Өзбекстан республикасы жоқары ҳӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги



Download 5,03 Mb.
bet3/31
Sana11.07.2022
Hajmi5,03 Mb.
#775703
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
БМИ Хожаниязова

Мавзунинг объекти ва предмети.
Мавзу объекти сифатида очиқ калитли криптотизимлар, жумладан, RSA, El-Gamal, Диффи-Хеллман алгоритмлари, сонлар назарияси, модулли арифметика асослари, шунингдек асимметрик криптотизимларнинг асоси бўлган факторизация ва дискрет логарифмлаш масалалари, шунингдек мавзунинг материаллари асосида ўқув курсини яратиш учун Courselab дастури олинган.
Мақсад ва вазифалар.
Ушбу малакавий иши мавзуси орқали ахборотларни ҳимоялаш муаммолари, ахборотлашган жамиятда электрон ахборотлардан фойдаланиш ва уни ҳимоя қилиш қанчалик муҳим ва аҳамиятга эга эканлигини ёритиш.
Ишдан кўзланган асосий мақсад ахборотларни ҳимоялашда асимметрик криптотизимларни ўрганиб, уларни таққослаш ва таҳлил қилиш, талабаларда ахборотларни ҳимоялашнинг замонавий усуллари ҳақида мос билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш ва бунда замонавий электрон ўқув курсларини яратиш дастурлари, жумладан Courselab дастурида мавзунинг ўқув курсини яратиш.
Малакавий ишга қўйилган вазифалар асимметрик криптотизимларнинг илмий асосларини ўрганиш, “асимметрик криптотизимлар” мавзуси бўйича маъруза, амалиёт ва мустақил таълим машғулотлари учун замонавий педагогик технологиялар ишланмаларини тайёрлаш ва жорий этиш усулларини ишлаб чиқиш, малакавий иши мавзуси бўйича кейс-технологиясини ишлаб чиқиш, Courselab дастурида мавзунинг ўқув курсини яратиш.
Адабиётлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили.
Республикамизда «Ахборотлаштириш» ва «Давлат сирларини ҳимоялаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Қонунлари асосида, шунингдек конфиденциаль ёки давлат сирларига алоқадор ахборотларни криптографик тизимларни фойдаланиб ҳимоялаш бўйича фаолиятни тартибга солиш мақсадида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш Ҳаракатлар стратегиясининг 5-йўналишида “ ... ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга ўз вақтида ва мутаносиб равишда қарши ҳаракатларни ташкил этиш” мамлакатнинг ахборот соҳаси олдида турган асосий вазифалардан бири эканлиги келтирилади [5].
«Электрон рақамли имзо ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (11.12.2003 йилда тасдиқланган. №562-II) мақсади электрон рақамли имзони фойдаланишни тартибга солиш, «Электрон ҳужжат айланиши ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (29.04.2004 йилда тасдиқланган. №611-II) мақсади электрон ҳужжат айланиши соҳасида муносабатларни тартибга солиш бўлиб ҳисобланади.
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (9.12.2015 йилда қабул қилинган) «Ахборот хавфсизлигини таъминлаш принципи» моддасига биноан электрон давлат хизматларинин кўрсатувчи давлат органлари фойдаланиладиган ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг хавфсизлигини таъминлаши шарт эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг қабул қилиниши мамлакатимизда ахборот хавфсизлиги масалаларини ечиш борасида муҳим ташкилий қадам бўлди. Унга кўра Республикамизда «Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази» ҳамда «Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази»ни ташкил этиш белгиланган, шунингдек ушбу марказларнинг тузилмаси ва фаолият тартибини белгиловчи Низом қабул қилинган.
Республикамизда ахборотларни криптографик ҳимоялаш борасидаги масалаларни тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 3 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида ахборотларни криптографик муҳофаза қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-614 сонли қарорида ўз аксини топган. Шунингдек мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикасида ахборотларни криптографик ҳимоялаш бўйича Низом ҳамда Ўзбекистон Республикасида ахборотни криптографик ҳимоялаш воситаларини сертификациялаш Қоидалари тасдиқланган.
Юқорида таъкидлаб ўтилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида бир қатор вазифалар белгилап берилган. Жумладан, олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ахборотларни криптографик ҳимоялаш соҳасида давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш топширилган.
Симметрик криптографиянинг илмий ва амалий асослари бўйича бажарилган ишларига эътибор қаратадиган бўлсак, жаҳон ва ҳамдўстлик мамлакатларида кўйидаги олимларининг ишларини айтиб ўтиш жоиз. Асимметрик криптотизимларнинг назарий ва амалий асослари бўйича Н.Коблиц (“Курс теорий чисел и криптографий”), Брюс Шнайер («Прикладная криптография»), Арто Саломаа («Криптография с открытом ключом»), Ященко В.В. («Введение в криптографию»), В.П.Кузминов («Криптографические методы защиты информаций»), Рябко Б.А., Фионов А.Н. (Криптографические методы защиты информации)ларнинг ишларини келтириб ўтса бўлади. Шунингдек, ушбу соҳа бўйича маҳаллий олимларимиздан республикамизда С.Ғуломовнинг (“Основы информационной безопасности”), М.Арипов ва Ю.Пудовченколарнинг (Основы криптологий), И.М.Каримов ва Н.А.Тургунов (Ахборот хавфсизлиги асослари), С.К.Ғаниев, М.М.Каримов, К.А.Ташевларнинг (Ахборот хавфсизлиги. Ахборот-коммуникацияон тизимлар хавфсизлиги) ишлари алоҳида аҳамият касб этади.
Ушбу адабиётларда ахборотларни муҳофаза қилиш, ахборотларга таҳдидлар, ҳимоянинг техник воситалари, криптография ва криптотаҳлил, симметрик ва асимметрик криптотизимлар, электрон рақамли имзо, ахборот хавфсизилигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ахборот ҳимояси соҳасидаги халқаро стандартлар, ахборотни ҳимоялашнинг давлат тизими, уни амалга оширувчи норматив ҳужжатлар, етакчи чет эл мамлакатларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимларига оид маълумотлар келтирилган.
Олий таълимда талабаларинг билим ва кўникмаларини педагогик ва инновацион технологиялар асосида шакллантиришда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, ҳозирги замон ватандош педагог-тадқиқотчиларимиздан А.Н.Азизходжаева, А.A.Aбдуқодиров, Н.Шодиев, K.X.Ҳошимов, Ж.Г.Юлдошев, Ў.K.Tолипов, Н.A.Муслимов, Ф.M.Закирова, Н.Ҳ.Авлиёқулов, У.Ш.Бегимқулов, С.Ю.Ашуроваларнинг изланишларида ёритилган ёндашишлар, Россия педагоглари В.С.Аванесов, В.П.Беспалко, В.Н.Герасимов, В.П.Давидов, А.А.Деркач, Н.В.Кузмина, Н.К.Никандров, В.А.Сластенин ва бошқа олимларнинг интерфаол усуллар, қўлланилиши зарур бўлган воситалар шарҳлари, уларнинг олий таълим тизимида тутган ўрни тўғрисидаги қарашларини айтиб ўтиш жоиз.

Download 5,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish