O`zbekistоn respublikasi



Download 25,07 Mb.
bet45/54
Sana17.07.2022
Hajmi25,07 Mb.
#817031
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   54
Bog'liq
ЎСИМЛИКЛАР ЦИТОЭМБРИОЛОГИЯСИ

11.мавзу.Апомиксис.
Режа:
1.Апомиксис типлари.
2.Апомиксис рўй бериш сабаблари.
3.Апомиксисдан селекцияда фойдаланиш.
4.Апомиксис ва эволюция.

Гулли ўсимликларда жинсий ва вегетатив кўпайишдан ташқари апомиксис деб номланувчи кўпайиш ҳам мавжуд.


Апомиксис бу эркак ва урғочи гаметаларни қўшилиши билан боғлиқ бўлмаган, бироқ уруғ ёрдамидаги кўпайишдир. Апомиксис биринчи марта инглиз ботаниги Ж.Смит томонидан 1839 йили тиканли альхорния ўсимлигида аниқланган. Кейинчалик А.Браун (1860) ва Э.Страсбургерларнинг (1878) изланишлари, бу тур ўсимликда муртак халта яқинидаги соматик ҳужайралардан муртак ҳосил бўлишини аниқлаган. Муртак халта яқинидаги соматик ҳужайралардан юзага келган муртак ва муртак халтанинг ичига кириб, у ерда тўла етилишга эришган.
Кейинчалик бир қатор ўсимликларда уруғланмасдан муртак ҳосил бўлишининг бошқа хиллари ҳам аниқланган. Шунга қарамай, ўсимликлардаги апомиксис орқали кўпайиш истисно сифатида қаралган. ХХ асрнинг 30 йилларига келиб бу борада кўплаб илмий маълумотлар тўпланганидан кейин ўсимликлардаги кўпайишнинг бу тури ботаник олимлар томонидан тан олинган. Апомиксисни янада чуқурроқ ўрганишнинг натижалари ўсимликлардаги кўпайишнинг бу тури эволюция ва селекцияда катта аҳамият касб этиши аниқланган.
Апомиксис жинсий кўпайишдан келиб чиққан ва филогенетик жиҳатдан анча ёш белги бўлиб ҳисобланади. Шу боисдан апомиксис амфимиксис билан узвий боғланган. Ҳозирги кунга келиб, бу борада олиб борилган илмий тадқиқотларнинг натижалари шуни кўрсатадики, бирор оила ёки туркум ўсимликда фақат апомиктик кўпайишни ўзи учрайди ҳолос дейиш тўғри бўлмайди. Бир турга мансуб ўсимликнинг ўзида ҳам апомиксис ҳам амфимиксис биргаликда учрайди.
Ёпиқ уруғли ўсимликлар оилаларининг кўпчилигида апомиксиснинг турли кўринишлари аниқланган. Бир қатор олимларнинг бу борадаги илмий изланишларининг натижалари асосида апомиксиснинг тип классификациялари яратилган. Чунки улар, ўзларининг классификация типларини апомиксисни морфологик ва эмбриологик белгиларига асосланиб яратишган. Бу ҳодиса рўй берадиган жараёнда генетик, физиологик ва биокимёвий хусусиятлар ҳисобга олинмаган. Апомиксисга боғлиқ терминлар ҳам анча мураккаб ва улар жуда кўп шунингдек тушуниб етиш ҳам қийин.
Биз қуйида апомиксисни баён этишда Поддубная – Арнольда (1976) қоидасига риоя этдик. Апомиксис типларини кетма-кетлик тартибда жойлаштирилиши, унинг жинсий кўпайишдан фарқланиш даражалари ва апомиктик кўпайиш эволюцияси босқичлари шунингдек, унинг вегетатив кўпайишга ўтишни белгилаш имкониятини яратади.
ПАРТЕНОГЕНЕЗ
Партеногенез-бу уруғланмаган тухум ҳужайралардан муртакни юзага келиши ҳисобланади. Редукцияланган ва редукцияланмаган партеногенезлар фарқланади.

Download 25,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish