JOURNAL OF ADVANCED
RESEARCH AND STABILITY (JARS)
Volume: 01 Issue: 06 | 2021
ISSN: 2181-2608
516
Қишлоқ хўжалигида малакали мутахассиларни тайёрлашда бюртма олишда устиворлик давлат
идораларига эмас балки агрокластерлар, агрофирмалар, мева ва сабзавот етиштирувчи
тадбиркорлик субъектлари, илмий тадқиқот институтларига берилади. Шу билан биргаликда
сўнгги йилларга алоҳида аҳамият қаратилаётган таълимдаги халқаро ҳамкорликка ҳам эътибор
қаратилади. Жумладан турдош маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасалари, хусусий
таълим даргоҳлари билан қўшма лойиҳалар асосида мутахассис тайёрлашга устиворлик бериш
мумкин.
Қишлоқ хўжалигида кадрлар тайёрлаш тизимида таълим кластерини ташкил этиш бир қатор
тамоилларга мос келиши лозим [36
-
50]. Бу тамоилларлар қуйидагилардан иборат. Хусусан:
рақобатбардошликни таъминлаш ва рағбатлантириш тамоили. Бунда агро таълим кластерида
етишиб чиққан малакали мутахасисларнинг мамлакат меҳнат бозорида ўз ўрнига эга бўлиши
учун давр талабларига мос билим ва кўникмага эга бўлган мутахассисни тайёрлашга аҳамият
қаратиш лозим.
манфаатлар тенглиги тамоили. Бунда агро таълим кластерида бир гуруҳ манфаатлари
кластер аъзоларининг бошқа бири зарарига хизмат қилиши мумкин эмас.
ҳамкорликнинг шаффафлиги тамоили. Агро таълим кластерини бошқаришда унинг
тузулиши, мақсадлари, вазифалари, хуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланган ҳамда барча
кластер аъзоларига маълум бўлиши керак.
ихтиёрийлик тамоили. Бунда агро таълим кластери иштиркчилари ихтиёрий равишда
малакали мутахасисларни тайёрлаш тизимига киради ва унинг умумий манфаатларини
ҳимоя қилади.
натижадорлик тамоили. Бунда малакали мутахассис
айнан кластер азъолари ва бюрмачилари
иш фаолиятида иш билан таъминланиши ва ривожига хисса қўшиши, якуний натижадан
кластер аъзолари қониқиш хосил қилиши лозим [51
-61].
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда олиб борилаётган агроислоҳотлар кўлами ва йўналиши
турли туманли боис уларни малакали мутахасилар билан ўз вақтида таъминлаш тизими
нисбатан ортда қолмоқда. Янги йўналишлар ва бошқарув шакллари кириб келимоқда. Бундай
шароитда эса меҳнат бозорининг конюктурасига мос кадрлар тайёрлаш тизимига эга бўлган
давлатгина малакали мутахасисларни импорт қилмасдан ўзи тайёрлайди. Бизнингча бугунги
кунда иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари қатори таълимда ҳам кластер ёнлашувини жорий этиш
вақти келди. Бу бизга мобил ва янги йўналшларга тез мослашувчан меҳнат бозори
қатнашувчиларини шакллантиришга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: