О’zbekistonning eng yangi tarixi


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев



Download 0,98 Mb.
bet47/59
Sana20.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#460622
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   59
Bog'liq
2 5291800386171046476 (0)

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади.
Уларни амалга ошириш доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари мунтазам ўтказилмоқда. Хусусан, иккинчи шундай учрашув ўтган йили ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.
2018 йил март ойида пойтахтимизда Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференция муваффақиятли ташкил этилди, унинг якунида афғонлараро тинчлик музокараларини бошлаш бўйича ўзига хос “йўл харитаси”га айланган декларация қабул қилинган эди.
Ўша йилнинг декабрь ойида эса БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” махсус резолюцияси қабул қилинди.
Бугунги кунда БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари бўйича конвенцияси лойиҳасини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу конвенциянинг долзарблиги жорий йил август ойида ўтган “Ёшлар 2020: глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” Самарқанд форумининг халқаро иштирокчилари томонидан яна бир бор қайд этилди.
Икки йил аввал ташкил этилган Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик асосидаги Траст фонди амалий фаолият кўрсатмоқда.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган барча ташаббуслар жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланиб, амалиётга татбиқ этилмоқда.


6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Ватанимиз тарихида биринчи марта ўзбек тилида нутқ сўзлади.
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеяси сессияси тарихда биринчи марта бутунлай янги форматда — коронавирус пандемияси туфайли онлайн мулоқот режимида бўлиб ўтаётганлиини қайд этди. «Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф жиҳатларини яққол кўрсатди. Ҳозирги таҳликали ва мураккаб вазият ер юзидаги барча давлатлар ва халқлар ўзаро боғлиқ эканини, ўртамизда мунтазам мулоқот, ишонч ва яқин ҳамкорлик ўта муҳимлигини исботлади», — деди у.
«Шу йўлда барчамиз ҳукуматлар, парламентлар ва фуқаролик жамиятларининг ўзаро саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, умумий масъулият тамойилларини мустаҳкамлаш, халқаро шерикликни мувофиқ ҳолда ривожлантириш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақоми ва салоҳиятини ошириш, ваколатларини кенгайтириш лозимлигини чуқур англадик. Мақсадимиз — ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратишдир», — дея таъкидлади Президент.
Шавкат Мирзиёев БМТ шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этди. Ушбу ҳужжатда ҳар бир давлатнинг ўз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятлари акс этиши лозим.
Шунингдек, Президент ташкилот Бош котиби Антониу Гутерришнинг инқирозли вазиятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммоларига бағишланган саммитни ўтказиш бўйича таклифини маъқуллашини таъкидлади.
Ушбу сессияда Пандемия даврида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, Ёшлар сиёсати, Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик, «Афғонистон — Марказий Осиёнинг ажралмас қисми», Глобал иқлим ўзгариши ва Орол муаммоси, Жаҳонда қашшоқликка қарши курашиш каби бир қатор муҳим масалалар ҳам Юртбошимиз томонидан таъкидланган эди.


2. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) — давлатлараро ташкилот. 1991 йил 8 декабрда Минскда Белоруссия, Россия, Украина томонидан тузилган. Ана шу давлат раҳбарлари имзо чеккан Битимда СССР чуқур таназзулга учраб парчаланиб кетиш натижасида йўқ бўлганлиги қайд қилинди, учала давлат сиёсий, иктисодий, гуманитар, маданий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга интилишини баён этди. 1991 йил 21 декабрда Битимга Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон кўшилди, улар Белоруссия, Россия ва Украина билан бирга МДҲнинг мақсад ва қоидалари тўғрисидаги Декларацияга Олмаота шаҳрида имзо чекдилар. 1993 йил МДҲга Грузия қўшилди. 1993 йил МДҲ Устави қабул қилинди, у давлатларнинг инсон ҳуқуклари ва эркинликларини таъминлаш, ташки сиёсий фаолиятини мувофиклаштириш, умумий иқтисодий маконни вужудга келтириш, транспорт ва алоқа тизимларини ривожлантириш, аҳоли соғлиғи ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий масалалар ва иммиграция сиёсати, уюшган жиноятчиликка карши кураш, мудофаа сиёсатида ҳамкорлик қилиш ва ташқи чегараларни қўриклашда биргаликда фаолият юритишни назарда тутади. МДҲ ҳақиқий аъзолари билан бирга МДҲ фаолиятининг айрим турларида қатнашувчи аъзолар бўлиши мумкин. МДҲнинг қуйидаги органлари ташкил килинган: Давлат бошлиқлари кенгаши, Ҳукумат бошликлари кенгаши, Ташки ишлар вазирлари кенгаши, Давлатлараро иктисодий кўмита, маркази Санкт-Петербургда бўлган Парламентлараро ассамблея ва бошқа МДҲнинг доимий ишловчи органи Минск шаҳрида жойлашган Мувофиқлаштирувчимаслаҳат қўмита ҳисобланади. Унинг қошида доимий котибият ишлайди. Давлат бошлиқлари кенгаши 1 йилда камида 2 марта ўтказилади. МДҲ органларининг фаолияти МДҲ Низоми билан тартибга солинади.
МДҲ собиқ СССР ҳудудида фуқаролик уруши келиб чиқишининг олдини олди, мамлакатларни босқичма-босқич халқаро муносабатлар тизимига кириб, мустақилликлари, суверенитетини мустаҳкамлашга кўмак берди. МДҲ ўз фаолияти давомида ҳаддан ташқари кўп қарорлар қабул қилди-ю, лекин аксарият ҳолларда уларнинг купи бажарилмади. Ҳозир МДҲга кирувчи давлатларнинг аҳолиси 283 млн. кишини ташкил этади. Бу аҳолининг 120,5 млн. иқтисодиётда машғулдир. Уларнинг 29,4 фоизи саноат ва қурилишда, 21,5 фоизи қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчилик соҳасида ишлайди.
Ўзбекистон ўз миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда МДҲда иштирок этмоқда. У МДҲга давлатлар устидан тузилган ташкилот сифатида эмас, балки мустақил давлатларнинг ҳаракатларини мувофиклаштирувчи орган сифатида қарайди. МДҲ ҳудудида давлатларнинг тенг ҳуқуқлиги асосида ягона иқтисодий маконни яратиш, ташкилотда умуман иқтисодий муносабатларнинг устуворлигига эришиш, давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун ҳаракат қилади.

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish