О’zbekistonning eng yangi tarixi


MDHning barcha aʼzolari (alfavit boʻyicha)



Download 0,98 Mb.
bet48/59
Sana20.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#460622
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   59
Bog'liq
2 5291800386171046476 (0)

MDHning barcha aʼzolari (alfavit boʻyicha)

  1. Арманистон

  2. Беларус

  3. Молдова

  4. Озарбайжон

  5. Қирғизистон

  6. Қозоғистон

  7. Россия

  8. Тожикистон

  9. Туркманистон

  10. Ўзбекистон

  11. Украина

Бугунги кунда ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан жадал тараққий этиб бораётган ривожланаётган мамлакатлар қаторидан жой олмоқда. Бунга кейинги икки йилда мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсати янада ўзгача жозиба ва нуфуз касб этди. Халқаро миқёсдаги нуфузли оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотлар кўлами ва қамрови хусусида сўз юритиб, бу буюк истиқбол сари босилган одим қадам эканлигини эътироф этишмоқда.


Республикамизнинг иқтисодий ривожланиши хусусида тўхталиб, шуни таъкидлаш жоизки, мазкур тизимнинг тараққий этиши мамлакат аҳолиси ижтимоий ҳаётининг яхшиланишига мустаҳкам пойдевор бўлмоқда.
Статистик рақамларга юзланиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий жиҳатдан тараққий этиш даражасига баҳо берсак. Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланиш даражаси ва шарт-шароитлари нисбатан яқин ва режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтган собиқ иттифоқ давлатлари билан иқтисодий кўрсаткичларни солиштириш республикамизнинг қай даражада дунё ҳамжамиятига интеграциялашаётганлигини кўриш имконини беради.
XXI — аср бошланишидан кейинги даврда МДҲ мамлакатларининг иқтисодий ўсиш суръатлари барча давлатлар бўйича барқарор кўринишни касб этмаган.
Нисбатан юқори ўсиш суръатлари углеводород ресурсларига бой мамлакатларда кузатилди. Нефть ва газ ресурслари бўйича катта салоҳиятга эга мамлакатлар — Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркманистон давлатларининг иқтисодий ўсиш суръатлари айрим йилларда жуда катта миқдорларни, мисол учун, мос равишда 126,4 фоиз (2005й.), 113,5 фоиз (2001й.) ва 120,4 (2001й.) фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, 2000 йилдан кейинги даврда мустақил давлатлар ҳамдўстлигидаги айрим мамлакатларнинг иқтисодий ўсиш суръатлари салбий кўринишни ҳам касб этди.
Таҳлил этилаётган даврда Россия, Украина, Молдова ва Белорусь мамлакатларининг иқтисодий ўсиш суръатлари 0.4 — 9.8 фоизгача камайди. Бунинг асосий сабаби, Россия мамлакатига АҚШ ва Европа иттифоқи давлатлари томонидан иқтисодий эмбаргонинг жорий этилишидир. Қайд этилган бошқа мамлакатлар иқтисодий ўсишида салбий тенденциянинг кузатилиши – мазкур давлатларнинг Россия иқтисодиёти билан чуқур интеграциялашганлигидир.
Юқорида таъкидланган мамлакатлардан фарқли ўлароқ Озарбайжонда ҳам иқтисодий ўсиш суръатлари 2016 йилда 3.1 фоизга камайган. Бироқ бу, жаҳон бозорида нефть хом-ашёси нархининг пасайиши ва унинг ишлаб чиқариш суръатларига акс таъсири негизидадир.
2000 йилдан кейинги даврда мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари ичида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ўсиш суръатлари бирмунча муқим ва барқарор кўриниш касб этди. 2004 йилдан то 2016 йилгача 7-9 фоиз даражасидаги юқори ва барқарор ўсиш суръатлари кузатилди. Бу мамлакатимизда тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳитининг яратилганлиги, ички ва ташқи инвестицияларни миллий иқтисодиётга жалб этилаётганлиги, саноат ишлаб чиқаришини техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ва қайта қурилаётганлиги, бошқаришда хорижий менежментни жорий этилиши асосида — деб таъкидлашимиз ўринлидир.
Ўзбекистон Республикасининг 2010-2016 йилларда ЯИМнинг физик ҳажм индекси ўзгариши МДҲ мамлакатлари ичида Туркманистон Республикасидан (175 фоиз) кейин 159 фоизлик натижа билан иккинчи ўринни эгаллади.
Охирги етти йиллик даврда Тожикистон ЯИМнинг физик ҳажм индекси ўзгариши — 150 фоиз, Қирғизстон -132 фоиз ва Қозоғистон — 127 фоизни ташкил этди.
Таҳлил этилаётган даврда Россия ва Беларусь Республикаси ЯИМнинг физик ҳажм индекси ўзгариши 103 фоизга тенг бўлди. Бу МДҲ мамлакатлари умумий ЯИМнинг физик ҳажм индекси ўзгариши (110 фоиз) натижасидан 7 фоиз пунктига камдир.
Айтиш жоизки, Россия Федерацияси иқтисодиёти МДҲ мамлакатлари ичида жуда улкан салмоққа эга. 2016 йил маълумотлари бўйича мустақил давлатлар ҳамдўстлигидаги барча мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулоти (валютанинг харид паритети бўйича ҳисобланган) ҳажмида Россия Федерациясининг улуши — 70.7 фоизга тенг.
МДҲ мамлакатлари ичида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг (ЯИМнинг ВХП бўйича ҳисобланган ҳажми) салмоғи (3.6 фоиз) бўйича Қозоғистон (8.8 фоиз) ва Украинадан (6.7 фоиз) кейин тўртинчи ўринни эгаллади.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, 2016 йил маълумотларига асосан Ўзбекистон Республикаси валютанинг харид паритети бўйича ялпи ички маҳсулоти ҳажми — Қирғизистон ЯИМдан 8.9 марта, Тожикистондан 8.1, Арманистондан 7.4, Туркманистондан 2.0, Озарбайжон ва Беларусь Республикасидан 1.1 марта улкандир. Бироқ, республикамиз — аҳоли сони ва мамлакат территорияси бўйича мазкур давлатлардан анча катта ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси МДҲ мамлакатлари ичида аҳолиси бўйича Россия (146.7 млн. киши) ва Украинадан (42.6 млн. киши) кейин учинчи, территорияси бўйича эса Россия (17125.2 минг км2), Қозоғистон (2724.9 минг км2), Украина (577.5 минг км2) ва Туркманистондан (4912 минг км2), кейин бешинчи ўринни эгаллайди.
2016 йилда Ўзбекистон Республикасининг аҳоли жон бошига ЯИМ ва валютанинг харид паритети бўйича ЯИМ мос равишда 2115 ва 5952 АҚШ долларини ташкил этди. Айтиш жоизки, мазкур кўрсаткич бўйича МДҲ давлатлари ичида мамлакатимиз натижаларидан баралла мақтана олмаймиз.
Шунинг учун, бизнинг назаримизда, истиқболда мамлакатимизнинг ижтимоий – иқтисодий тараққий эттиришнинг устувор йўналишлари қуйидагиларга қаратилиши лозим:

  • иқтисодий ўсиш суръатларини аҳоли сони ўсиши ва инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда охирги ўн йилликнинг ўртача даражасидан кам бўлмаган кўрсаткичга олиб чиқиш;

  • ташқи меҳнат миграциясидаги мамлакатимиз аҳолисини (меҳнат ресурсларини) республикамиз иқтисодиётига жалб этиш орқали иқтисодий самарага эришиш;

  • мамлакат майдонининг чекланганлги, сув ва ер ресурсларининг танқислигини назарда тутиб, улардан оқилона фойдаланиш;

  • қўшни республикалар билан икки томонлама манфаат топишга асосланган шартномалар асосида иш юритиш орқали ўзаро интеграциялашиш;

  • яқин келажакда аҳоли жон бошига ЯИМ — иқтисодий индикатори бўйича даромади ўртача кўрсаткичга эга ривожланаётган мамлакатлар қаторидан жой эгаллаш ва ҳоказо.

Ўзбекистоннинг тўққизта банки «РИА Рейтинг» агентлиги эълон қилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг 200 та йирик банки йиллик рейтингига кирди.
Рейтинг очиқ манбалар — ошкор молиявий ҳисоб-китобларга асосланади. МДҲ давлатларида мавжуд 1100 та банкдан 10 та мамлакат:
Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия (2009 йили МДҲдан чиқиб кетди), Қозоғистон, Молдова, Россия, Туркманистон ва Украинанинг 200 та йирик банки ушбу рўйхатга кирди.
Ўзбекистон банклари ўртасида рейтингдаги биринчи ўринни Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (умумий рейтингдаги ўрни — 43, 1 январь ҳолатига кўра активлари — 5,3 млрд доллар, яъни мамлакат банк тизими капиталининг 22,8 фоизи), иккинчи ўринни Ўзсаноатқурилишбанк (61, 3,23 млрд доллар, 13,9 фоиз), учинчи ўринни «Асака» банки (86, 2,17 млрд, 9,3 фоиз) эгаллади.
Тўртинчи ўринни «Қишлоққурилишбанк» (122-ўрин, 1,41 млрд, 6,1 фоиз), бешинчи ўринни «Ипотека-банк» (126-ўрин, 1,35 млрд, 5,8 фоиз), олтинчи ўринни Халқ банки (133-ўрин, 1,23 млрд, 5,3 фоиз), еттинчи ўринни «Агробанк» (136-ўрин, 1,18 млрд, 5,1 фоиз), саккизинчи ўринни «КДБ банк Ўзбекистон» (162-ўрин, 870 млн, 3,8 фоиз) ва тўққизинчи ўринни «Ҳамкорбанк» (191-ўрин, 720 млн, 3,1 фоиз) банд этди.
«РИА Рейтинг» экспертлари баҳосига биноан, МДҲдаги 200 та йирик банкнинг жами активлари 1 январь ҳолатига кўра 1,47 трлн доллар бўлди ва бир йил олдинги ТОП-200 активларидан 355 млрд доллар ёки 19,5 фоиз камдир.

3. 1996 йилда Шанхайда, 1997 йилда Москвада бўлиб ўтган Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлат раҳбарларининг саммитларида ҳарбий соҳада ҳамда чегара ҳудудларида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, қуролли кучларни қисқартириш тўғрисида шартномалар имзоланган эди. Шу тариқа, «Шанхай форуми» ёки «Шанхай бешлиги» ташкилоти тузилган эди. 2001 йил 14-15 июн кунлари Хитойда навбатдаги Шанхай саммити бўлиб ўтди. Унинг ишида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов қатнашди ва Ўзбекистоннинг “Шанхай форуми”га тўла ҳуқуқли аъзо бўлиши тўғрисида баёнот имзоланди. Ўзбекистоннинг “Шанхай форуми”га кириши муносабати билан унинг номи Шанхай ҳамкорлик ташкилоти – ШҲТ, деб ўзгартирилди.


«Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташкил этилганидан буён ўтган давр мобайнида ҳақли равишда нуфузли халқаро ташкилотлар қаторидан муносиб жой олди, барқарор тараққиёт, тинчликни мустаҳкамлаш, замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш, минтақавий ва глобал даражада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг таъсирчан омилига айланди».
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида сўзлаган нутқидан, 2016 йил, июнь. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарларининг учрашувлари нафақат минтақа, балки умумжаҳон миқёсида ҳам борган сари муҳим аҳамиятга эга бўлган воқеа сифатида талқин этилмоқда. Бу, шубҳасиз, мазкур тузилманинг салоҳияти ҳамда обрў-эътибори тобора ошиб бораётганидан далолат беради. Тез ўзгарувчан умумбашарий вазиятда, янги таҳдид ва хавф-хатарлар юзага келаётган бир шароитда олий даражадаги мунтазам мулоқот хавфсизликнинг ўта муҳим муаммолари ҳамда халқаро ривожланиш бўйича ШҲТ мамлакатларининг нуқтаи назарларини мувофиқлаштиришга кўмаклашаяпти.
ШҲТнинг 2025 йилгача ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2016 — 2020 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режаси ташкилотнинг сиёсат, иқтисодиёт, маданият ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга замин ҳозирлади. Шанхай халқаро тадқиқотлар академияси ҳузуридаги Марказий Осиё мамлакатларини ўрганиш маркази директори ўринбосари Цянь Сяоюннинг эътирофича, 2015-2016 йилларда ҳам Ўзбекистон ШҲТ ривожланишини илгари суриш мақсадида кенг кўламли ишларни ҳаётга татбиқ этди.
ШҲТ фаолияти унга аъзо давлатларнинг биргаликда гуллаб-яшнаши учун янги имкониятларни очмоқда, — деди Ц. Сяоюнь. — Дарҳақиқат, ташкилотнинг масъулият ҳудуди ресурсларга ўта бой ҳамда улкан бозорга эга бўлган Европа ва Осиё қитъасини қамраб олган. Шу боисдан унинг савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш салоҳияти ниҳоятда каттадир. Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги давридаги саъй-ҳаракатлари тузилма ривожланишига жуда катта туртки берди.
Берлиндаги Каспий минтақасини ўрганиш маркази катта илмий ходими Матиас Дорнфельднинг айтишича, Ўзбекистоннинг ШҲТ доирасида кўп қиррали алоқаларни мустаҳкамлашга бўлган интилиши унинг раислигидаги устуворликларда ҳамда мамлакат раҳбариятининг тегишли ташқи сиёсий ташаббусларида ўз ифодасини топди.
2018 йилнинг июнь ойида Хитойнинг Циндао шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 18-саммити бўлиб ўтди. Экспертлар уни тарихий ва қатор муҳим ташаббуслар қўллаб-қувватлангани боис, ҳатто ташкилотнинг кейинги даврини белгилаб берди, дея таърифламоқдалар. Ана шу саммитда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норовни ШҲТ Бош котиби лавозимига тасдиқладилар. У 2019 йил 1 январдан ўз лавозимига расман киришди.
Ўз навбатида, қайд этиш жоизки, ташкилот ўз ишида очиқлик ва учинчи томонга қарши йўналмаслик тамойилларига таянмоқда. Ишонч, тенглик, ўзаро манфаат ва маслаҳатлашувлар, маданиятлар хилма-хиллигини ҳурмат қилиш, ҳамкорликда ривожланишга интилишга асосланган “Шанхай руҳи”га содиқлик қўшни ва узоқ минтақалар мамлакатлари, халқаро ва ҳудудий ташкилотларнинг ШҲТ билан ҳамкорлик қилишга қизиқишини оширди. ХХРнинг раислик қилган даврида ўтказилган 160 дан зиёд тадбирларнинг ижобий самараси ўлароқ ҳамжиҳатлик ва якдиллик пойдевори янада мустаҳкамланди.
Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича 2019-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик концепцияси, ШҲТга аъзо мамлакатларнинг келгуси беш йилга мўлжалланган наркотикларга қарши стратегияси, Наркотик воситалар ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилишнинг олдини олиш бўйича ШҲТ Концепцияси кабилардир. ШҲТга аъзо давлатлар етакчиларининг Ёшларга қўшма мурожаати ҳамда Давлат раҳбарларининг савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги баёноти қабул қилинди.
ШҲТ кенгайиб бораётган бир пайтда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Марказий Осиёда, ҳам ШҲТ маконида яхши қўшничилик ва ҳамжиҳатликнинг янги муҳитини шакллантиришга қаратилган энг муҳим вазифаларни белгилаб берди. Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон ташаббуслари ШҲТни янада ривожлантириш, унинг иқтисодий ва сиёсий салоҳиятини ошириш, халқаро таъсирини кучайтиришда катта аҳамиятга эга. Циндао декларациясида иштирокчи давлатлар БМТ Бош -Ассамблеяси 72-сессиясида Ўзбекистон илгари сурган “Маърифат ва диний бағрикенглик” махсус резолюциясини қабул қилиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар. Шунингдек, жорий йил март ойида бўлиб ўтган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуидаги Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси якунларини ушбу мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш жараёнига катта ҳисса қўшган қадам сифатида олқишладилар.
Бугунги кунда ёшларни террорчилик, айирмачилик ва экстремистик гуруҳларга жалб қилишга уринишларга қарши курашда халқаро ҳамжамиятнинг кучларини бирлаштириш масаласи биринчи ўринга чиқмоқда. ШҲТ мамлакатлари ёшлар ўртасида радикал ва бузғунчи ғоялар тарқалишига қарши ўзаро уйғун, кечиктириб бўлмас чоралар зарурлигини англаб етмоқда. Аъзо мамлакатлар биргаликда ишлаш фикрида қатъийдирлар. Бу, хусусан, Ёшларга қўшма мурожаат қоидалари ижроси бўйича Ҳаракатлар дастурида ҳам акс этган. Унда ҳар томонлама баркамол шахсни, бузғунчи кучларга қарши туриш кўникмасини шакллантириш, ёшларни замонавий билимларни эгаллашга жалб қилиш, миллатлараро бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик туйғуларини уйғотиш бўйича вазифалар кўзда тутилган. Дастур ёшларни тадбиркорлик фаолияти ва инновацион лойиҳаларга жалб қилиш, илмий-техникавий тажриба алмашувлар ҳамда биргаликдаги тадқиқотларни фаоллаштириш, халқаро терроризм, айирмачилик ва экстремизмга қарши биргаликда курашиш учун ёшлар ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган қўшма иқтисодий ва ижтимоий ташаббусларни илгари суришни назарда тутади.
Бунда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ Ёшлар кенгаши мазкур дастурнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўла олиши ҳақидаги баёноти амалий аҳамият касб этади.
Шуни ҳисобга олиш лозимки, ХХР жамият ва давлатни рақамли тизимга ўтказиш борасида дунёнинг энг етакчи давлатларидан биридир. Хитой томонидан тўпланган тажриба ушбу йўналишни ШҲТга аъзо бошқа мамлакатларни ривожлантиришда ҳал қилувчи ўрин тутиши мумкин. Баъзи ҳисоб-китобларга кўра, ХХР ялпи ички маҳсулотида ахборот технологиялари соҳасининг улуши 4,7 фоизга тенг. Дунё бўйича электрон савдолар транзакциялари умумий ҳажмининг 40 фоизи ушбу давлат ҳиссасига тўғри келади. “The Boston Consulting Group” компанияси маълумотларига қараганда, 2016 йилда хитойлик истеъмолчилар интернет орқали савдоларда 750 миллиард долларга яқин пул сарфлашган. Йирик интернет-компанияси “Alibaba” Хитой рақамли иқтисодиётида шу пайтгача 31 миллион иш ўрни яратди ва 2035 йилга бориб бу кўрсаткични 122 миллионга етказмоқчи. Ҳозир мазкур компания ШҲТ ҳудудида ҳам фаол иш бошлаган: 2017 йилда ШҲТ мамлакатларидан 20 миллион истеъмолчи “AliExpress” орқали Хитойдан товарлар сотиб олган.
“Alibaba” бизнес-мактаби электрон тижорат соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича глобал дастурни ишга туширди. Ундан кўзланган мақсад талабалар ва тадбиркорларга рақамли иқтисодиёт кўникмаларини ўргатиш орқали бутун дунёда электрон тижорат ривожини тезлаштиришдир. Беш йил ичида 1,2 миллион нафар кишини ўқитиш режалаштирилмоқда. Ҳозирги пайтда АСЕАН мамлакатлари талабалари ушбу дастурда қатнашмоқда. ШҲТ давлатлари олий ўқув юртлари ҳам унга фаол қўшилишлари лозим, деб ўйлайман. Аҳамиятлиси, ёшлар учун АКТ соҳасида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва келишиш ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ёшларга қўшма мурожаати қоидалари ижроси бўйича Ҳаракатлар дастуридаги асосий бандлар саналади.
Бугун халқаро ҳамжамият, хусусан, 3,2 миллиард аҳолига эга ШҲТ мамлакатлари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдек долзарб масала қаршисида турибди. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 1956 йилда 20 миллион нафар бўлган Марказий Осиё аҳолиси ҳозирги кунга келиб 70 миллион нафарга етди. 2050 йилга бориб эса мазкур кўрсаткич 94 миллион нафарга чиқади ва бу минтақани озиқ-овқат билан таъминлаш муаммосини, шубҳасиз, янада чуқурлаштиради. Бу бозорни сифатли, хавф¬сиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш бўйича кечиктириб бўлмас чоралар қабул қилишни тақозо этади.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маълумот беришича, 30 йилдан сўнг Ер юзи аҳолисини боқиш учун ҳозиргидан кўра 70 фоиз кўпроқ озиқ-овқат керак бўлади. Бу эса инновацион технологиялар жорий этиш, жумладан, махсус технологик қишлоқ хўжалиги паркларини яратиш ҳисобига аграр соҳа самарадорлигини оширишнинг долзарблигини янада кучайтиради.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси учун “яшил йўлаклар” ташкил этиш, уларни етиштириш ва қайта тайёрлашнинг кластер тизимини ривожлантириш ғояси алоҳида эътиборга сазовор. Бу таклиф барча томоннинг манфаатларига жавоб беради, чунки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ШҲТга аъзо давлатлар бозорига экспортини кенгайтириш уларнинг ўзаро фаол ҳамкорлиги учун янги имкониятлар очиб беради. Барча учун манфаатли бундай режалар ШҲТга аъзо давлатлар етакчиларининг “Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлиги дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги қарорини ўз вақтида қабул қилинган ва долзарб, дея баҳолаш учун тўла асос бор.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 10 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган навбатдаги мажлисида иштирок этди.
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин раислигида ўтган йиғилишда, шунингдек, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қирғиз Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазири Садир Жапаров, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди иштирок этдилар.
Бундан ташқари, саммит ишида ШҲТ ҳузуридаги кузатувчи давлатлар вакиллари – Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани, Мўғулистон Президенти Халтмаагийн Баттулға, Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний, Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченко ҳамда ШҲТ Бош котиби Владимир Норов ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Жумахон Ғиёсов қатнашдилар.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш саммит иштирокчиларига видеомурожаат йўллади.
Учрашув кун тартибига мувофиқ янги глобал хатар ва таҳдидларнинг кучайиши шароитида ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ташкилотга аъзо ва кузатувчи мақомидаги давлатлар делегацияларининг раҳбарлари устувор йўналишларда кўп томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолатини таҳлил қилиб, уларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти нутқ сўзлар экан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўз тараққиётининг принципиал жиҳатдан янги босқичида турганини алоҳида таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари яхши қўшничилик, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ишонч ва манфаатларни ҳисобга олиш анъаналарини асраш ва кўпайтиришга чақирди. “Умумий қадриятимиз, биргаликда ривожланишга интилишимиз, маданиятлар хилма-хиллигига ҳурматимиз ифодаси бўлган кўп томонлама ҳамкорликнинг ноёб тажрибаси - “Шанхай руҳини” мустаҳкамлаш бугун ҳар қачонгидан муҳим” эканини таъкидлади.
Ўзаро қўллаб-қувватлаш, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кун тартибидаги асосий масалаларга биргаликда муроса излаш кенг Евроосиё маконида хавфсизлик, барқарор тараққиётни таъминлашнинг бош шарти сифатида қайд этилди. “Ҳар биримиз кучли бўлсаккина ШҲТ ҳам кучли бўлади”.
Шу муносабат билан, Президентимиз томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор долзарб ташаббуслар илгари сурилди.
Хусусан, пандемия салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида ШҲТнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ва саноат кооперациясини рағбатлантириш бўйича узоқ муддатли ҳужжатларини қабул қилиш орқали савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кучайтириш таклиф этилди.
Давлатимиз раҳбари иқтисодий ўсишни таъминлашда ахборот технологияларининг роли ортиб бораётганини қайд этиб, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва аҳолини ўқитишга қаратилган ШҲТнинг рақамли саводхонликни ривожлантириш бўйича дастурини ишлаб чиқиш таклифини илгари сурди.
Ўзбекистон раҳбари камбағалликни қисқартириш масалаларида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйишнинг долзарб аҳамиятини алоҳида қайд этди. Ташкилот доирасида мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари йиғилишлари механизмини яратиш ва тегишли дастурий ҳужжат тайёрлаш таклиф этилди. Камбағалликка қарши курашиш бўйича келишилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида мамлакатимиз халқаро форум ўтказишга тайёр экани билдирилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг Эпидемия таҳдидларига қарши кураш бўйича қўшма чора-тадбирларнинг комплекс режаси тасдиқланганини маъқуллаб, хавфли инфекцион касалликларнинг тарқалишига қарши ҳамкорликни янада фаоллаштириш, юқумли касалликлар бўйича тиббиёт муассасалари тармоғини яратиш, Телемедицина соҳасидаги ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқишни таклиф этди.
Давлатимиз раҳбари янги шакллар касб этаётган терроризм, экстремизм ва наркобизнес таҳдидларига қарши кураш масалалари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти эътибори марказида бўлиши лозимлигини таъкидлади.
Бунга ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмасини ташкилот маконида хавфсизликни таъминлаш бўйича принципиал жиҳатдан янги вазифаларни ҳал қилишга мослаштириш ҳамда ваколатли идоралар орасидаги мулоқотларни янада кўпайтириш хизмат қилади.
Ўзбекистон Президенти саммит иштирокчиларини Афғонистондаги тинчлик жараёнларини ва ушбу мамлакатни минтақавий савдо-иқтисодий алоқаларга жалб этишни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Шу муносабат билан “ШҲТ-Афғонистон” мулоқот гуруҳи доирасида Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини тез фурсатда қабул қилиш таклиф этилди. Афғонистонга унинг Марказий ва Жанубий Осиёни боғлаб турувчи кўприк сифатидаги тарихий ролини қайтаришга хизмат қиладиган транспорт йўлакларини барпо этиш ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу ва бошқа масалалар Ўзбекистон ташаббуси билан 2021 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Хатар ва имкониятлар” халқаро конференциясининг кун тартибига киритилиши мумкин.
Келгуси йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 20 ёшга тўлади. Президентимиз ушбу муҳим сана арафасида “ШҲТнинг замонавий халқаро муносабатлар тизимидаги роли” халқаро форумини ўтказишни таклиф этди.
Саммит якунида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг Москва декларацияси қабул қилинди ҳамда ташкилот доирасидаги ўзаро манфаатли кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар тўплами имзоланди.
Ўзбекистон ташаббуси билан саммитда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баёноти қабул қилинди.

4. Ўзбекистон Республикасининг бугунги кунда халқаро ҳамжамиятда фаол ташқи сиёсатининг янги босқичига кўратилиб бормоқда. Ўзбекистоннинг минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасида олиб борган сиёсати, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар ишлаб чиқилди. Жумладан: хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасида:


1.1. Мамлакат мудофаа ва хавфсизлик тизимини янада такомиллаштириш.
Ўзбекистон Республикасида хавфсизликни таъминлаш соҳасида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Қуролли Кучларни 2020-2025 йилларда ривожлантириш бўйича Комплекс дастурни тасдиқловчи Президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қўшинлар тайёргарлигининг интенсивлиги ва сифатини кучайтириш, жанговар ва тезкор тайёргарлик бўйича турли машқлар ўтказиш ҳамда бошқа тадбирларни амалга ошириш дастурлари тасдиқланди.
Ҳарбий округлар ва ҳарбий маъмурий секторлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Йўл хариталари” асосида дала ўқув майдонлари объектлари халқаро талаблар асосида капитал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.
Мамлакатнинг киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида киберхавсизликни таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. (Давлат дастурининг 243-банди)
Шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинди.
1.2. Чегара ўтказиш пунктларида чегара ва божхона назорати сифатини яхшилаш.
Минтақа мамлакатлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро қўшничилик ва савдо-сотиқ алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда чегараларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида чегара ўтказиш пунктларида чегара ва божхона назорати сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режаси қабул қилинди. (Давлат дастурининг 247-банди)
Шу мақсадда “Ғишткўприк”, “Ойбек”, “Жартепа”, “Тошкент халқаро аэропорти” ва “Айритом” чегара божхона постларига 5 та “боди-сканер” қурилмалари ажратилди.
Бундан ташқари, “Яллама” чегара божхона постига “Автотранспорт воситалари давлат рақамини аниқлаш тизими” қурилмалари, постнинг кириш қисмига, радиацион портал мониторлари (авто ва пиёда), 5 та комплект рентген аппарати, 3 та комплект авто тарози, 2 та комплект муқим метал излагич, автоматик тўсиқ (электрон шлагбаум 9 та комплект), 10 та компьютер ҳамда видео кузатув тизими ўрнатилди.
Бундан ташқари, чегара олди ҳудудларда жойлашган темир йўл бекатлари хавфсизлигини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси қабул қилинди.
1.3. Мамлакатда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш.
Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш соҳасида ҳам бир қатор самарали чора-тадбирлар амалга оширилди. Мамлакатда “Жаҳолатга қарши маърифат” деган ғоя асосида Ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик мақсадларига хизмат қилишини ҳамда юртимиз алломалари ҳаёти, илмий меросини дунё ҳамжамиятига етказиш мақсадида 2020 йилнинг 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида Имом Абу Мансур Мотуридий шахси ва ақидавий қарашлари, мотуридийликнинг мафкуравий асоси, ушбу таълимотнинг бугунги кундаги аҳамияти муҳокамасига бағишланган “Имом Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.
Ушбу тадбирда 15 та давлатдан 55 нафар таниқли уламолар, муфтийлар, мотуридийшунос экспертлар, 100 нафар маҳаллий олим ва тадқиқотчилар қатнашди. Конференция ялпи мажлисида 11 та, шўъба йиғилишларида 32 та маъруза тингланди.
Шу билан бирга, Имом Бухорийнинг Самарқанддаги ёдгорлик мажмуасини янги лойиҳа асосида қайта барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикасида жами 2276 та диний ташкилот ва 16 та диний конфессия фаолият юритиб келмоқда. Шулардан 2093 таси мусулмон ташкилоти, 166 та христиан ташкилоти, 8 та яҳудий жамоаси, 6 та Бахоийлик жамияти, 1 та кришначилар жамияти ва 1 та будда ибодатхонаси, шунингдек, Ўзбекистон конфессиялараро Библия жамияти ҳам фаолият кўрсатмоқда.
Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси (USCIRF) Ўзбекистонни “Алоҳида хавотирга молик давлатлар” рўйхатидан чиқарди. Комиссия ҳисоботида Ўзбекистон томонидан сўнги йилларда диний соҳада амалга оширилган ўзгаришлар эътироф этилиб, айниқса «Жаслиқ» қамоқхонасининг ёпилгани алоҳида қайд этилди.
Мамлакатда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси”ни тасдиқлаш тўғрисидаги Фармони қабул қилинди.
Ҳужжат билан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари хабарномалари ва қарорларини кўриб чиқиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 
II. Ташқи сиёсат соҳасида:
2.1. Хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш.
2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолиятида ҳам бир қатор самарали чора-тадбирлар ва саъй-ҳаракатлар амалга оширилди.
Жумладан, 2020 йилнинг 19-20 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таклифига биноан, расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди. Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари ўртасида тор доирада музокара бўлиб ўтди. Унда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва савдо-инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Президентлар раислигида Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши натижалари тўғрисида қўшма баёнот, шунингдек, иқтисодиёт, савдо, технологиялар соҳасига оид ҳужжатлар имзоланди.
Бундан ташқари, 2020 йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ш.Мирзиёев Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган ғалаба парадида иштирок этиш учун Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф доирасида Президент Ш.Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти В.Путин билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида сиёсий, иқтисодий, хавфсизлик ва маданий соҳаларда биргаликда олиб борилаётган ишларга тўхталинилиб, ушбу соҳаларда бугунги кунга қадар эришилган ютуқлар таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, Президент В.Путин ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага қўшган улкан ҳиссасини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Марказий Осиё мамлакатлари билан қўшничилик алоқаларини ҳамда барча соҳалардаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш соҳасида ҳам самарали саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Марказий Осиё мамлакатлари билан минтақавий ҳамкорлик доирасида туризмнинг ҳар хил турларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди.
Қолаверса, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида хорижий меҳмонларнинг 10 та қабули амалга оширилди. Пандемия шароитида 20 дан ортиқ олий даражадаги онлайн-мулоқот ташкиллаштирилди (Марказий Осиё мамлакатлари, Россия, Хитой, Туркия, Корея Республикаси, Афғонистон, Абу Даби Амирлиги, Эрон давлатлари раҳбарлари ҳамда Венгрия бош вазири, Европа Кенгаши Президенти, Беларусь Президенти билан мулоқотлар).
Ўзбекистон манфаатларини илгари суришга қаратилган 80 дан ортиқ юқори даражадаги ҳамда идоралараро ташриф ва учрашувлар, онлайн-мулоқотлар ташкиллаштирилди. Уларда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар, кўп қиррали ҳамкорлик, аввало, савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳалар, таълим ва бошқа устувор йўналишлардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
Мамлакат ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал қилишда парламент дипломатиясининг роли ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик кучайтирилди. Ҳисобот даврида парламентлар ҳамда халқаро ташкилотлар даражасидаги жами 48 та ташриф ва учрашувлар, онлайн-мулоқотлар ташкиллаштирилди.
Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва тегишли Давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати расмийлари ва ташкилотлари делегацияларининг 48 та хорижий давлатга ташрифи ташкиллаштирилди. Улар доирасида хамда Ўзбекистон ваколатхоналарининг кундалик фаолияти мобайнида тегишли савдо-сотиқ, иқтисодий идоралар раҳбарлари ва вакиллари билан 252 дан зиёд учрашув ва махсус аҳамиятга эга бўлган сармоявий тадбирлар, бизнес-форумлар, Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти тақдимотлари уюштирилди.
Шунингдек, вазирлик даражасидаги делегацияларнинг 15 дан ортиқ хорижий давлатнинг иқтисодий ва савдо вазирлик ҳамда мутасадди ташкилотлари вакиллари билан учрашувлари уюштирилди.
Хорижий давлатлар билан сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида бугунга қадар 130 дан ортиқ “Йўл харитаси” тасдиқланиб, амалга оширилмоқда. Қишлоқ хўжалиги, саноат, коммунал хизматлар, қурилиш, тиббиёт, фармацевтика, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда 635 та инвестицион лойиҳа бўйича 945,4 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоялар ўзлаштирилди.
Коронавирус пандемиясига қарши кураш, унинг мамлакатимиз ҳудудида кенг тарқалишини олдини олиш ҳамда унинг мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини камайтириш мақсадида 57 та лойиҳа асосида Ўзбекистонга Буюк Британия, Германия, Италия, ХХР, Сингапур, Украина каби мамлакатлардан асбоб-ускуналар келтирилди. Келтирилган юклар таркибида юқори технологияли тиббиёт жиҳозлари, замонавий шприцли насослар, антисептик воситалар, автомат механизмли тиббий каравот ва кўп функцияли кўрпалар, ИВЛ аппарати, тиббий ниқоблар, ҳимоя халатлари ва ҳимоя кўзойнаги, дори-дармонлар ҳамда ПЦР диагностика тест тизимлари мавжуд.
Шу билан бирга, 9 та мамлакатга Ўзбекистоннинг гуманитар юклари етказилди (Озарбайжон, Беларусь, РФ, ХХР, Эрон, Венгрия, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон). Ўзбекистондан бошқа мамлакатларга юборилган юклар тиббий воситалар ва озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат бўлиб, уларнинг орасида мобиль тиббий контейнерлар, ҳимоя комбинезонлари, тиббий ниқоблар, тиббий дока, кўзойнаклар, суюқ натрий гипохлорид, респиратор, стерил тиббий қўлқоплар, пирометрлар, ҳамда ун, турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлар мавжуд.
Халқаро нуфузли рейтингларда мамлакатнинг ўрнини яхшилаш, унинг халқаро майдондаги имижини юқори даражаларга кўтариш ҳамда мамлакатни хорижий инвесторлар учун жозибадор сармоявий маконга айлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
2.2. Нуфузли халқаро ташкилотлар доирасида кўп томонлама ҳамкорликни жадаллаштириш.
Европа Иттифоқи билан алоқаларни ривожлантириш ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Марказий Осиё бўйича Европа Иттифоқининг янгиланган Стратегиясини амалга оширишда Ўзбекистоннинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish