Ҳозирги ўзбек адабий тили (У.ТУРСУНОВ, А. МУХТОРОВ, Ш. РАДМАТУЛЛАЕВ) ТОШКЕНТ:- «УЗБЕКИСТОН» 1992 (107-б)
Тил бирликларини синонимлар, антонимлар деб бирлаштириш — семантик системалаш. Булар лексик-семантик гурухлашда охирги тудаланиш хисобланади ва семантик микросистема деб юритилади. Тил бирликларининг айни бир маънони англатиши асосида гуруҳланиши синонимия дейилади (юнонча synonimon —≪биргаликда исмлилик≫).
Синонимия икки ва ундан ортик; тил бирлигининг ўзаро маъно муносабати асосида тугилади. Бундай муносабатда катнашувчи бирликларнинг миқдорини чеклаб булмайди. Иккинчидан, бу тил бирликлари уз ичида
мунтазам бир системани ташкил этади. Шу хусусиятларини ҳисобга олиб, синонимия муносабати хосил этувчи тил бирликлари бири иккинчисига нисбатан синоним дейилади, синонимлар жамланган ҳолда синонимия қа-
тори деб юритилади.
Синонимия лугавий бирликларда ҳам, грамматик бирликларда ҳам мавжуд. Шунга кура синонимия икки хил:
I. Лугавий синонимия — лугавий бирликларнинг ўзаро синоним булиши: куёш, кун; кук, осмон; чопмоқ, югурмоқ каби.
II. Грамматик синонимия — грамматик бирликларнинг ўзаро синоним булиши: -яп, -ётир (уқияпман, уқиётирман) каби.
Лугавий синонимия уч хил:
1. Лексик синонимия — лексик бирликларнинг ўзаро синоним булиши: мугамбир, айёр, қув, маккор каби.
2. Фразеологик синонимия — фразеологик бирликларнинг ўзаро синоним булиши: илоннинг ёгини ялаган, бурганинг кузини курган каби.
3. Лексик-фразеологик синонимия — лексик бирлик билан фразеологик бирликнинг ўзаро синоним булиши: осонгина, хамирдан қил сугургандай каби.
Синонимлар ўзаро услубий бахр жиҳатидан фаркланса, услубий синоним дейилади. Ҳар бир синонимия катори, одатда:
а) услубий базҳо семаси бетараф лексик бирликни ва
б) услубий базҳо семаси бетараф булмаган лексик бирликни уз ичига олади. Масалан, юз,бет, афт, башара, чеҳра синонимия каторида юз лексемаси,
кулмоқ, илжаймоқ, иржаймоқ, тиржаймоқ, жилмаймоқ, ишшаймоқ, қирингламоқ, табассум қилмоқ, хахоламоқ, хандон ташламоқ синонимия қаторида эса кулмоқ лексемаси бетараф, колганларида эса услубий
базҳо буртиб туради.
Синонимлар ўзаро нутқий хосланиш белгиси жиҳатидан фарқланса, нутқий синонимлар дейилади. Масалан, юз, бет, афт, башара, чеҳра синонимларидан юз лексемасининг ишлатилиши нутқ куринишлари буйича чегараланмаган, бет, афт, башара лексемалари асосансузлашув нутқида, чеҳра лексемаси эса асосан бадиий нутқда ишлатилади.
Нутқий синонимлар қуйидагича муносабатларда воқe булади:
1) умумнутқ лексемаси (нутқнинг барча куринишида ишлатилаверадиган лексема) билан бадиий нутқ лексемаси орасида: нур — умумнутқ лексемаси, ёгду — бадиий нутқ лексемаси; пешана — умумнутқ лексемаси,
манглай — бадиий нутқ лексемаси; хат — умумнутқ лексемаси,
мактуб — бадиий нутқ лексемаси каби;
2) умумнутқ лексемаси билан сузлашув нутқи лексемаси орасида: яна — тагин, бошқа — булак, алмашмоқ — алишмоқ каби;
3) умумнутқ лексемаси билан расмий нутқ лексемаси орасида: тугамоқ — тамом булмоқ, қатнашмоқ —иштирок этмоқ каби;
4) сузлашув нутқи лексемаси билан бадиий нутқ лексемаси орасида: афт — чеҳра, бўлак — узга каби.
Доминанта деб, одатда, синонимия қаторидаги лексик мундарижаси барча синонимлари учун умумий, услубий баҳоси бетараф, умумнутқда хосланган бирлик танланади. Масалан, юз, бет, афт, башара, чеура синонимия қаторида юз лексемаси доминанта; кулмоқ, илжаймоқ, иржаймоқ, тиржаймоқ, жилмаймоқ, ишшаймоқ, ҳирингламоқ, табассум қилмоқ, хахоламоқ, хандон ташламоқ синонимия ҳаторида кулмоқ лексемаси доминанта; ширин, мазали, лаззатли, лазиз синонимия қаторида ширин лексемаси доминанта.
Доминантани белгилаб олиш синонимия лугатини тузиш ишида катта аҳамиятга эга. Чунки: а) синонимия қатори шу доминанта асосида лугатдан жой олади;
б) синонимия ҳатори англатган маъно шу доминанта асосида таърифланади, сунгра шу синонимия қаторидаги ҳар бир синонимнинг узига хос маъно кирраси, услубий баҳо семаси, нутқий хосланиш белгиси каби хусусиятлари
баён қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |