O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
TARIX
1/6/2 2021
- 52 -
Горчаково станцияларидаги ѐғочсозлик корхоналари ва
омборлари, Самарқанд ва Жиззахдаги ғишт заводлари,
Қўқон ва Скобелевдаги ипак қурти уруғи заводлари,
Туркистондаги барча виночилик, жунни вайта ишлаш,
суғориш корхоналари ва транспорт жамиятлари 1918-1919
йилнинг биринчи ярмидаѐқ давлат фойдасига мусодара
қилинди[2].
1917 йил 26 октябрда қабул қилинган ―Ер
тўғрисида‖ги декретда йирик ер-мулклар, подшо ва диний
ташкилотлар ерлари жонли ва жонсиз инвентарлари,
хўжалик бинолари билан бирга қишлоқ ер қўмиталарига
ўтказилиши белгиланди. Бу бир томондан самарадорлик
даражаси паст бўлган жуда ҳам йирик ер эгалигини
тугатган бўлса, иккинчи томондан бу жараѐнда
кейинчалик ўрта ва кичик ер эгалигини ҳам тугатилишига,
барча ерлар жамоа хўжаликларига ўтказилишига сабаб
бўлди. Пировард натижада ер йирик мулкдор қўлидан
ҳудди шундай бошқа мулкдор – давлат қўлига ўтиб
қолишига олиб келди, холос. Большевиклар ваъда
қилгандай, ер барибир деҳқонники бўлмади, шакл
ўзгаргани билан мазмун ўшалигича қолаверди. 1918 йил
27 январда қабул қилинган ―Ерни умумий мулкка
айлантириш тўғрисдаги асосий қонун‖да бу яққол ўз
ифодасини топди. Ер бозор муносабатларидан четга
чиқарилди. Ерга расман қишлоқ хўжалиги коммунаси,
ширкатлари, қишлоқ жамоалари қаторида ўз кучи ѐки
оиласи кучи билан ишлов бера оладиганларгина эгалик
қилиши айтилган бўлса-да, амалда барча қишлоқ
меҳнаткашлари давлатга қарам колхоз ва совхозлар
ишчиларига айланди[3]. Маҳаллий партия ташкилотлари
раҳбарлигида деҳқон депутатлари Советлари қишлоқ-
ларда бошланган аграр ўзгартиришларни давом эттириб,
катта
ер-мулкларни
мусодара
қилиш
бошланди,
―меҳнатсиз хўжаликлар‖ деб аталувчи тўқ хўжаликлар
рўйхатга олина бошлади. Чунончи, 1918 йилда фақат
Тошкент уездининг 11 волостидагина 12 минг десятина
ери бўлган 174 та меҳнатсиз хўжалик ҳисобга олинди ва
кўп қисмининг ери мусодара қилинди. Катта қўрғон
уездида 3 минг десятинага яқин ер ҳисобга олиниб, 1560
десятинасидан кўпроғи тортиб олиниб, ерсиз деҳқоналрга
бўлиб берилди. Скобелев уездида 12315 десятина, Қўқон
уездида 2235 десятина ер ҳисобга олиниб, камбағал
деҳқон хўжаликларига тақсимлаб берилди[4]. Энг ѐмони,
―бой-қулоқлар‖га қарши қаратилган кураш усуллари
ўртаҳолларга ҳам қаратилди. Улар ҳам мулкдор сифатида
сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилинди, мулклари тортиб
олинди, айрим ҳолатларда жисмоний жиҳатдан йўқ ҳам
қилинди.
Кейинчалик Совет давлатининг таркибидаги
республикалар, жумладан, Туркистон АССР конституция-
си учун асос бўлиб хизмат қилган РСФСРнинг 1918 йилда
қабул қилинган конституциясида ―эксплуататорларни
шафқатсизларча тугатиш‖ ҳақида сўз боради. Хусусан,
ушбу конституциянинг 3-моддасида ерга эгаликда
хусусий мулкчилик шакли бекор қилинади. Завод ва
фабрикалар, ишлаб чиқариш корхоналари, умуман
олганда барча мулк шакллари давлат мулкига айлан-
тирилиши белгиланди. 23 моддада эса, ―Россия Социалис-
тик Федератив Совет Республикаси ишчилар синфининг
умумий манфаатларидан келиб чиқиб, социалистик
инқилоб манфаатларига зиѐн етказадиган шахслар ва
айрим гуруҳларни ҳуқуқларидан маҳрум қилади.‖ – деб
аниқ кўрсатма берилди.[5] 65-моддага кўра, ѐлланма
ишчилар ва ўзгалар меҳнатидан фойдаланувчилар,
корхона эгалари ва акциядорлар, хусусий савдогарлар
сайлов ҳуқуқидан маҳрум этил-дилар[6]. Давлат ўзининг
асосий вазифаларидан бири бўлмиш барча тоифадаги
фуқароларни ҳимоя қилиш ўрнига синфларни бир-бирига
қайраш, гиж-гижлаш, шу орқали мулкдорлар синфига
қарши умумий кайфиятни шакллантиришга ҳаракат қилди
ва маълум маънода ўз ниятига етди.
1920 йил сентябрь ойида РСФСР Конституцияси
андозаси асосида қабул қилинган Туркистон АССР
Конституциясида ҳам тадбиркор ва мулкдор қатламлар
бир қанча ҳуқуқлардан маҳрум қилинганлар[7]. Ушбу
конституциянинг ―Актив ва пассив сайлов ҳуқуқи‖ деб
номланган 5-бўлими 85-моддасига кўра эътиқоди,
миллати, жойлашган ўрнидан қатъий назар 18 ѐшга
кирган ҳар икки жинс вакиллари сайлаш ва сайланиш
ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатиб ўтилади. Конституция-
нинг 86-моддасида эса сайлаш ва сайланиш ҳуқуқидан
маҳрум қилинувчиларнинг категориялари кўрсатиб
ўтилади. Ушбу модданинг қуйидаги бандларига кўра: а)
фойда олиш учун ѐлланган меҳнатга мурожаат қиладиган
шахслар; б) меҳнатсиз эришилган фойда эвазига
яшайдиган шахслар, масалан, капитал учун бериладиган
фоизлар, корхоналардан олинган даромадлар, мулкдан
олинган даромадлар ва бошқалар соҳиблари; в) хусусий
савдогарлар, савдо ва тижорат воситачилари сайлов
ҳуқуқидан маҳрум қилинди[8].
1924 йил охиридаги миллий-ҳудудий чегараланиш
натижасида ташкил этилган ЎзССРда мулкдорларга
қарши олдин юритилган сиѐсат янада кескинлаштирилди.
Бинобарин, РСФСРнинг 1925 йили қабул қилинган
конституцияси андозасида 1927 йил март ойида
Ўзбекистон Советларининг II қурултойида ЎзССР
Конституцияси
қабул
қилинди.
Конституциянинг
―Шўрога сайлаш тўғрисида‖ги 6-бўлим 13-бобидаги 92-
93-моддаларига
кўра шунингдек, Ўзбекистон ССР
МИКнинг 1927 йил 12 декабрдаги ―Шўроларга сайловлар
тўғрисида дастуруламаллар‖да ҳам мутлақ синфийлик
назариясига асосланди ва ―меҳнатсиз кун кечирувчи‖
ижтимоий қатламларнинг ижтимоий-сиѐсий ҳуқуқлари
чекланди ва сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилинди[9]. Ушбу
нормалар кўплаб қонун ва қонуности ҳужжатлари билан
мустаҳкамлаб борилди. Партиянинг ҳар бир съезди ѐки
Компартия МК пленумларида албатта совет ва партия
органларида ўрнашиб олган ―душман элементлар‖,
хусусан, собиқ саноатчилар, бойлар ва тадбиркорларни
суриб чиқариш муҳокама қилинар, алоҳида қарорлар
чиқариларди.
1925 йил 8-11 апрелда бўлиб ўтган Ўз КП(б) МК
нинг II пленумида барча совет аппаратига сайловлардан
олдин Конституцияга кўра сайлаш ва сайланиш
ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсларнинг тўлиқ рўйхати
эълон қилинсин деб қарор қилинади[10].
Бундан ташқари, совет аппаратига кириб қолган
―ѐт элементлар‖дан тозалаб, Советларга қайта сайловлар
ўтказиш таклиф қилинди. Намуна сифатида Мирзачўл
уезди кўрсатиб ўтилиб, бу ерда советларни бойлар,
муллалар ва бошқа ―душман элементлар‖ эгаллаган
олганлиги, уларнинг ўрнига камбағал ҳамда ўртаҳол
деҳқонлар ва ишчилар вакилларини сайлаш учун қуйи
совет аппаратида қайта сайловлар ўтказиш керак, деб
синфийликка жуда кенг йўл очиб берилган.
Партия мулкдорлар ҳуқуқларини чеклаш сиѐсати-
дан аста-секин уларни таъқиб остига олиш ва керак бўлса,
жамият ҳаѐтидан супуриб ташлаш томон ўсиб борди. Бу
партиянинг кейинги резолюцияларда қарорларида ўз
аксини топган.
1925 йил 24-28 сентябрда Самарқандда ўтказилган
Ўзбекистон КП(б) МК IV пленумида ―Ўзбекистонда
советларни соғломлаштириш иши натижалари ва
истиқболлари‖ масаласи кун тартибида кўриб чиқилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |