I класс биноларга –юксак талабларни қаноатлантирадиган,
IV класс бинолари эса энг оз талабларни қондирадиган бинолар киритилади. Бинолар I классли бўлиши учун I даражали ўтга чидамли ва узоқ вақт ўз вазифасини ўтайдиган бўлиши, шу билан бирга, аъло навли материаллардан қурилган конструкциялари етарлигидан ортиқроқ мустаҳкам бўлиши,хоналар шинам ҳамда юқори сифатли пардозланган бўлиши керак. Йирик саноат корхоналарининг бинолари, юқори эксплуатацион ва меъморлик талаблари қўйиладиган 9 қаватли ва ундан ҳам баланд бинолари I классга мансуб ҳисобланади. Кичикроқ корхона бинолари, баландлиги 9 қаватгача бўлган турар-жой ва жамоат бинолари II классга киради. Ўртача эксплуатацион ва меъморий талаблар қўйиладиган, баландлиги 5 қаватдан ошмайдиган турар-жой бинолари III классга мансубдир.
Энг кам эксплуатацион ва меъморий талаблар қўйиладиган муваққат вақтинчалик иморатлар эса IV классга киритилади. Бинонинг классини лойиҳа тузиш топширадиган ташкилот (буюртмачи) белгилайди.
Бинолар вазифасига кўра фуқаро, турар-жой ва жамоатчилик, саноат ва қишлоқ хўжалиги бинолари гуруҳларига ажратилади.
Фуқаролик- биноларига кишиларнинг маиший ва жамоатчилик эҳтиёжларига мўлжалланган бинолар киради. Булар турар-жой бинолари яшаш учун қурилган уйлар, ётоқхоналар, меҳмонхоналар ва бошқалар ва жамоатчилик бинолари маъмурий, ўқув, маданий оқартув, савдо, коммунал хўжалик, спорт ва бошқа бинолар дейилади.
Бирор саноат маҳсулотини ишлаб чиқаришда меҳнат жараёнини амалга ошириш учун мўлжалланган ва ичига ишлаб чиқариш қуроллари жойлаштирилган бинолар саноат бинолари деб аталади. Масалан: устахоналар, гаражлар, электростанциялар, омборлар, цех бинолари.
Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланиладиган бинолар қишлоқ хўжалиги бинолари деб аталади. Масалан: молхона, паррандахона, иссиқхоналар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сақланадиган омборлар. Юқорида келтирилган бинолар ташқи кўриниши ва меъморий конструктив ечимлари билан бир-биридан кескин фарқ қилади.Деворий материалга кўра бинолар тош деворли ёки ёғоч деворли бўлиши мумкин.
Кўринишига ва катта-кичиклигига кўра эса майда элементлардан ғишт, сопол блок, майда блок қурилган ва йирик элементлардан йирик блоклар, панеллар, ҳажмий блок ва ҳоказолардан қурилган бинолар бўлиши мумкин.
Қаватлари сонига кўра бинолар кам қаватли 1-2 қаватли, ўртача қаватли 3-5 қаватли, кўп қаватли 6-10 қаватли, жуда баланд 11-16 қаватли, осмонўпар қаватлар сони 16 дан ҳам кўп биноларга бўлинади.
Жойлашишига қараб бино қаватлари ердан юқорида, сокол қисмида, ертўла қисмида (подвал) жойлашган ва монсарддан иборат бўлиши мумкин.Қурилиш технологиясига кўра бинолар: тайёр бетон конструкциялардан йиғилган бинолар, заводда тайёрланган индустриал конструкциялардан монтаж қилинган бинолар, деворлари ғишт, майда блок ва шу каби майда элементлардан тикланган бинолар – туркумига бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |