JOURNAL OF ADVANCED
RESEARCH AND STABILITY (JARS)
Volume: 01 Issue: 06 | 2021
ISSN: 2181-2608
721
Долзарблиги:
Қаришнинг биологик механизмларини ва қариш тезлиги жараёнининг асл
-
туб
моҳиятини ўрганиш ҳамда муддатидан илгари қаришнинг олдини
олиш ва умрни узайтириш
муаммоларини ўрганиш бўлиб, шу ҳисобига катта ёшдаги одамларнинг ижтимоий ва меҳнат
фаолиятида фаол иштирок этишни таъминлашдан иборат.
Тадқиқот мақсади:
Қадимдан инсонларнинг қариши ва ўлими ҳақидаги фикр ўйлари, одам
руҳининг абадийлигига ишончлилигини мустаҳкамлайди. Ҳозирги кунда инсон ўз олдига қариш
жараёнини билиш ва шу жараённи юзага келтирувчи омилларни англаш ҳамда инсон умрини
боқийлигини таъминлаш муаммолари каби масалаларга жавоб излашни мақсад қилиб қуйди.
Материал ва методлар:
Ўтказилган жуда кўп кузатувларнинг кўрсатишича, қарилик
жараёнида бўладиган ўзгаришлар ва уларнинг тезлигига организмнинг генетик конституцияси
(генотипи), у яшаб ривожланаётган шароит, одам учун унинг ҳаёт тарзи хам ўз
таъсирини
кўрсатади.
Қарилик катта ҳажмдаги жараён бўлиб, у ўз ичига макромолекуляр даражадан организм
даражасигача бўлган тузилмаларни олади. Қариликнинг биологик натижаси ўлим эҳтимоли
кўрсаткичи бўлиб, уни тушунтириш учун, қарилик генетикасини ўрганишда умумий кўрсаткич
қилиб, пострепродуктив даврдаги ҳаёт давомийлигининг ирсийланишини ўрганиш ҳисобланади.
Бир қатор изланишларнинг кўрсатишича қарилик бу генетик назоратдаги ёки алоҳида генетик
программалаштирилган жараён, шу ҳисобига у ҳаёт давомийлиги ирсийланади деган нуқтаи
назарнинг асоси деб эътироф қилинади.
Биринчидан, ҳаётнинг максимал давомийлиги тур
белгиси ҳисобланади,
бунда у эмбрионал давр давомийлиги ва жинсий етуклик ёшига етиш
каби эволюцион мустаҳкамланган кўрсаткичлар билан ижобий боғланган. Иккинчидан, бир
тухум ҳужайрали эгизаклар ҳаёт давомийлигининг кўрсаткичлари икки тухум ҳужайрали
эгизакларга нисбатан жуда яқин (конкордант). Бу кўрсаткичлар жуфтлаб солиштирилганда, бир
тухум ҳужайралилар учун 14,5 йил, икки тухум ҳужайралилар учун эса 18,7 йилга тенг бўлади.
Худди шундай кўрсаткичлар битта линиядаги лаборатория ҳайвонлари ҳаёт
давомийлиги
ўзгаришларини бошқа линиядаги ҳайвонлар билан солиштирганда хам кузатилади, масалан,
сичқонларда ўтказилган тажрибаларда ҳаёт давомийлиги 120 суткадан 700 суткагача бўлган
линиялари олинган.
Учинчидан, адабиётларда бир вақтда ҳаёт давомийлигини қисқартирувчи ва қарилик
белгиларини эрта пайдо қилувчи ирсий касалликлар ҳақида хам маълумотлар берилган,
масалан, Хатчинсон
-
Гильфорд (инфантил прогерия ёки, эрта ёшдаги қарилик) синдромида
инсон ҳаётининг биринчи йилидаёқ ўсишдан орқада қолиши, эрта соч тўкилиши, терида
бурмалар ва қон томирларида атеросклероз пайдо бўлиши кузатилади. Бундай индивидлар кўп
ҳолда жинсий етукликкача етмайдилар ва 30 ёшгача уларнинг ўлими кузатилади. Бу
синдромнинг аутосома –
доминант йўл билан ирсийланиши аниқланган, шу
хисобига,
олимларнинг фикрича
қарилик бу “қаришни программалаштирувчи” бир гурух генларнинг
фаолияти натижаси деб қаралади. Бу нуқтаи назарни юқорида айтилган одамларда учрайдиган
-
прогерия касаллиги тасдиқлайди.