O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz FALSAFA 1/5/1 2021 - 84 -
2-расм “Сизни иш жараёнингизда қандай муоммолар безовта қилади?”
“Ички
ишлар
ходимларининг
оилавий
муносабатларини яхшилаш учун вазирлик томонидан
амалий ёдам кўрсатилса, сиз бунга муҳтожман деб
ҳисоблайсизми?”- саволи жуда оғриқли масала бўлиб,
ички ишлар ходимларининг оила мухитини яхшилаш учун
амалий ёрдамга муҳтож эканлиги сўровномамиздаги
бошқа саволларга жавоб таҳлилларидан яққол кўриниб
турибди. Психологик, ҳиссий, молиявий ва маънавий
кўмакка муҳтож оилалар ички ишлар ходимлари оилалари
орасида
жуда
кўпчиликни
ташкил
этиши
ҳайратланарлидир. Саволга берилган жаволар таҳлилида
кўришимиз мумкинки 73,3% респондентимиз бундай
кўмакни амалга оширувчи марказ вазирлик томонидан
ташкил этилиши тарафдори эканлигини кўришимиз
мумкин. 6,7% респондент бундай марказнинг кераги
йўқлигини таъкидлаган бўлса, 23,3% респондент бу
ҳақида ўйлаб кўрмаганлигини таъкидлаган. Ушбу
саволимизда
марказ
очилиши
тарафдорларининг
кўрсатгич қиймати юқори эканлиги, ички ишлар
ходимларининг оилада ижтимоийлашувида ижтимоий
муоммоларга дуч келишларини аниылади.
Хулоса ва таклифлар (Conclusion/Recommendations). Ички
ишлар
ходимларининг оилада ва жамиятда ижтимоийлашувини
ўрганишга бағишланган битирув малакавий иши
давомида мавзуни ўрганиб чиқиш ва ўтказилган
тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосаларни ишлаб
чиқдик:
- Ички ишлар тизимида махсус бўлимда ишловчи
ходимларнинг оилавий шароитларида муаммолар ҳам
уларнинг
иш
фаолияти
турличалиги
билан
характерланади. Оилавий муаммоларнинг касбий фаолият
туфайли содир бўлишини олдини олиш мақсадида ички
ишлар тизимида ходимларнинг психологик ҳолатини
яхшилаш, оилавий муносабатларнинг яхшиланиши,
ходимнинг руҳий ҳолатини балансга келтириш учун
амалий чоралар ҳам амалга ошириб турилади.
-Оила даврасида мулоқот қилганда ҳам ички
ишлар ходимлари иш жойидаги психологик ҳолатидан
чиқиб кетишлари қийин бўлади. Фарзандларга ёки
турмуш ўртоғига муомила қилганида ҳам уларга нисбатан
қаттиқ қўллик йўлини тутадилар. Бу эса оилавий
муносабатларга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Баъзи
ҳолатларда оила аъзоларига нисбатан ҳам ишончсизлик
билан муносабат қилишлари оилавий муносабатларнинг
дарз кетишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Шу билан биргаликда қуйидаги таклифларни
ишлаб чиқдик:
-ходимнинг уйига ташриф буюриш, оила аъзолари
ва фарзандлари билан бевосита суҳбат олиб бориш;
-ички ишлар ходимларининг социал фаолияти
бўйича махсус касбий тайёргарликка эга психолог
мутахассисларни жалб қилиш;
-ўз вақтида психологик ёрдам кўрсатиш, ҳар бир
бўлинманинг
шахсий
таркиби
билан
даврий
текширувларни амалга ошириш;
-гуруҳ иштирокчилар ўртасида стрессни енгишга
ёрдам берадиган тренинг ва машқлар ўтказиб туриш,
машғулотлар якунланганидан сўнг уларнинг натижалари
бўйича социологик тадқиқотлар ўтказиш келгуси фаолият
учун йўналишларни аниқлаб олиш;
-хизмат билан боғлиқ ҳолатлар бўйича ички ишлар
ходимлари турмуш ўртоқлари билан ҳам психологик
тадбирлар ташкил қилиш;
-ички ишлар ходимларининг оила аъзоларига иш
шароити, мавжуд бўлиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар
ҳақида тушунча бериш, шундай ҳолатларда қандай йўл
тутиш йўлларини кўрсатиш;
-ички ишлар ходимининг намунали турмуш ўртоғи
бўлиш муносабатларини кўрсатиб бериш;
-ички ишлар ходимининг ўзига хос психологик
ҳолатларини
ҳисобга
олган
ҳолда
оилавий
муносабатларни
олиб
бориш
жараёнлари ҳақида
психологик суҳбатлар ўтказиб туриш;
-ички ишлар ходимида стрессли ҳолатларга бўлган
муносабатини ўзгартириш уларнинг психологик ҳолатини
нормаллаштириш;
-ички ишлар ходимларининг иш фаолиятида қийин
вазиятларда уларнинг оила аъзоларини ҳам руҳий қўллаб
қувватлаш.