б) психологларнинг бошқа бир фаолияти
махсус равишда амалга оширилиб, болалар, ўқувчилар,
талабалар гуруҳларига тарбиявий таъсир ўтказишга йўналтирилган бўлади;
в)
ота-оналар, педагогик жамоа иштирокида тарбиявий тадбирлар тарзида машғулотлар олиб бориш
назарда тутилади.
5. Ривожлантирувчи ва психокоррекцион ишлар дастурини шундай тузиш керакки, унда коррекцион
ишга жалб қилинувчилар гуруҳининг қадриятга йўналганлиги, этнопсихологик ва этномаданият хусусиятлари
ўз аксини топсин: дастурни халқ, этнос, миллат, элат тарихи,
анъаналари, расм-русумлари, удуми, одати,
стереотипи кабиларни ҳисобга олган ҳолда тузиш мақсадга мувофиқ.
6. Коллеж ўқувчилари билан мураббийлар ўртасидаги номутаносибликни йўқотиш мақсадида махсус
машғулотлар ўтказиш: улардаги ўқишдан, ижтимоий муҳитдан, эгаллаган ўрнидан, мавқеидан қониқмаслик
ҳиссини камайтириш учун тренинг, ишчанлик ўйинлари, психодрамадан фойдаланиш.
7. Эмоционал зўриқишнинг олдини олиш ва уни камайтириш ниятида махсус хоналар жиҳозлаш (хона
жаҳон стандартларига жавоб бериши, бошқарув пульти, экран воситалари, аутотренинг,
социал тренинг,
техник воситаларига, илмий-амалий методикаларга эга бўлиши лозим).
8. Коррекцион ишлар маълум тартибда, илмий танлов асосида, муайяи сеанс бўйича ўтказилиши шарт.
Бунда эмоционал зўриқишга учраган шахс миллати, ёши, жинси, индивидуал-типологик хусусияти,
таъсирланиш даражаси ҳисобга олиниши керак; тузатиш ишлари машғулот, фаолият, касб хусусиятига мос,
мутаносиб бўлиши таъсир ўтказиш самарадорлигини оширади; унда япон услубларини қўллаш ҳам
зарур
маълумотлар тўплаш ва тангликни йўқотиш имконини яратади.
Бола психик тараққиётини тузатишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан:
бола шахсий ва интеллектуал имкониятларини ривожлантириш учун энг яхши
шароитларни яратиш асосида психик тараққиётдан четлашишларни тузатишдан,
шахсий ва ахлоқий тараққиётида ёқимсиз салбий йўналишларнинг олдини олишдан
иборатдир.
Психик тараққиётни тузатишлар "коррекция қилиш" атамаси дастлаб
деффектологияда касал болаларга нисбатан ишлатилган бўлса, амалий ёш
психологиясининг ривожланиши билан "тузатиш" тушунчаси нормал психик
тараққиёт учун ҳам қўлланила бошлади.Д.Б. Эльконин тузатишнинг йўналганлиги
коррекция характерига боғлиқ равишда тузатишнинг икки усулини ажратишни таклиф
қилади: 1. Тараққиётдан четлашиш белгиларига қаратилган симптоматик тузатиш. 2.
Тараққиётдан четлашиш сабаблари ва манбаларига қаратилган тузатиш ҳисобланади.
Психологик маслаҳат бериш амалиётида нормал тараққиёт
коррекцияси
нонормал тараққиёт коррекциясидан фарқланади. Нормал тараққиётда тузатишнинг
мазмунига кўра қуйидаги турлари ажратилади, ақлий тараққиёт коррекцияси, шахс
тараққиёти коррекцияси, салбий ҳолатларнинг олдини олиш коррекциясидир.
Психолог ишида коррекцион вазифаларни ечиш мақсадида психологик ёрдамни
ташкил этишга боғлиқ равишда унинг турини кўрсатиш мумкин: маданий оқартув
ишлари, маслаҳат-тавсиялар бериш, индивидуал ва гуруҳий коррекция.
Маданий оқартув ишлари
- ота-оналар,тарбиячилар, ўқитувчиларга
мўлжалланган бўлади. Бунда бола тараққиёти асосий қонуниятлари, ёш психологик
хусусиятлари , ҳар бир ёшнинг қийинчиликлари, муаммолари ва уларни бартараф
этиш бўйича умумий тавсиялар берилади.
Маслаҳат ва тавсиялар бериш иши – бола бошидан кечирган қийинчиликлар
сабабларини аниқлаш асосида олиб борилади. Бунда психолог ота-оналар,
ўқитувчилар, тарбиячилар ҳамда боланинг бажарадиган ишларини тавсияномада
билдиради.
Меҳнатни кўп талаб этадиган психологнинг тузатиш иши – ота-оналар,
ўқитувчилар, тарбиячилар ва болалар гуруҳи ёки
индивидуал бир бола билан
ҳамкорликда олиб борилади. Ишнинг ана шу тури анча меҳнат, вақт, кўп метод ва
методикаларни қўллашни талаб этса ҳам анча натижали ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: