O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
TARIX
1/6/2 2021
- 43 -
танқидий ўрганиш,
тизимлилик тамойиллари, культуро-
генез принципларига амал қилинди.
- Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd results).
Уруш шароитида саноатни қайта қуриш учун кадрлар
муаммосини ҳал қилишда ишчиларни ишлаб чиқариш
бўйича ўқитиш, билим юртлари воситасида, қисқа
муддатли курслар орқали индивидуал ѐки гуруҳ
тарзида
малакасини ошириш кабилар муҳим рол ўйнади.
Урушнинг дастлабки даврида ушбу йўллар орқали
оммавий малакага эга 105,7 минг ишчи ўқитилди. Бироқ,
кўрилган чора-тадбирларга қарамай, республиканинг
саноат корхоналари ишчи кучи билан 75–85%
таъминланди.
Алоқа йўллари халқ комиссариатининг 1941 йил
октябр ойидаги ―Хотин-қизлар орасида темир йўл
мутахассисларини тайѐрлаш ва меҳнат кўникмаларини
ошириш тўғрисида‖ги фармойиши ижроси сифатида 1942
йил охирига келиб Ўзбекистон темир йўлларида саккиз
минг беш юз тўқсон тўққиз нафар аѐллар ишлаган.
Биргина Самарқанд темир йўл станциялари ва
агрегатларида 1942 йил бошларига келиб бир юз йигирма
етти нафар хотин-қиз хизмат қилиб,
шулардан йигирма
нафари слесар, ўн нафари машинист ѐрдамчиси, уч
нафари поездларда ўт ѐқувчи(кочегар) бўлиб хизмат
қилган[4].
Ангрен кўмир конини тезкор ўзлаштириш
мақсадида халқ қурилиши усули билан қиқа муддатда
Тошкент-Ангрен автомобиль ва темир йўллари қурилди.
Шахталар ва Тошент-Ангрен темир йўлини
қуришда Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан 15
мингдан ортиқ колхозчи қатнашди[5].
1941 йил 20 сентябрдан 1942 йил январига қадар
Ангрен кўмир разрези (очиқ кони) қурувчилари ҳажми
3229693 м3, шу жумладан карьернинг қурулишида
153336 м3 тенг ер ишлари бажардилар. Бажарилган
ишларнинг қиймати 3 млн. рубль атрофида бўлди[6].
Ўзбекистон саноатини
янада ривожлантиришда
ѐқилғи базасини кенгайтириш муҳим рол ўйнади.
―Ангренкўмир‖ конида янги кўмир шахталари ва
карьерларни қуриш бошланди. Унинг тез ўзлаштирилиши
учун биринчи навбатда конни республиканинг саноат
марказлари билан боғлайдиган темир йўл ва автомобил
йўлларини қуриш керак эди. Уларнинг бунѐд
этилиши
халқ қурилиши усулида амалга оширилди. Ушбу усул илк
марта темир йўл қурилиши соҳасида қўлланилган эди.
Шундай қилиб, 40 кун ичида Ангрен ҳавзасини Тошкент
билан боғлайдиган узунлиги 120 км. бўлган автоулов ва
темир йўл қурилди.
1943 йилда иккита кон ишга туширилди ва янги
шахталар, цемент заводи ва электростанция қурилиши
бошланди. Уруш йилларида Ангрен конида темир йўл, 20
минг аҳолига мўлжалланган аҳоли
яшаш пункти,
электростанция, клуб ва бошқа маданий-ижтимоий
муассасалар бунѐд этилди.
Ўзбекистон урушнинг муҳим арсеналларидан
бирига айланиб, уруш даврида фронтга 2100 самолѐт,
17342 авиамотор, 2318000 авиабомба,17100 миномѐт, 4500
бирликдан иборат миналарни йўқ қилувчи қурол, 60
мингга яқин ҳарбий-кимѐвий аппаратура, 22 млн. дона
мина,1
миллион дона граната, 560000 снаряд, дала
радиостанциялари учун 3 млн. радио лампа, қарийиб
300000 парашют, 5 бронепоезд, 18 ҳарбий-санитария ва
ҳаммом-кир ювиш поезди, 2200 та кўчма
ошхона ва
бошқа кўпгина ҳарбий анжомлар етказиб берди. Фақат
республика
енгил
саноат
халқ
комиссарлиги
корхоналарнинг ўзи 1941-1945 йиллар мобайнида 7518,8
мингта гимнастерка, 2636,7 пахтали нимча, 2861,5 мингта
армия этиги тайѐрлаб берди. Шунингдек, енгил саноат
корхоналари фронтга 24469918 рубл нақд пул юборган.
Енгил саноат корхоналари ва саноат кооперацияси
артеллари томонидан 443,3 миллион рубллик маҳсулот
ишлаб чиқарилди[7]
Do'stlaringiz bilan baham: