеистик тузумдан монотеизм ғояларга ўтиш
эрамиздан олдинги XXV асрда бошланган. Ўша даврда
фиръавнларнинг V сулоласи аъзолари (Усеркаф, Сахура
ва б.) Амон-Рани битта ва ягона худо деб эълон қилиш-
ганлиги таъкидланади. Баъзи олимлар (К. Траунэскер, Д.
Рэдфорд) Аменхотеп IV (Эхнатон) ва унинг фаолияти
натижаларини салбий қабул қилишади (уни рухий касал
деб ҳисоблаб Қадимги Миср цивилизациясининг ўлимига
олиб келишига сабаб яратган деб ҳисоблашади), бошқалар
эса (А. Вэйгал, Ж. Бреастэд, Б. Тўраев), аксинча, улар уни
даҳо одам деб билишиб, дунѐдаги биринчи идеалист, ўша
замоннинг илк монотеизм асосчиларидан бири деб қабул
қилишган. Замонавий олимларнинг фикрича, Аменхотеп
IV (Эхнатон) таълимоти, унинг вафотидан кейин Миср-
нинг маданий салоҳияти қуриб қолишига ва мамлакат
энди ўзининг олдинги ҳолига қайтолмаслик даражасида
ўзгаришларга сабаб бўлган деб таъкидлашади.
Архитектура
фанлари
номзоди,
доцент
Е.Н.Поляковнинг изланишларига кўра, Эхнатоннинг
реформалари долзарб ва яхши ривожланаѐтган бўлсада
охири фожеали тугайди. Аменхотеп IV (Эхнатон) нинг
вафот этиши билан унинг валиахди Сменхкара, олдинги
Амон таълимотини қайтадан тиклайди. Тутанхамон
даврида эса Қадимги Миср пойтахти, ўзининг олдинги
Фива шахрига кўчиб ўтади.
Тадқиқот методологияси
. Мақола мавзуси
бўйича тадқиқотни олиб бориш мақсадида, қадимги
иероглифлар ва манбалардан кўриб чиқилди. Ундаги
тарихий манбалар, ўша даврнинг хронологияси ва умумий
маълумотлари ўрганиб чиқилди. Ахетатон шаҳрида
аҳолининг ижтимоий турмуш тарзи олдингидек давом
этди, ўзгарган жиҳати диний ва сиѐсий қарашлар эди.
Инсониятнинг кейинги ривожланишида аньанавий бўлган
ижтимоий институтлар тизимини яратди ва ишлаб
чиқди. Табиийки, цивилизация ривожланиб борган сари
ижтимоий институтлар тизими мураккаблашди ва
такомиллашди, бироқ Қадимги Мисрликлар томонидан
қўйилган шахсни социализация қилишнинг асосий
институтлари сақланиб қолди, чунки улар ўз аҳамиятини
ва асослилигини тасдиқлади. Қадимги Мисрнинг асосий
ижтимоий институтлари: оила, шаҳар, ибодатхона ва
давлат эди. Мисрликларда оилани муқаддас деб билиш
ғояси, дунѐвий ижтимоий институт сифатида яратил-
гандан сўнг дарҳол туғилмаган. Мисрликлар, бошқа
халқларга қараганда, оила бутун инсоният ҳаѐтининг
асоси эканлигини тушунишган ва чуқур диндор одамлар
сифатида, улар оилани илоҳий иноят нури билан
ѐритилишини ва унинг ғоялари остида оила қуришни
зарур деб билишган. Оиладаги асосий шахс, шубҳасиз, ота
бўлган. Аѐли ва болалари уни оила бошлиғи (хўжайин
сифатида) ҳурмат қилишган. У оиланинг боқувчиси ва
ҳимоячиси бўлган. Оила аъзолари, отаси ва эрининг
севгиси ва ҳурматини қозониш учун интилишган. Миср-
лик эркакларнинг қабр тошларида марҳумнинг оиласи
томонидан меҳр ва муҳаббатдан баҳраманд бўлгани
ҳақида ѐзувлар борлиги бежиз эмас. Аммо отанинг ўзи
нафақат оилани моддий жиҳатдан таъминлаши, унинг
боқувчиси ва ҳимоячиси бўлиши, балки оила аъзоларига
меҳр ва эьтибор билан муносабатда бўлиши, уларга
адолатли бўлиши керак эди. Аѐлнинг оиладаги мавқеъи
унинг жамиятдаги ижтимоий мавқеъини белгилаб бер-
ган. Аѐллар ва эркаклар ўртасидаги тенглик, албатта, ўша
пайтда бўлмаган ва бўлиши ҳам мумкин эмас эди, лекин
мисрликлар ҳаммага бу тенгсизлик шароитида аѐлга
хотин ва она сифатида қандай ҳурмат кўрсатиш керак-
лигини кўрсатганлар. Келинг, Қадимги Мисрда хотиннинг
ижтимоий мақомига оид баьзи муҳим қоидаларга эътибор
қаратсак. Унинг асосий вазифаси - "хўжайини учун унум-
дор майдон" бўлиш, яьни болаларни ва биринчи навбатда
эркакларни туғиш, чунки унинг ўғли, агар отаси ўлган
тақдирда, отасига ғамхўрлик қилиши керак эди (биламиз-
ки, Қадимги Мисрликлар марҳумларга, ҳудди тириклар
каби катта аҳамият билан қарашган) ва бу кўп сарф-
харажатларни ва вақтни талаб қилган.
Илоҳий тамойилларга асосланган Мисрнинг ижти-
моий тизими муҳим муваффақиятсизликларга йўл
қўймаган, аксинча, Миср жамиятини бирлаштирган, унда
барқарорлик ва ижтимоий оптимизмни сақлаб қолган. 3
минг йилдан кўпроқ вақт давомида мавжуд бўлган ушбу
катта цивилизация ҳаѐтийлигининг асосий шартларидан
бири шундай социал тузумларга таянар эди.
Шуни ҳам белгилаб ўтиш керакки, айнан
Аменхотеп IV (Эхнатон) даврида Қадимги Мисрлик-
лар Ахетатонга кўчиб ўтишганидан сўнг инсоният
тарихида биринчи бўлиб мўл-кўллик, тартиб ва адолат
тамойилларига асосланган ижтимоий фалсафани ишлаб
Do'stlaringiz bilan baham: |