1.3-расм. IRI га мувофиқ автомобилнинг чорак модели
1.3- расмда кўрсатилган автомобилнинг чорак моделидан келиб чиққан холда, икки массанинг яъни рессорланмаган масса mu ва рессорланган массалар ms ҳаракат тенгламаси қуйидагича ифодаланган.
(1.4)
Бу ерда, рессорланган массанинг кўчиши, рессорланган массанинг тезлиги рессорланган массанинг тезланиши, рессорланмаган массанинг кўчиши, рессорланмаган массанинг тезлиги ва рессорланмаган массанинг тезланиши, османинг сўндириш коэффициенти; османинг бикрлик коэффициенти, шинанинг бикрлик коэффициенти; рессорланган масса, рессорланмаган массалар; r– х йўналиш бўйича автомобиль тезлигига боғлиқ бўлган йўл қопламаси юзасининг бўйлама профили. Симпсон, Трапециясимон ва Ньюмарк-бета сонли интеграллаш усуллари орқали кўчиш қийматлари ҳисоблаб топилди. Юқорида келтирилган (4) ифодага асосан қоплама юзасининг бўйлама профили қуйидагича ҳисобланди.
(1.5)
Шуни такидлаш керакки, (5) ифодада келтирилган , ўзгармас коэффициентлар жуда кичик қийматларни ташкил қилди. Шунинг учун IRI ни таҳлил қилишда фойдаланиладиган йўл қопламаси бўйлама профили, рессорланган ва рессорланмаган массаларнинг тезланиши ва тезлиги қийматларидан фақатгина рессорланмаган массанинг кўчиши қийматларидан сонли усулда ҳисоблашни инкор этади. Кейинги босқичда, IRI қиймати йўл қопламаси юзасининг бўйлама профили маълумотлари асосида баҳоланади.
Топшириқ: Йўл қопламаси равонлигини халқаро равонлик индекси (International Roughness Index IRI)ни ўрганиш.
2-амалий иш
«Ҳайдовчи – автомобиль – йўл - транспорт оқими - муҳит» комплексининг ўзаро таъсир моделини ўрганиш ва таҳлил қилиш
Ишдан мақсад: «Ҳайдовчи-автомобиль-йўл-транспорт оқими-муҳит» комплексининг ўзаро таъсир моделини ўрганиш ва тахдил қилиш.
Назарий қисм
Автомобиль йўлларида ҳайдовчилар томонидан бошқариладиган ҳаракатланаётган ҳар хил транспорт воситалари, пиёдалар ва йўловчилар томонидан иборат мураккаб динамик тизим фаолият кўрсатади.
Йўл ҳаракатининг хусусиятлари ва махсус томонлари, энг аввало, “Автомобиль–йўл–ҳайдовчи–пиёда–муҳит” (АЙҲПМ) тизими орқали белгиланади.
“Ҳайдовчи”нинг тизим ташкил этувчилари орасида ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро таъсири, биринчи навбатда, ҳайдовчининг соғлиғини, тайёргарлик даражасини, ҳар хил шароитда қарор қабул қила олишини ва чарчоқлик даражасини назарда тутади.
Автомобилга нисбатан: автомобильнинг конструктив ўлчамлари ҳаракат хавфсизлигига таъсир қилади. Бунда унинг габарит ўлчамлари, техник ҳолати, тортиш ва тормозлаш сифати, манёврчанлиги, техник ҳолати, ҳайдовчи иш ўрнининг қулайлиги ва пассив, ҳалокатдан кейинги ва экологик хавфсизлик элементлари муҳим ўрин тутади.
Йўлга нисбатан: қатнов қисм юзасининг ҳолати (илашиш коэффициентлари, равонлик ва мустаҳкамлик), геометрик ўлчамлари, йўл ҳаракатини бошқаришнинг техник воситалари ҳолати, тўсиқлар ва йўналтирувчи қурилмалар.
Пиёдаларга нисбатан: йўл ҳаракати қоидаларини билиш даражаси ва уларга ҳар хил йўл бўлакларида риоя қилиш.
Муҳитга нисбатан: АЙХП тизимининг муваффақиятли фаолият кўрсатишида табиий иқлим шароитлари (қор, ёмғир, туман, қаттиқ шамол ва ҳоказо) катта таъсир кўрсатади.
АЙХПМ тизимига кирувчи компонентларнинг ишончлилигига йўл ҳаракати хавфсизлиги боғлиқ. Кўрсатилган учта даражада тизимнинг фаолият кўрсатишини таьминлаш учун катта харажатлар талаб қилинади. Лекин абсолют хавфсиз тизимни ташкил қилиш мумкин эмас, чунки унга инсон киради (ҳайдовчи, пиёда, ҳаракатни бошқарувчи), уларнинг ҳаракати ва қилган хатоси тизимнинг ишчанлигига жиддий таъсир қилади. Шунинг учун ҳозирги вақтда АЙХПМ тизимининг қандайдир алоҳида олинган бир даражасида ишончлиликни таъминлаш ҳақида гапириш мумкин. Тизимнинг юқори даражасини ўрнатиш (таъминлаш) етарлича ижтимоий-иқтисодий муаммодир.
АЙХПМ тизимини элементларининг умумлашганлигини кўриб чиқамиз. Бу элементлар йўл-транспорт тизимида яхлит бўлиб, бир бутун тизимни ташкил қилади (2.1-расм).
A–Ҳ
ҲХ
Ҳ–Д
Й
AҲЙП
А
А–П
Й–П
П
2.1-расм. “Автомобиль–йўл-ҳайдовчи–пиёда–муҳит” тизими:
А – Автомобиль; Ҳ – ҳайдовчи; Й – йўл; П – пиёда; А–Ҳ –Автомобиль – ҳайдовчи; А–П – Автомобиль – пиёда; Ҳ–Й – ҳайдовчи – йўл; Й-П – йўл – пиёда.
“А-Й-Ҳ-П-М” тизими оптимал равишда фаолият кўрсатишда тизимдаги автомобил, ҳайдовчи, йўл, пиёда ва муҳит ташкил этувчиларининг алоҳида ҳамда уларнинг биргаликдаги А-Ҳ, Ҳ-Й, Й-П, А-П ва бошқа таснифлари катта аҳамиятга эга.
Автомобиль транспортининг конструктив ўлчамлари (параметрлари) йўл ҳаракатининг таснифига таъсир кўрсатади. Бунда автомобилнинг геометрик ўлчамлари тортиш ва тормозланиш сифати, ҳайдовчи иш жойининг қулайлиги ва енгил бошқарилиши муҳим ўрин эгаллайди.
Автомобиль йўли “А-Й-Ҳ-П-М” тизими фаолиятига ўзининг геометрик элементлари ўлчамлари ва транспорт-эксплуатацион сифатининг ўзгариши орқали таъсир этади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги энг аввало ҳайдовчининг ишончлилигига, унинг тайёргарлигига ва ишчи қобилиятига боғлиқ.
Пиёдалар йўл ҳаракатида алоҳида ўрин эгаллайдилар. Улар йўл ҳаракати қоидаларини мукаммал билишлари ва уларга амал қилишлари реал йўл шароитларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга имкон яратади.
Умумий томонлардан оптимал равишда келиб чиққан ҳолда, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда биринчи навбатда “А-Ҳ-Й-П-М” тизимдаги ҳар бир ташкил этувчиларнинг ва биргаликда фаолият қилувчиларнинг таснифларини оптималлаштириш орқали эришиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |