1
Ҳозирги замон тилшунослигида этник менталитет масалалари
Бадалов Ф.А., Машарибов Ғ.Т., ЎзДЖТУ
Тилда менталитет миллий рамзлар, миллий қадриятлар, урф-одатлар
кабиларни ифодалаб, бирор бир халқнинг этник ўзига хослигини англатувчи ва
кенг қўлланиладиган тушунчадир. Этник умумийлик - бу маълум бир ҳудудда
кишилар орасида иқтисодий-ижтимоий муносабатларга боғлиқ бўлган маданий
тил умумийлигига айтилади. [1: 10]. Тил эса этник умумийликнинг юзага
келишидаги асосий шартдир. Ҳозирда илмий тадқиқотларидаги асосий йўналиш
этник автопортретлар ва стереотипларнинг қиѐсий ўрганилишига қаратилган.
Булар қаторига бир қанча илмий тадқиқотларни санаб ўтиш мумкин: этник
портретлар ва автопортретларнинг нутқ марказлари; француз ва рус миллий
стереотиплари; рус ва инглиз миллий лирикасидаги этник автопортретлар;
инглиз ва рус тилларида фитонимлар таҳлили; табиат кўринишлари номларини
ўз ичига олган феълли фразеологик бирликлар таҳлили кабилар.
Тил ва этнос муаммоси бир қатор назарий муаммоларни ўртага ташлайди ва
ушбу муаммолар орасида иккитаси жуда долзарб ҳисобланади, булар тил ва
маданият ҳамда тил ва менталитет муаммоларидир. Тил фикрни ифода этувчи
восита бўлиб қолмай, балки фикрнинг ажралмас бўлаги учун у миллатнинг
маънавий, маданий кўриниши ҳисобланади. Тил, албатта, ўз тизимида миллий
маданият кўринишини мужассамлаштирган. А.Т.Хроленконинг фикрича, тил
руҳият ва маданиятнинг шарти бўлиб, руҳиятнинг фаолияти натижаси
ҳисобланади ва улар доимо бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Тил бир
вақтнинг ўзида маданиятнинг муҳим қисми, маҳсули ва шартидир [2:99].
Тил фаолиятининг миллий-маданий хусусиятларини ўрганиш тилшунослар
орасида катта қизиқиш уйғотиб, асосида “тил – маданият модели” тушунчаси
ѐтган бир қатор лингвистик назариялар, яъни, лексик-семантик тизимларнинг
маданий-лингвистик асосини ўрганувчи этносемантика, лингвоўлкашунослик,
этнопсихолингвистика, этнолингвистика кабиларнинг пайдо бўлишига олиб
келди. Л.Н. Гумилѐв қуйидагича таъриф бериб ўтади, “маданият - бу маълум
этник тизим билан боғлиқ бўладиган системадир” [3:141]. Бирор-бир этнос
вакили бир предметни (ѐки бир кишини) унинг замон ва макондаги ўлчовини
2
эмас, балки унинг маъносини қабул қилади, маъно эса ўз ичига борлиқнинг
ўзаро ички алоқаларини мужассамлаштиради. Маъно орқали бирор этносга
тегишли бўлган маданий стереотип ѐки борлиқнинг тасвири гавдаланади.
Маданий стереотип тушунчаси кишиларнинг “этник” тушунчасини алоҳида
олиб, ўзларини ўша этник менталитет вакили деб ҳисоблашлари жараѐнида
юзага келади. Шу сабабли Н.В. Уфимцеванинг ўз изланишларида маданият
доимо этносга ва кишиларга хос, яъни этник деб ҳисоблайди [4:57]. Булардан
келиб чиқиб, А.А. Никешенков этник маданият – инсон шахсияти ва нормалар
йиғиндиси бирлигидир деб таъкидлашига тўла қўшилишимиз мумкин [5:111].
Менталитет тилда калит сўзлар билан бир қаторда у ѐки бу грамматик
категориялар ва тизимлар кўринишида ифодаланиши мумкин. Шунингдек,
менталитетни ифодалашда маълум бир тилнинг бойлиги ҳисобланмиш
фразеологик бирликлар жуда катта ўрин тутади. Тилда бирор миллатнинг
менталитети ѐритила туриб тадқиқотчи ўша халқнинг ўзига хос миллий
характери қирраларини тасвирлайди. Айнан, бир фразеологик бирликнинг
яратилишида халқларнинг менталитети катта аҳамият касб этади, жумладан,
турли этник маданиятларда ранглар тасвирининг рамзлари турлича тадқиқ
қилинган. Масалан оқ ранг: Америкада – “тозалик”, Францияда – “нейтраллик
(ҳолислик)”, Мисрда – “Шодлик”, Ҳиндистонда – “Ўлим”, Хитойда – “Ўлим ва
тозалик” кабиларни ифодалайди. Инглиз тилидаги арчагул ва рус тилидаги
қайин сўзлари шу мамалакатлар халқларига хос хусусиятни англатса, ўзбек ва
француз халқлари учун пахта, буғдой кабилар кўпроқ қўлланилади ва ушбу
ўсимликлар миллий рамзлар бўлиб ҳам хисобланади. Шунингдек, ботқоқ сўзи
ўзбек, француз каби кўплаб миллатлар тилларида салбий маъноларда
қўлланилса, аксинча финларда бу сўз ижобий хусусиятларни англатиб келади.
Шу ўринда ҳайвонлар номлари компонент қилиб олинган бирликларга эътибор
қаратсак, кўплаб халқларда қадимдан хўроз сўзи асосан вақтни аниқлаш ва
ифодалаш мақсадида ишлатилган. Сабаби хўрознинг эрталаб қичқириб,
одамларни уйғотиб, вақтни билдирувчи соат сифатида бўлиши асосий сабаб
бўлган. Хўрози бўлмаган уйни вақтдан бехабар ҳисоблашган. Кишилар орасида
вақтни ифодалаш мақсадида хўроз номи билан ишлатилувчи фразеологик
3
бирликлар пайдо бўла бошлаган. Масалан: хўроз қичқирди-тонг отди; хўроз
қичқирмасдан-жуда эрта; биринчи хўроз қичқирди, - белгиланган вақт тугади
кабилар. Иборалардаги компонентларнинг қай миқдорда ишлатилиши бу
ҳайвонларнинг айрим худудларда қанчалик тарқалиши, кишилар ҳаѐти билан
яқинлигидир. Масалан юқоридаги хўроз номи билан ифодаланган фоазеологик
бирликлар барча халқлар фразеологик фондида кўп учрайди, чунки хўроз уй
ҳайвони ҳисобланиб, доимо кишилар кўз ўнгида ва кишилар унинг хатти-
ҳаракатларини кўпроқ билишади, ўз навбатида нутқда ҳам унинг номи тез-тез
ишлатилиб турилади. Француз ва ўзбек тиллари қардош бўлмаган тиллар
эканлиги сабабли, шунингдек, ушбу тилларда сўзлашувчи халқларнинг бошқа-
бошқа ҳудудларда истеъқомат қилишлари, анъаналарнинг бир-биридан фарқ
қилиши натижасида ушбу тиллардаги фразеологик бирликларда ҳайвонлар
номининг компонент бўлиб келиши сон ва сифат жиҳатидан табиий равишда
фарқ қилади. Жумладан Францияда Ўзбекистон худудига нисбатан ўрмонлар
кўпроқ учраши, океан яқинлиги сабабли ўрмон ва сув ҳайвонлари номлари
нутқда кўпроқ ишлатилиши кузатилади. Масалан, Si vous étiez pâle et de la nature
des mollusques, vous n’auriez rien à craindre; mais... Ушбу жумлада молюск
компоненти қўлланилиб, бу компонент ўзбек тилида умуман учрамайди. Ҳар
икки миллат вакиллари тилида ҳам уй ҳайвонларининг номлари жуда кўп
ишлатилиши уларнинг кишилик тараққиѐтининг илк даврларидан буѐн инсон
билан биргаликда, ѐнма-ѐн яшаб келишидир. Инсонларнинг улардан
фойдаланиши натижасида нутқда уларнинг номлари ўз аксини топади.
Юқоридагилардан келиб чиқадики, миллатларнинг этник менталитетини
ѐритишда фразеологик бирликлардаги ҳайвонлар номлари компонентлари
(зоонимлар, анималистик бирликлар)нинг ўрни беқиѐсдир.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Арутюнов О.А., Чебоксаров Н.Н. Передача информация как механизм существования
этносоциальных и биологических групп человечества. –М.: Наука, 1972. –351с.
2. Хроленко А.Т. Этнос – Язык – Культура. – Курск, 1996. – 116с.
3. Гумилѐв Л.Н. Этносфера. – М., 1992.
4. Уфимцева Н.В. Этнические и культурные стереотипы. – М., 1995.
5. Никешенков А.А. Современное этническое сознание и мифологизм. - М., 1995.
Do'stlaringiz bilan baham: |