O`zbekiston sharoitida iqlimlashtirilgan lola daraxti alkaloidlarini tadqiq etish” mavzusi bo’yicha



Download 2,75 Mb.
bet1/13
Sana03.07.2022
Hajmi2,75 Mb.
#738004
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
KURS ISHI YUZI


O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O’RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
TERMIZ DAVLAT UNIVERSITETI MAGISTRATURA FAKULTETI 5A140501-KIMYO(ORGANIK VA FIZIKAVIY KIMYO)
mutaxasisligi I-kurs magistranti
Ishonqulov Normurodning
ilmiy tadqiqot ishi va magistrlik dissertatsiyasi ilmiy faoliyatidan
O`zbekiston sharoitida iqlimlashtirilgan lola daraxti alkaloidlarini tadqiq etish” mavzusi bo’yicha
KURS ISHI
Himoyaga tavsiya etiladi” ILMIY RAHBAR
Organik va Fizikaviy kimyo k.f.n.dots Allaberdiyev F.X _____
Kafedrasi mudiri______ 2021y__ _____
Phd. Eshqorayev.S.Ch Taqrizchi: _________
2021__ ______
TERMIZ-2021
Кириш................................................................................................................3
I. Асосий қисм...............……………………………………….........…..........6
1.1. ХХI асрда йод етишмаслиги муаммоларини ўрганишнинг долзарблиги ва йод ишлаб чиқарувчи асосий мамлакатлар .......................6
1.2. Йоднинг экологик объектларда тақсимланиши .................................13
1.3 Экологик объектлардан йодни аниқлаш усуллари……………………19
II. ТАЖРИБАВИЙ ҚИСМ.........................................................................
2.1 Ер ости сувларида йод миқдори ва мавжудлик шаклларини аниқлаш……………………………………………………………………..24
III. Гидротермал сувлар ва абсорбент эритмаларидан йод ажратиб олиш механизми ва кинетикасини тадқиқ этиш ………………………………27
Хулосалар ……………….…………………………...……….…..................43
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ………………......……….............45


Кириш
Йод Республикамиз аҳолиси учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки, мамлакатимиз йод манбаи ҳисобланган денгиз ва океанлардан узоқда жойлашган, бундан ташқари Марказий Осиё ҳудудида атроф-муҳит ҳароратининг жуда юқори бўлиши ҳатто тупроқ таркибидаги йод моддасининг ҳам буғланиб кетишига олиб келади. Шунинг учун, йод ўсимликлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари орқали одамлар организмига етарли бўлмаган миқдорда қабул қилинади. Бу эса, турли касалликларни, асосан эндемик буқоқни келтириб чиқаради.
Ҳозирги вақтда дунёда йод етишмовчилиги натижасида 1 млрд. 600 млн киши эндемик буқоқ касаллигидан азият чекмоқда. Хусусан, Республикамизнинг Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган, Сурхондарё вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаларида аҳолининг маълум қисми эндемик буқоқ билан касалланган. Сурхондарё вилоятининг ўзида йод етишмовчилиги натижасида 195000 киши эндемик буқоқ билан касалланган. Шунга кўра, Ўзбексистон Республикасида йод ва унинг бирикмаларини ишлаб чиқариш тиббиёт эҳтиёжи, ош тузини йодлаш ва бошқа мақсадлар учун жуда зарурдир.
Ўзбекистон Республикасида йод моддасига бўлган эҳтиёж “А” ГОСТ 4159-79 маркали кристалл йодга 10 т., калий йодга 2,2 т. Ва 5% ли йодли эритмага 10 т. ни ташкил қилади. 1 т. йоднинг баҳоси (олинган маҳсулотнинг тозалигига қараб) 85-100 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Республикамиз йоднинг етарлича бой заҳираларига эга бўлиб, улар гидротермал ва нефтнинг йўлдош сувларидир. Таркибида йод бўлган ерости сувлари асосан, Фарғона, Бухоро-Қарши ва Устюрт платоси артезиан ҳавзаларида жойлашган. Шунингдек, Сурхондарё артезиан ҳавзаларида қаттиқ, водород сульфидли, таркибида йод бўлган 6 та заҳиралар аниқланган, булар: Учқизил, Хаудак, Какайди, Лалмикор, Жайронхона ва эски Термиз.
Бу ерости шўр сувлари таркибида саноат ишлаб чиқариши учун етарли бўлган миқдорда йод ва унинг бирикмалари мавжуд. Хусусан, Сурхондарё вилоятидаги Хаудак массивидан бир йилда 2,7 т., Какайди массивидан 2,5 т. ва Учқизил массивидан 1,5 т. гача йод ва унинг бирикмаларини ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Сурхондарё вилояти худудидаги гидроминерал хом ашёлар таркибида йод миқдори 10-30 мг/л ни ташкил этади. Йод олишнинг маълум бўлган усулларида йодидлар хлор ёрдамида оксидланади. Бунда хлорнинг ортиқча миқдори натижасида йодидлар йодатгача оксидланиб, йоднинг ажралиш даражаси камаяди. Бундан ташқари, заҳарли хлор экологик хавф туғдиради. Шу билан бирга, саноат чиқинди сувлари таркибидан водород пероксид иштирокида трибутилфосфат ёрдамида экстракция усули ҳам мавжуд бўлиб, бу усулнинг камчилиги водород пероксиднинг парчаланиши ва портлаш ҳавфи ҳамда қимматлигидир. Шунинг учун, ерости шўр сувлари таркибидан йод ва унинг бирикмаларини ажратиб олиш назарий ва амалий жиҳатдан долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
01.01.2018 йил - 31.12.2018 йил. Биринчи босқич. Тадқиқотни ўтказиш учун зарур бўлган илмий адабиётлар тўпланиб, илмий жиҳатдан умумлаштирилади. Мавзунинг ўрганилиш даражаси аниқланади. Сурхондарё вилоятининг турли ҳудудларидаги ерости шўр сувлари ва нефтнинг йўлдош сувларидан намуналар олиниб, таркибидаги йод ҳамда унинг бирикмаларининг миқдори классик ва замонавий анализ усуллари ёрдамида аниқланади. Шунингдек, йод ва унинг бирикмаларини ерости шўр сувларидан ажратиб олишнинг жаҳон андозасидаги илғор тажрибалари ўрганилади ва ўзлаштирилади.
Намуналар таркибидаги йод ва унинг бирикмаларининг тарқалиш шакллари, уларни концентрлашнинг мақбул усуллари ҳамда шароитлари ўрганилади.
1.01.2019 йил - 31.12.2019 йил. Иккинчи босқич. Ерости шўр сувларидан олинган намуналар таркибидаги йод ва унинг бирикмалари экстракция ҳамда сорбция усуллари ёрдамида концентрланади ҳамда концентрлаш жараёнига ҳарорат, эритма рНи, ион кучи, бошқа кўп миқдордаги ионлар таъсири ўрганилади. Концентратлар таркибидаги йод ва унинг бирикмаларини реэкстракция ва десорбция усуллари танланади.
1.01.2020 йил - 31.12.2020 йил. Учинчи босқич. Ерости шўр сувлари таркибидан ажратиб олинган йод ва унинг бирикмаларини жаҳон стандартлари талаблари даражасида тозалаш усуллари ўзлаштирилади. Сурхондарё вилояти ҳудудидаги ерости шўр сувлари ва нефтнинг йўлдош сувларидан йод ва унинг бирикмаларини ажратиб олиш усуллари илмий ва амалий жиҳатдан асосланади.




  1. Download 2,75 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish