O`zbekistоn respublikasi



Download 25,07 Mb.
bet15/54
Sana17.07.2022
Hajmi25,07 Mb.
#817031
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   54
Bog'liq
ЎСИМЛИКЛАР ЦИТОЭМБРИОЛОГИЯСИ

СПЕРМИОГЕНЕЗ.
Спермийлар генератив ҳужайранинг чанг донасида ёки чанг найида бўлиниши натижасида ҳосил бўлади. Генератив ҳужайра чанг донаси ичида митоз бўлинса меъёрдаги ахроматин бўлиниш урчуғи ва метафазанинг экваториал пластинкаси юзага келади.
Генератив ҳужайра чанг найида бўлинишининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Генератив ҳужайранинг бўлиниш характери чанг найининг диаметрига ва хромосомаларнинг узун-қисқалигига боғлиқ. Агар чанг найини ички юзаси кенг ва хромосомалар қисқа бўлса, генератив ҳужайранинг бўлинишида ахроматин урчуқ ва метафаза пластинкаси юзага келади. Аксинча, ахроматин урчуқ ва метафаза пластинкаси ҳосил бўлиши кузатилмайди, шунингдек хромосомалар тартибсиз жойлашади.
Ҳосил бўлган спермийлардаги ядролар дастлаб овал шаклига эга бўлиб, хроматин зич спираллашган бўлади, кейинчалик ядро чўзила бошлайди, хроматин бироз сийраклашиб, ядроча ҳосил бўлади. Кейинчалик спермийларнинг ривожланишида уларнинг шакли ўзгариши мумкин. Масалан, бошоқдошларга мансуб ўсимликларда спермийнинг бир томони ингичкалашиб нисбатан ўткирлашса, иккинчи учи холича тўмтоқ қолиши аниқланган (6-расм). Тўмтоқ томонга ядроча сурилиб ўтади, у кейинчалик ядродан цитоплазмага ўтади. Спермийлар ядросидаги хроматин бу даврга келиб ўта спираллашади. Хроматиндаги ДНК оқсиллар билан мустаҳкам боғланган ҳолга ўтади. РНК билан боғланган нуклеопротеидлар ҳам бўлади.
Спермийлар ривожланишининг бошланғич даврида ядроларда ядрочаларни бўлиши, спермийлар митотик циклини тугалланиши ва уни интерфаза ҳолатига ўтаётганини англатади. Ядрочани спермийдан чиқиши, ядро хроматинларнинг спираллашиши, спермийлар ядроларининг бажарадиган вазифасига кўра, интерфаза ҳолатида эканлигини англаш мумкин.
Г улли ўсимликларнинг турли систематик гуруҳларига мансуб ўсимликларнинг турларида спермийлар шакли ва катта кичиклигига кўра фарқ қилади.
7-расм. Чанг доначаси спермиогенези Triticale (1-9) 6-расмда изоҳ келтирилган; сп-спермий.
Айрим ўсимликлар турларида спермий кичкина, бошқаларида бироз каттароқ, учинчиларида ундан ҳам каттароқ бўлиши кузатилган. Спермийлар шаклига кўра юмалоқ, эллипс, ўроқсимон, чувалчангсимон каби кўринишларда бўлади. Спремийлар ҳосил бўлишидан бошлаб етилгунга қадар, шакли ўзгариб боради. Одатда улар ҳосил бўлишининг бошланғич даврида юмалоқ ёки овал кўринишга эга бўлиб, ривожланиш даврининг охирида эса, шу турнинг ўсимлигига хос шаклга киради.
Спермийларнинг хусусий цитоплазмасини мавжудлиги ёки уни бутунлай йўқлиги ҳақидаги масала узоқ йиллар давомида мунозарали бўлган. Шу боисдан бу борада кўплаб тадқиқотлар амалга оширилган. Бир қатор ўсимликлар арпа, лавлаги, ғўза спремийларини электрон микроскопларда ўрганишнинг натижаларига кўра, спермий ўзининг цитоплазмасига эгалигини кўрсатган. Тузилишида генератив ҳужайранинг цитоплазмасидан фарқ қилмаслиги аниқланган.
Спермий генератив ҳужайранинг митоз бўлинишидан ҳосил бўлишига қарамай, у турлича сифат белгиларга эга эканлиги маълум бўлган. Бу борада биринчи бўлиб С.Г.Новашин спермийларнинг турли сифатларга эгалиги ҳақида фикр билдирган. У ҳар иккала спермий бир бирини айнан кўзгуда кўринганидай, ҳудди ўнг ва чап қўл бармоқларини кўринишидай деб изоҳлаган. Спермийлар морфологиясидаги фарқларнинг ҳосил бўлиши, генератив ҳужайранинг бўлинишида яъни анафазада хромосомаларни ўзаро ажралишидан бошланади.
Кейинчалик, спермийлар морфологиясидаги фарқлар, сифат белгилари бўлган, ядронинг катталиги ва цитоплазманинг турлича миқдорда бўлиши аниқланди. Спермийлардаги фарқлар генератив ҳужайранинг ядросини бўлиниш даврида унинг бир томонига силжиган бўлиши, спермийларни биттаси цитоплазмадан кўпроқ қисмини олганлиги сабабли каттароқ кўринишга, иккинчиси эса кичикроқ бўлади. Генератив ҳужайранинг бўлиниши чанг найида рўй берса, олдинги спермий доимо кичик бўлиши кузатилган.

Download 25,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish